["Сизлардан қайси бирингиз мудом Аллоҳ ва Расулининг итоатида бўлиб, Аллоҳ рози бўладиган яхши ишларни қилса, унга бошқа аёлларга нисбатан икки баробар кўп савоб берамиз. Охиратда эса унга жуда катта мукофотни - жаннатни тайёрлаб қўйганмиз.","Эй Муҳаммад алайҳиссаломнинг аёллари, сизлар фазлу шарафда бошқа аёллар каби эмассизлар. Агар Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилсангизлар, ҳеч бир аёл фазлу шараф бобида сизларга тенглаша олмайди. Шундай бўлгач, бегона эркакларга мулойим бўлиб, овозингизни майин қилманг. Токи, қалбида марази, ҳаром истаги бор пасткашлар нияти бузилиб, хомтама бўлиб юрмасинлар. Одамни шубҳага соладиган тарзда гапиришдан йироқлашинглар, жиддий бўлинглар.","Уйда ўтиринглар, зарурат бўлмаса, кўчага чиқманглар. Исломдан олдинги аёллар каби эркакларни ўзингизга ром этиш учун гўзаллигингизни кўз-кўз қилманглар. Намозни тўкис адо этинглар. Молларингизнинг закотини беринглар. Аллоҳ ва Расулига итоат қилинглар. Аллоҳ сизларни озордан ва ёмонликдан асрашни, разолатлардан батамом тозалаб, гўзал хулқлар ила безашни истайди.","Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва Пайғамбарининг покиза суннатлари янграшини, Аллоҳ сизларга қанчалар меҳрибонлик қилганини, ҳолингиздан хабардор бўлиб турганини бир ўйлаб кўринглар-а! У Зот сизларни Пайғамбар алайҳиссаломдек буюк инсонга ёстиқдош ҳамнишин, барча мўминларга эса она айлади.","Аллоҳ таоло тоат билан ўзини камтар тутадиган, Аллоҳни тан оладиган, Аллоҳга итоат этадиган, иймонида ҳам, гап-сўзида ҳам садоқатини кўрсатиб берадиган, тоат бобида ҳам, гуноҳдан тийилиш бобида ҳам, синов онида ҳам сабр қиладиган, фарзу нафл садақаларни берадиган, фарзу нафл рўзаларни тутадиган, номаҳрамлардан авратларини яшириб, зинога олиб борадиган ҳолатлардан ўзини олиб қочадиган, дилида ҳам, тилида ҳам, яширин ҳам, ошкора ҳам Аллоҳни кўп эслайдиган эркак ва аёллар учун қиёмат кунида бир буюк савоб тайёрлаб қўйган. У - жаннатдир.","Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ҳукм айтган пайтда уни қабул қилиш ёки рад этиш борасида бирон эр ё аёл мусулмонда танлаш ҳуқуқи қолмайди. Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осийлик қилган одам қаттиқ адашади.","Эй Пайғамбар, Зайд ибн Ҳорисага Аллоҳ Ислом неъматини ато этган бўлса, сиз озодлик неъматини ато этгандингиз. У олдингизга аёли Жаҳшнинг қизи Зайнабни талоқ қилиш ҳақида маслаҳат сўраб келганида: \"Аёлингни ушлаб қол, қўйиб юборма, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қил\", деяпсиз. Эй Пайғамбар, ичингизда эса Зайнабга уйланишингиз ҳақидаги Аллоҳ юборган ваҳийни яширяпсиз. Аллоҳ яқинда бу ишни ошкор қилиб, Зайд аёлини талоқ қилади ва сиз унга уйланасиз. Бу борада қўрқишингизга Аллоҳ ҳақлироқдир. Зайднинг кўнгли ёришиб, бир қарорга келгач, аёлини талоқ қилди ва сизни унга уйлантирдик. Токи, мўминлар асранди ўғиллари аёлларини талоқ қилган пайтида уларга бемалол, ҳеч бир ҳаражсиз, тангликсиз уйлана олсинлар. Аллоҳнинг амри аниқ бажариладиган ишдир. Уни ҳеч бир куч тўхтатиб қололмас.","Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломга асранди ўғлининг хотинига уйланишни ҳалол қилди. Шундай бўлгач, бу ишда у зотга ҳеч қандай ноқулайлик ёки гуноҳ бўлмайди. Бу билан у киши олдинги пайғамбарларнинг йўлига эргашган бўлади. Ўзича бир янгилик ясаган бўлмайди. Асранди боланинг пушти камардан бўлган бола каби бўлмаслиги ва унинг талоқ қилган хотинига уйланишнинг мумкинлиги Аллоҳнинг ҳукмидир. Бу ишда Пайғамбар алайҳиссаломнинг фикри ёки ихтиёри йўқ. Бу Аллоҳ чиқариб қўйган ҳукм. Уни ҳеч қанақасига рад этиб бўлмайди.","Аллоҳ нозил қилган рисолатларни умматларга етказадиган пайғамбарлар Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдилар. Аллоҳ ҳалол қилган ишни бажараётганларида одамларнинг гап-сўзларига парво қилмайдилар. Бандаларнинг қилган ишларини сақлаб қўйиб, кейин ўша ишлардан ҳисоб олиш ҳамда жазо ёки мукофот бериш борасида Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.","Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмас. У Зайднинг отаси эмаски, унинг талоқ қилган хотинига уйланиши ҳаром бўлса. Лекин у Аллоҳнинг одамларга юборган пайғамбари ва набийлар хотами. Ундан кейин пайғамбар келмайди. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи бўлди. Бандаларининг бирон иши У Зотдан яширин қола олмас.","Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қиладиган мўминлар, Аллоҳни тилларингиз билан ҳам, дилларингиз билан ҳам, бошқа аъзоларингиз билан ҳам кўп зик қилинглар.","Эртаю кеч У Зотга тасбеҳ ва таҳлил айтинглар. Эртанинг ҳам, кечнинг ҳам ўзига хос фазли бор.","У шундай зотки, сизларга марҳамат кўрсатади, сизларни мақтайди. Фаришталари эса сизларнинг ҳақингизга дуо қиладилар. Сизларни куфр зулматларидан иймон нурига олиб чиқиш учун шундай қилади. У мўминларга Меҳрибондир. Ўзига итоат қилиб, буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийиладиган бандаларини азобламайди.","Мўминлар Парвардигорларига рўбарў келган кунда уларнинг сўрашишлари ҳар бир ёмонликдан омонлик, саломатлик тилаш бўлади. Аллоҳ уларга қилиб ўтган тоат-ибодатлари ва маъсиятдан тийилишлари эвазига улуғ мукофот тайёрлаб қўйган. У жаннатдир.","Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни одамларга рисолатни етказганингиз ҳақида гувоҳлик берувчи, мўминларга Аллоҳ тайёрлаб қўйган жаннат ҳақида хушхабар элтувчи, кофирларни эса улар учун тайёрлаб қўйилган азобдан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.","Сизни Аллоҳнинг амри ила У Зотга тавҳид узра ибодат қилишга ва итоат этишга даъватчи қилиб юбордик. Сизни ҳар бир ҳидоят излаган одам учун унинг йўлини ёритиб берадиган чироқ қилиб юбордик.","Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминларга хушхабар берингки, уларга Аллоҳ томонидан буюк фазл бордир. У бу дунёдаги зафарни ҳам, охиратдаги жаннатга киришдек муваффақиятни ҳам қамраб олади.","Аллоҳнинг динидан тўсадиган кофир ва мунофиқларга итоат этманг. Улардан юз ўгиринг. Шояд шунда ақллари кириб, сиз олиб келган рисолатга иймон келтирсалар. Ҳамма ишингизда, жумладан, душманларингизга қарши мадад сўрашда ҳам Аллоҳга суянинг. Дунё ва охиратдаги барча ишларингизда суянишингизга лойиқ бўлган зот Аллоҳдир. Вакиллик, ҳомийлик қилишга Унинг Ўзи кифоядир.","Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминлар, мўминаларни никоҳингизга олиб, ортидан улар билан қўшилмаган ҳолингизда талоқ қилсангизлар, сизлар учун уларнинг зиммасида идда бўлмас. Чунки уларнинг бачадони тоза экани ўз-ўзидан аён. Уларни қурбингиз етганича мол-дунёдан баҳраманд қилинг. Токи, талоқ туфайли яраланган қалбларига малҳам бўлсин. Уларни озор бермасдан, чиройли тарзда уйларига кузатиб қўйинглар.","Эй Пайғамбар, даҳақиқат, Биз сиз учун маҳрларини берган аёлларингизни ҳалол қилдик. Аллоҳ сизга асиралардан ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни ҳалол қилдик. Сиз билан бирга Маккадан Мадинага ҳижрат қилган амакингизнинг, аммаларингизнинг, тоғангизнинг ва холаларингизнинг қизларини ҳалол қилдик. Ўзини пайғамбарга ҳадя этган мўмина аёлни ҳалол қилдик. Агар уни ўз никоҳингизга олишни истасангиз, маҳрсиз олишингиз мумкин. Ўзини бағишлаган аёлни маҳрсиз никоҳлаб олиш мўминларга эмас, пайғамбаргагина хосдир. Биз уларга жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни Ўзимиз яхши биламиз. Яъни, улар тўрттадан ортиқ аёлга уйланишлари жоиз эмас. Қўл остидаги чўриларидан эса ҳеч бир қайдсиз истаганларича фойдаланишлари мумкин. Сизга ноқулайлик, машаққат бўлмаслиги учун шу имтиёзларни бердик. Аллоҳ тавба қилган бандасига Мағфиратли ва Меҳрибондир.","Эй Пайғамбар, сиз улардан ўзингиз хоҳлаганингизни четлатиб, бирга бўлмаслигингиз, хоҳлаганингизни ўзингизга олиб, ҳамхона бўлишингиз мумкин. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан биронтасини истасангиз, сизга гуноҳ бўлмас. Сизга берилган бу ихтиёр ва кенглик уларнинг кўзлари қувонишига, ғам чекмасликларига ва сиз уларга берган нарсага барчалари рози бўлишларига яқинроқдир. Эй эркаклар, Аллоҳ айрим аёлларни қўйиб, бошқа айрим аёлларга мойил бўлаётганингизни яхши билади. У Зот бандаларининг ҳамма ишларидан воқиф. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. У Ҳалим Зотдир. Шояд, тавба қилиб қолсалар, дея жазони тезлаштирмайди.","Эй Пайғамбар, бундан кейин никоҳингиздаги аёлларингиздан бошқа аёлларга уйланишингиз жоиз эмас. Гарчи ҳусни жамоли сизни мафтун этса-да, улардан бирига уйланиш учун ўз аёлларингиздан бирини талоқ қилишингиз ҳам ҳалол эмас. Қўл остингиздаги чўрилардан эса ҳеч бир қайдсиз истаганингизча фойдаланишингиз мумкин. Аллоҳ ҳамма нарсани кузатиб тургувчидир. Бу ҳукм мўминлар оналарининг бошқа аёллардан фазилатлироқ эканини кўрсатиб турибди. Зеро, уларни талоқ қилиш ҳам, уларнинг устига уйланиш ҳам ман қилинди.","Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қилган мўминлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат таомга чақирилиб, сизларга изн берилгандагина киринглар. Таомнинг пишишини кутиб, узоқ қолиб кетманглар. Лекин чақирилган пайтингизда кириб, таомланиб бўлгач, тарқалиб кетинглар. Гапга берилиб қолиб кетманглар. Бу ишингиз Пайғамбарга озор беради ва у сизларни чиқариб юборишдан тортинади. Аллоҳ ҳаққа буюришдан уялмайди. Шунинг учун сизларга Пайғамбарга озор бермасдан, тез чиқиб кетишни буюради. Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёлларидан идиш каби бирон нарса сўраган пайтингизда парда ортида туриб сўранглар! Токи, уларга кўзингиз тушмасин ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳурмати жойига қўйилсин. Мана шу сизларнинг дилларингиз учун ҳам, уларнинг диллари учун ҳам покроқдир. Токи, шайтон сизларни ҳам, уларни ҳам васваса қилиб, йўлдан ура олмасин. Эй мўминлар, гапга берилиб кетиб, узоқ қолиб кетиш билан Аллоҳнинг Пайғамбарига озор беришингиз ва унинг ортидан аёлларига уйланишингиз асло мумкин эмас. Зеро, улар мўминларнинг оналаридир. Бирон кимсага ўз онасига уйланиши жоиз эмас. Бу иш Аллоҳнинг наздида жуда улкан гуноҳ ҳисобланади.","Бирон амалингизни ошкора қиласизларми, яширин қиласизларми, ҳаммаси Аллоҳга аён. Бирон иш У Зотдан яширин бўла олмас. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи Зотдир. Бирон ишингиз У Зотдан махфий қолмас ва яқинда қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.","Ўз оталари, ўғиллари, туғишган ёки эмикдош ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари ва опа-сингилларнинг ўғиллари билан ҳижобсиз кўришиб гаплашсалар, уларга гуноҳ бўлмас. Мўмина аёллар ва қўллари остидаги қуллари билан ҳижобсиз кўришиб гаплашсалар ҳам бўлаверади. Эй мўминалар, Аллоҳдан тақво қилиб, буйруқларини бажаринглар, тақиқларидан тийилинглар. У сизлардан содир бўлаётган ҳар бир ишни кўриб, гувоҳи бўлиб турибди.","Аллоҳ фаришталар олдида Муҳаммад алайҳиссаломни мақтайди. Фаришталар ҳам у зотнинг ҳақига дуо қиладилар. Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва саломлар айтинглар!","Аллоҳ ва Расулига тили ё қўли билан озор берадиганларни Аллоҳ бу дунёда ҳам, охиратда ҳам Ўз раҳматидан қувади ва уларга қилмишларига яраша жазо сифатида хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйган.","Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасалар ҳам бекордан-бекорга қўли ё тили билан озор бераверадиганлар ўз гарданларига бўҳтон ва очиқ гуноҳни олибдилар.","Эй Пайғамбар, аёлларингизга, қизларингизга ва мўмина аёлларга айтингки, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Токи, авратлари бегона эркакларга кўринмасин! Мана шу уларнинг ҳур аёл эканини кўрсатиб турадиган ва озор чекмасликларига сабаб бўладиган энг яхши воситадир. Чунки уларни чўри деган ўйда бирон кимса тегажоғлик қила олмайди. Аллоҳ тавба қиладиган бандалари учун Мағфиратли ва Меҳрибон бўлган Зотдир.","Агар ташида ўзини мусулмон кўрсатиб, ичидаги куфрини яширган мунофиқлар, шаҳватларига қул бўлган дилларида марази борлар ва Мадинада гап-сўз тарқатиб юрган иғвогарлар тийилмасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирурмиз. Кейин улар Мадинадан ҳайдалиб, сиз билан бирга тура олмай қолурлар. Турсалар ҳам жуда оз муддат тура олурлар, холос.","Аллоҳнинг раҳматидан қувиладилар. Мунофиқликлари ва бузғунчиликлари туфайли қаерда топилсалар, ушланиб ўлдириладилар.","Бу Аллоҳнинг мунофиқлар мунофиқлигини ошкор қилган пайтидаги қонуниятидир. Аллоҳнинг қонуниятини ҳаргиз ўзгартира олмассиз.","Эй Пайғамбар, мушриклар ва яҳудийлар сиздан ўзларича сизни мот қилиб қўйши учун Қиёмат ҳақида сўраб: \"У қачон бўлади?\" дейдилар. Уларга айтинг: \"Қиёмат қачон бўлишини билиш Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен бу борада ҳеч нарсани билмайман\". Эй Пайғамбар, сиз қаёқдан ҳам билардингиз, эҳтимол қиёмат бўлишига яқин қолгандир.","Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳонаҳу кофирларни Ўз раҳматидан қувди ва уларга Қиёмат кунида қизиб турган жаҳаннамни тайёрлаб қўйган. Уларни ўша жаҳаннам кутиб олади.","Ўзларига тайёрлаб қўйилган жаҳаннамда абадий қоладилар. Жонларига оро кирадиган бирон дўст ҳам, уларни азобдан ҳимоя қиладиган бирон мададкор ҳам топа олмаслар.","Юзлари жаҳаннам ўтида айлантирилиб куйдирилганда ҳасрату надоматлар чекиб: \"Дунё ҳаётимизда Аллоҳга буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила итоат қилганимизда қани эди, Пайғамбарнинг Парвардигори тарафидан олиб келган рисолатига итоат қилганимизда қани эди\", деб қоладилар.","Кейин улар ўта заиф бир ҳужжат келтириб, дейдилар: \"\"Парвардигоро, дарҳақиқат, биз бошлиқларимиз ва улуғларимизга итоат этдик ва улар бизни тўғри йўлдан оздирдилар\".","Парвардигоро, ўша бизни йўлдан оздирган улуғларимизга, бошлиқларимизга азобни икки ҳисса қилиб бер ва уларни раҳматингдан узоқларга қувиб юбор.","Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминлар, Мусони бадани борасида айблаб, унга озор берганлар каби пайғамбарингизга озор берманглар. Ўшанда Аллоҳ Мусони улар айтган айбдан поклаган эди. Шу билан унинг соғлом экани аён бўлганди. Мусо Аллоҳнинг наздида обрўли эди. Унинг талаби рад этилмас, ҳаракати зое кетмас эди.","Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминлар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар ҳамда тўғри, рост гапни гапиринглар.","Аллоҳдан тақво қилиб, тўғри, рост гапни гапирсангизлар, Аллоҳ сизлар учун ишларингизни ўнглаб беради ва гуноҳларингизни кечиради, сизларни жазоламайди. Ким Аллоҳга ва Расулига итоат этса, бас, беқиёс улуғ зафарга эришибди. У Аллоҳнинг ризосини топмоқ ва жаннатга кирмоқдир.","Биз шаръий вазифаларни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Улар бош тортдилар ва оқибатидан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. У ўзига ўзи золим ва бу ишнинг оқибатини билмайдиган нодон эди.","Аллоҳнинг тақдири ила уни инсон ўз зиммасига олди. Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азоблаши, омонатга хиёнат қилмаган мўминларнинг эса тавбаларини қабул қилиши учун шу иш бўлди. Аллоҳ тавба қилган бандаларини кечирадиган, уларга Меҳрибон Зотдир.","Ҳамд бўлсин Аллоҳгаки, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Уникидир. Ҳаммасини Ўзи яратган, Ўзи бошқаради, ҳаммасига Ўзи эгалик қилади. Охиратдаги барча ҳамду санолар ҳам ёлғиз Уникидир. У ҳар бир яратиши, ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким ва бандаларининг аҳволидан Хабардор Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.","У сув ва ўсимликлар каби ерга кирадиган нарсаларни ҳам, гиёҳлар каби ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, ёмғир, фаришталар, ризқ каби осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, фаришталар, бандаларнинг амаллари ва руҳлари каби унга кўтариладиган нарсаларни ҳам билади. У мўмин бандаларига Меҳрибон, тавба қилувчиларга эса Мағфиратли Зотдир.","Аллоҳга куфр келтирганлар: \"Бизга Қиёмат келмас\", дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: \"Йўқ! Аллоҳга қасамки, у аниқ келади. Лекин унинг қачон келишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ Қиёматга алоқадор ғайб ишларини ҳам, бошқа нарсаларни ҳам Билгувчи Зотдир. Осмонлару ердаги бирон зарра ҳам, бир чумоли ҳам, шулардан кичикроқ нарса ҳам, каттароқ нарса ҳам У Зотнинг эътиборидан четда қолмас. То Қиёматгача бўладиган ишларнинг ҳаммаси Очиқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилган.","Аллоҳ иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни мукофотлаши учун Лавҳул-Маҳфузда ҳамма ишлар битиб қўйилган. Ана ўшалардан тавба қилганлари учун мағфират ва мўл ризқ бордир. У Қиёмат кунидаги жаннатдир.","Аллоҳ нозил қилган оятларни сеҳр деб, Пайғамбар алайҳиссаломни эса сеҳргар фолбин деб, ноҳаққа чиқариш ҳаракатида юрган кимсалар учун эса Қиёмат кунида аламли азоб бордир.","Илм ато этилган саҳобалар ҳам, аҳли китобларнинг олимлари ҳам Аллоҳ сизга нозил қилган ваҳийнинг ҳақ эканини ҳамда у ҳаммадан Ғолиб ва дунёю охиратда ҳамду санога лойиқ Зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар.","Куфр келтирганлар Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган хабарни ақлларига сиғдира олмасдан, шундай дедилар: \"Сизларга, қабрларингизда чириб, титилиб, бўлак-бўлак бўлиб кетганингиздан кейин яна янгитдан тирилтириласизлар, деб хабар берадиган бир кишини кўрсатайликми?\"","Дедилар: \"Бу одам Аллоҳ номидан ёлғон тўқиб, ўзича ўлгандан кейин яна қайта тирилиш бор, деб даъво қилдими ёки у оғзига келганини деяверадиган жинними?\" Асло! Асло улар ўйлагандек эмас. Ҳақиқат шуки, иймон келтирмайдиганлар охиратда азобга дучор бўладилар. Бу дунёда эса ҳақдан узоқ адашиб юрадилар.","Қайта тирилишни ёлғон деяётган анави нонкўрлар ердаги қўл остидаги нарсаларни кўрмадиларми? Устларидаги осмондаги нарсаларни-чи? Истасак, ҳамма нарсани ерга юттириб юбора оламиз. Истасак, самодан уларнинг устига парчалар ёғдирамиз. Бу ишда Парвардигорига итоат қилиш сари қайтадиган банда учун Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турадиган бир кучли белги бордир. Шу ишга қодир Зот сизларни ўлганингиздан кейин, парча-парча бўлиб кетганингиздан кейин қайта тирилтиришга ҳам Қодир.","Довуд алайҳиссаломга Ўзимиз тарафимиздан пайғамбарлик ва подшоҳликни ато этдик. Тоғларга дедик: \"Эй тоғлар, Довуд билан бирга тасбеҳ айтинглар\". Қушларга ҳам шундай дедик. Унга темирни юмшоқ қилиб бердик. Токи, ундан ўзи истаган асбобини ясай олсин.","\"Эй Довуд, душман зарбасидан ҳимоя қиладиган совутлар яса ва михларни бер текисда уриб чиқ. Уларни ортиқ даражада нозик ҳам, қўпол ҳам қилиб юборма. Яхши ишларни қилинглар. Албатта Мен қилаётган ишларингизни кўриб тургувчиман. Бирон ишингиз Мендан яширин қолмас. Яқинда ўша ишларингизга яраша мукофотингизни берурман\".","Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга шамолни бўйсундириб қўйдик. Унинг эсиши эрталаб бир ойлик масофа, кечқурун ҳам бир ойлик масофа. Сулаймонга мисни ҳам оқизиб қўйдик. Токи, ундан истаган нарсасини ясай олсин. Унга жинларни ҳам бўйсундириб қўйдик. Парвардигорларининг амри билан унинг қўл остида ишлайдилар. Қайси бир жин Бизнинг амримизга итоатсизлик қилса, унга ловуллаб ёнаётган ўт азобидан тотдирамиз.","Жинлар Сулаймонга масжидлар, қасрлар, ҳайкаллар, ҳовуздек катта лаганлар, қимирламай турадиган мустаҳкам, вазмин қозонлар каби истаган нарсасини ясаб берардилар. Уларга дедик: \"Эй Довуд хонадони, Аллоҳ сизларга ато этган неъматларга шукр қилинглар. Бандаларим орасида берган неъматларимга шукр қиладиганлари кам\".","Сулаймонга ўлимни ҳукм этганимизда жинларга унинг ўлганини у суяниб турган асони еяётган ёғоч қуртгина билдирди. У қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, улар ғайбни билмас эканлар. Чунки агар унинг жони узилганини билганларида эди, ўзларини хор қиладиган азобда, яъни, Сулаймон алайҳиссалом учун қилаётган ўта оғир меҳнатда давом этавермаган бўлардилар.","Сабаъ қабиласи учун ўзлари яшаб турган уйларида Аллоҳнинг қудрати ва саховатини кўрсатиб турадиган бир белги бор эди. У икки жаннат бўлиб, бири ўнг тарафда, иккинчиси эса чап тарафда жойлашганди. Уларга дедик: \"Парвардигорингиз ато этган ризқдан еб-ичинглар ва У Зотга шукр қилинглар. (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират килгувчи Парвардигордир».","Аллоҳга шукр қилишдан ва пайғамбарларига иймон келтиришдан бош тортдилар. Шундан кейин Биз уларни жазолаб, устларига қаттиқ селни юбордик. Деворлари қулаб, экинзорларини сув босиб, яшнаб турган икки боғи аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазорга айланди.","Куфр келтирганлари, неъматларга шукр қилмаганлари сабабли уларни мана шундай жазолаб, яшнаб турган боғини тиконли бутазорга айлантириб қўйдик. Биз Аллоҳнинг неъматларини билмайдиган кўрнамакларнигина мана шундай қаттиқ жазолаймиз.","Ямандаги Сабаъ аҳолиси билан Ўзимиз баракотли қилиб қўйган Шом шаҳарлари орасида бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилдик. Юриш йўлларини белгилаб қўйдик. Бир қишлоқдан иккинчисига, то Шомгача машаққатсиз бора оладиган бўлдилар. Уларга шундай дедик: \"У ерларда кечаси ҳам, кундузи ҳам душманга дуч келиб қолиш, оч қолиш, чанқаб қолиш каби хавфу хатарлардан холи, тинч-омон ҳолда истаганингларча юраверинглар\".","Аллоҳ уларга йўлларини яқин қилиб берса, ҳадларидан ошиб, тўқликка шўхлик қилиб: \"Парвардигоро, ўртадаги қишлоқларни олиб ташлаб, сафарларимизни узоқ қилиб бер, токи, сафар машаққатини татийлик, карвонларимизнинг фазилати кўринсин\", дея дуо қилиб, ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Нонкўрлик, ношукрлик ва ҳасад уларни шу аҳволга солди. Шу билан уларни кейингилар гапириб юрадиган чўпчакларга айлантириб қўйдик. Парча-парча қилиб, бир-бирлари билан борди-келди қила олмайдиган қилиб юбордик. Бу ишларда Аллоҳга итоат қилиш ва У Зотга гуноҳ қилиб қўйишдан тийилиш йўлида сабр қиладиган, Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладиган зотлар учун ибрат бордир.","Дарҳақиқат, Иблис уларни иғво қилиш ва йўлдан оздириш ҳақидаги ўйини амалга оширди. У бошлаган куфру залолатга эргашдилар. Бир гуруҳ мўминларгина бундан мустасно бўлди. Улар Иблисга эргашмасдан, унинг умидини пучга чиқардилар.","Иблиснинг улар устидан ҳеч қандай ҳукмронлиги йўқ. У ҳеч кимни кофир бўлишга, адашишга мажбурлай олмайди. Бор-йўғи залолатни чиройли қилиб, бўяб кўрсата олади, холос. Биз охиратга иймон келтирадиган мўминларни у ҳақда шак-шубҳа қиладиган шаккоклардан ажратиб олиш учун унга изн бериб қўйганмиз. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз бандаларининг ҳамма ишларини асраб қўяди ва яқинда ўша ишларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.","Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: \"Ўша Аллоҳдан бошқа ишонган худоларингизга дуо қилаверинглар-чи. Қани кўрайлик-чи, улар сизларга бирон фойда келтира олармикинлар ёки сизлардан бирон зарарни даф қила олармикинлар. Улар самоларда ҳам, ерда ҳам бир зарра вазиничалик нарсага ҳам эга эмаслар. Уларга Аллоҳ билан шерикчилик қилишга йўл бўлсин. Улардан Аллоҳга ҳеч қандай фойда йўқ. Аллоҳ шериклардан, ёрдамчилардан Беҳожат Зот.","Аллоҳ таолонинг даргоҳида ҳеч кимнинг шафоати ўтмайди. Ўзи изн берганларгина бундан мустасно бўлади. Аллоҳ Ўзи рози бўлган зотгагина шафоат қилишига изн беради. Аллоҳ Улуғдир. Улуғлигининг бир кўриниши шундаки, У самода гапирса, фаришталар эгилиб, қанотларини қоқиб юборадилар. Уларнинг қалбларидан қўрқув кетаганидан кейин Жаброил алайҳиссаломдан: \"Парвардигорингиз нима деди?\", деб сўрайдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: \"Ҳақни\", деб жавоб беради. У Ўз зотию қаҳрида Олийдир. У Улуғдирки, ҳамма нарса Унинг олдида майдадир.","Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: \"Ким сизларга осмонлардан ёмғир ёғдириб, ердан экинлару мевалар ўстириб ризқ беради?\". Айтинг: \"Аллоҳ ризқ беради. Эй мушриклар, бизлар ёки сизлар ё ҳидоятда бўламиз ва ё очиқ залолатда. Ё бизлар ва ё сизлар. Иккимиздан биримиз аниқ ҳидоятдамиз ва иккимиздан биримиз аниқ залолатдамиз. Шак-шубҳа йўқки, мўминлар ҳидоятдадирлар. Залолат аҳли эса мушриклардир.","Эй Пайғамбар, уларга айтинг: \"Қиёмат куни биз қилган гуноҳлардан сизлар жавобгар бўлмайсизлар. Сизлар қилиб ўтган ишлардан биз жавобгар бўлмаймиз\".","Уларга айтинг: \"Қиёмат куни Аллоҳ биз билан сизни тўплаб, ўртамизда адолат билан ҳукм чиқаради. Шу билан ким ҳақ, ким ноҳақ, аён бўлади. Аллоҳ адолат билан ҳукм қиладиган Ҳокимдир. Қандай ҳукм қилаётганини яхши биладиган Билгувчидир\".","Эй Пайғамбар, уларга айтинг: \"Аллоҳга тенглаштираётган бутларингиз Аллоҳга шерик эканини кўрсатиб беринглар-чи. Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Билъакс, Аллоҳ ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. Ҳар бир яратишини, қадарини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳакимдир.","Эй Пайғамбар, сизни ҳамма одамларга хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Тақводорларга жаннат ҳақида хушхабар берасиз. Кофирлар ва фожирларни эса дўзахдан огоҳлантирасиз. Лекин кўп одамлар буни билмайдилар. Билганларида эди, сизни ёлғончига чиқармаган бўлардилар.","Мушриклар ўзлари огоҳлантирилаётган азобни шошилтириб: \"Айтаётган гапларингиз рост бўлса, айтинглар-чи, азоб ҳақидаги ваъда қачон рўй беради?\", дейдилар.","Эй Пайғамбар, анави азобни шошилтираётган бадбахтларга айтинг: \"Сизлар учун аниқ бир кун белгилаб қўйилган, ваъда қилинган. Ундан бирон соат ортга ҳам, олдга ҳам ўта олмайсизлар. Бу кун Қиёмат кунидир\".","Аллоҳга куфр келтирганлар: \"Муҳаммад ўзига нозил қилинганлигини иддао қилаётган бу Қуръонга ҳам, олдинги самовий китобларга ҳам иймон келтирмаймиз\", дедилар. Эй Пайғамбар, Қиёмат кунида золимларнинг Парвардигорлари ҳузурида ҳибсга олиниб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. Ҳаммаси бир-бирини айблаб, жавобгарликни ўзидан бошқасига ағдаришга уринади. Бу дунёда тобе бўлиб юрган бечоралари ҳожаларига қараб: \"Сизлар бизни йўлдан урмаганингизда эди, биз Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирган бўлар эдик\", деб қоладилар.","Мутакаббирлик қиладиган пешволар заиф ҳисобланадиган тобеларга шундай жавоб берадилар: \"Муҳаммад олиб келган ҳидоятдан сизларни биз тўсдикми? Йўқ, аксинча, ўзларингиз золим, бузғунчи эдингизлар\".","Пешволар тарафидан бечора саналган кимсалар ҳаққа бўйсунишдан ўзларини катта олган кимсаларга шундай дедилар: «Йўқ, сизларнинг кеча-ю кундуз қилган макр-ҳийлаларингиз бизларни мўмин бўлишдан тўсган эди. Ўшанда бизни Аллоҳга кофир бўлишга ва У зотдан бошқасига ҳам ибодат қилишга буюрар эдингизлар\". Азобни ўз кўзлари билан кўриб, азобланишлари аниқ эканини билган пайтларида ҳаммалари дунё ҳаётида кофир бўлганларига ич-ичларидан афсус қилдилар. Кофирларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Уларга фақат ўзлари дунё ҳаётида қилиб ўтган қилмишлари, гуноҳлари ва ширкларига яраша жазо берилур.","Қайси бир шаҳарга бир пайғамбар юборсак ва у одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирса, шаҳарнинг зўравонлари: \"Эй Пайғамбар, биз сен олиб келган рисолатга аниқ кофирлармиз\", дедилар.","Анави мутакаббир, каттазанг зўравонлар: \"Бизнинг мол-давлатимиз ҳам, бола-чақамиз ҳам кўп. Бизни азобланади, деб ўйлайсизларми? Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азобланмаймиз.","Эй Пайғамбар, анави бойлиги билан керилиб юрганларга айтинг: \"Парвардигорим Ўзи истаган бандасига ризқни кенг қилиб беради. Бу билан уни синайди. Шукр қиладими, куфр келтирадими, аниқлайди. Ўзи истаган бандасининг ризқини танг қилади. Бу билан ҳам уни синайди. Сабр қиладими, норози бўладими, аниқлайди. Лекин кўп одамлар Аллоҳнинг ҳар бир ишни етук ҳикмат билан қиладиган Ҳаким зот эканини билмайдилар\".","Фахрланаётган мол-давлатларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг ризосига олиб бормайди. Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларгина бир неча баробар кўп ажру савобларга эришурлар. Уларга Аллоҳ йўлида сарфлаган мол-давлатлари ва уларнинг ҳақига дуо қиладиган фарзандлари асқотади. Ана ўшаларга қилган яхши ишлари учун ажру мукофотлар бир неча баробар кўп қилиб берилур. Улар жаннатдаги олий масканларда азоб, ўлим, неъматларнинг тугаб қолиши каби хавфу хатардан холи бўлиб, тинч-хотиржам яшайдилар.","Ўзларининг чиркин мақсадларига эришиш учун бор кучлари билан одамларни Бизнинг оятларимиздан буриб юборишга уринадиган кофирлар эса бу дунёда муваффақиятсизликка, охиратда азобга дучор бўладилар.","Эй Пайғамбар, айтинг: \"Дарҳақиқат, Парвардигорим Ўзи истаган бандасига ризқни кенг қилиб беради. Истаган бандасига танг қилиб беради. Аллоҳ йўлида нимани сарф этсангизлар, Аллоҳ унинг ўрнини бу дунёда ундан ҳам яхшироғини бериб тўлдириб қўяди. Охиратда эса кўп ажру савоблар ато этади. Аллоҳ субҳонаҳу энг яхши ризқ бергувчидир. Ким ризқ талабида бўлса, унинг сабабларига, воситаларига мурожаат қилсин.","Эй Пайғамбар, эсланг. Аллоҳ уларнинг ҳаммасини тўплаб, кейин мушрикларга дашном бериш оҳангида фаришталарга: \"Дунё ҳаётида анавилар Аллоҳни қўйиб, сизларга ибодат қилардиларми?\", дейдиган кунда.","Фаришталар дедилар: \"Сен Пок ва Муқаддассан! Улар эмас, Сен бизнинг дўстимизсан. Биз билан улар орасида ҳеч қандай дўстлик бўлган эмас. Аксинча, мушриклар шайтонларга ибодат қилардилар. Уларни фаришта деб хаёл қилардилар-да, Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилардилар. Кўплари ўшаларга ишонардилар\".","Тўпланиш ва ҳисоб-китоб кунида сохта худолар ўзларининг бандаларига фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдилар. Куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилган кимсаларга шундай деймиз: \"У дунёда дўзах азобини ёлғонга чиқарган эдингизлар. Мана, энди уни татинглар\".","Пайғамбаримизга нозил қилинган очиқ оятларимизни тан олмайдиган мушрикларга улар тиловат қилинганда дедилар: \"Бу сизларни ота-боболарингиз ибодат қиладиган бутлардан тўсмоқчи бўлаётган бир одам, холос\". Яна дедилар: \"Қуръон Аллоҳ номидан тўқилган бир бўҳтондан бошқа нарса эмас\". Қуръон Аллоҳ тарафидан келган пайтда у ҳақда куфр келтирганлар дедилар: \"Бу хотинни эрдан, отани боладан ажратиб юборадиган очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас\".","Ҳолбуки, уларга ўқиб ўрганадиган китобларни бермаганмизки, ўшалар орқали Қуръонни Муҳаммад тўқиганлигини билиб олсалар. Сиздан олдин уларни Аллоҳнинг азобидан қўрқитиб қўядиган бир огоҳлантирувчи ҳам юбормаганмиз.","Од, Самуд, Лут қавми каби ўтган умматлар ҳам ҳақни тан олмадилар. Қавмингиз мушриклари улар етган куч-қудрат, мол-давлат ва сон-саноқнинг ўндан бирига етган эмас. Ҳаммалари пайғамбарини ёлғончига чиқардилар. Уларга мол-давлатлари ҳам, куч-қудратлари ҳам, сон-саноқлари ҳам фойда бермади. Азобимга йўлиқдилар. Эй Пайғамбар, қаранг, уларга қилган раддиям ва берган жазойим қандай бўлди?","Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: \"Сизларга фақат биргина нарсани тавсия қиламан. Холис Аллоҳ учун жуфт-жуфт бўлиб ва ёлғиз ҳолингизда туринглар-да, кейин соҳибингиз ҳақида, унинг ақли, ростгўйлиги ва ҳалоллиги ҳақида фикр юритинглар. Ана шунда унда ҳеч қандай жиннилик йўқлигига ишонч ҳосил қиласизлар. У қаттиқ азоб олдидан сизларга юборилган бир огоҳлантиргувчи, холос. Ширкдан тавба қилмасангизлар, ўша азобга дучор бўласизлар\".","Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: \"Ҳидоят ва эзгуликни олиб келганим учун сизлардан бирон ажр, ҳақ сўрамадим. У ўзингларга бўлсин. Менга бериладиган савоб ёлғиз Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот ҳар нарсага Шоҳиддир. Менинг сизларга етказганимга ҳам, сизларнинг қилаётган ишларингизга ҳам Ўзи гувоҳ бўлиб турибди. Яқинда жазо ёки мукофотингизни тўла қилиб беради.","Эй Пайғамбар, айтинг: \"Парвардигорим ҳақни ботил устидан ҳукмрон этади. Шу билан ҳақ ботилни маҳв айлайди. У ғайбларни билгувчи Зотдир. Осмонлару ердаги бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Бандаларининг ҳамма ишлари Ўзига аён.","Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: \"Ҳақ - Ислом келди. Ботил эса йўқ бўлди. Унинг на бир асари, на бир куч-қуввати қолди. Энди унинг нуфузи қайтиб келмас\".","Эй Пайғамбар анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: \"Ҳақ йўлдан озсам, унинг зарари ўзимга бўлади. Сизларга ҳеч қандай зарар етмайди. Ҳидоят топсам, у Парвардигорим менга юборган ваҳий шарофатидан бўлади. У бандаларининг гапларини эшитиб тургувчи Зотдир. У Ўз илми билан шу қадар яқинки, пичирлаб айтилган гапни ҳам эшитади.","Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаганлар Қиёмат куни азобни кўрганларидан кейин даҳшатга тушиб, қочгани бирон бошпана топа олмай, бир лаҳзадаёқ яқин жойдан тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!","Оқибатни кўришгач, Қиёмат кунига иймон келтирдик, деб қолишди. Энди уларнинг иймони қаердан ҳам қабул бўлсин. Улар аллақачон дунё оламидан чиқиб кетганлар-ку. Дунё ҳаёти амал диёри эди. Энди у йўқ, тугади, битди. Охират эса амал диёри эмас, жазо ёки мукофот диёридир.","Улардан иймон қандай қабул қилинсин? Ахир улар дунё ҳаётида кофир бўлгандилар-ку. Узоқда туриб олиб, ҳақиқатга қарата шубҳа-гумон тошларини отардилар. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом ҳақида сеҳргар, фолбин, шоир каби бўҳтонлар тўқирдилар.","Анави ҳақни тан олмаганлар билан уларнинг фаровон ҳаёт, куфрдан тавба қилиб, дўзахдан нажот топиш, дунё ҳаётига қайтиш каби орзу-истаклари ўртасига тўсиқ қўйилди. Олдинги ҳақни тан олмаганларга ҳам худди шундай қилинганди. Улар пайғамбарлар олиб келган Аллоҳнинг тавҳиди, қайта тирилиш каби эътиқодий ишларга шубҳа билан қарардилар.","Ҳамд осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни элчилар айлаган Аллоҳникидир. Элчи фаришталар У Зотнинг қадарга оид буйруқларини ҳам, пайғамбарларга ваҳий олиб келиш каби фармонларини ҳам сўзсиз бажарадилар. Ўз вазифаларини адо эта олишлари учун уларга қанотлар ато этган. Айримлари икки қанотли, бошқалари уч қанотли, яна баъзилари эса тўрт (баъзилари ундан ҳам кўп) қанотли бўладилар. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш учун учиб юрадилар. Аллоҳ яратиш бобида аъзо, ҳусн, овоз каби Ўзи истаган нарсани зиёда қилади. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.","Ҳамма нарсанинг калитлари Аллоҳнинг қўлидадир. У инсонларга ризқ, ҳидоят, саодат каби бирон эшикни очса, бирон кимса уни ёпиб қўя олмас. Шулардан қайси бирини ёпиб қўйса, бирон кимса уни оча олмас. У ҳаммадан ғолиб азиздир ҳамда ҳар бир яратишини, тақдирини ва тадбирини бир ҳикмат билан қиладиган ҳакимдир.","Эй инсонлар, Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини дилингиз билан ҳам, тилингиз билан ҳам, бошқа аъзоларингиз билан ҳам эсланглар. Сизларга осмондан ёмғир ёғдириб, ердан экинлару мевалар ундириб, ризқ берадиган бошқа бирон яратувчи борми? Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Мана шундан кейин ҳам қандай қилиб, ҳақдан юз ўгириб, Аллоҳга туҳматлар қилиб, Унинг шериклари бор, деб айтасизлар-а?! Ахир сизларни яратган ҳам, сизларга ризқ берган ҳам У эмасми?!","Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқараётган бўлса, сабр қилинг. Ёлғончига чиқарилган биринчи пайғамбар эмассиз. Сиздан олдинги Од, Самуд, Лут қавми каби умматлар ҳам ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Ишларнинг ҳаммаси ёлғиз Аллоҳга қайтарилади. Бас, Аллоҳ ёлғончига чиқарганларни ҳалок этади, пайғамбарлари ва мўминларга эса ғалаба беради.","Эй инсонлар, Аллоҳнинг қайта тирилиш, жазо ёки мукофот, қиёмат куни каби ваъдалари ҳақ. Уларнинг содир бўлишида шак-шубҳа йўқ. Шундай экан, дунё ҳаётининг лаззатлари, орзу-умидларига алданиб, охират учун амал қилишдан чалғиб қолманглар. Шайтон ботилни чиройли қилиб кўрсатиб, сизларни дунё ҳаёти аталмиш ботқоққа ботириб қўймасин. Унга қулоқ солиб, Аллоҳ барча гуноҳларни кечириб юбораверади, деган ўй билан ғафлатда қолманглар.","Эй инсонлар, дарҳақиқат шайтон сизнинг доимий душманингиздир. Сиз ҳам уни душман тутиб, унга қарши курашинглар. Шайтон ўзининг тобеларини Қиёмат кунидаги ёниб турган дўзахга киритиш учун Аллоҳга куфр келтиришга чақиради.","Шайтонга эргашиб, Аллоҳга куфр келтирганларга қаттиқ азоб бор. Иймон келтириб, яхши ишларни қилганларга эса мағфират ва улкан ажр бор. У жаннатдир.","Шайтон бир одамга ёмон ишни яхши иш қилиб кўрсатса ва у ўша ишни яхши иш деб эътиқод қилса, шу одам ҳақни ҳақ деб эътиқод қилган киши каби бўладими? Бас, Аллоҳ Ўзи истаган одамни адаштиради, истаган одамни ҳидоят қилади. Уни ҳеч ким ҳеч ишга мажбур қила олмайди. Шундай экан, эй Пайғамбар, адашганлар учун жонингиз ачимасин. Аллоҳ улар қилиб юрган ишларни билиб туради. У Зотга улар қилаётган ишлардан биронтаси ҳам яширин эмас.","Аллоҳ шундай зотки, шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатади. Бас, Биз уни бирон гиёҳсиз қақраб ётган ўлик шаҳар сари ҳайдаб, у билан ўлик ерни тирилтириб, ўсимликлар ундирдик. Қайта тирилиш мана шундай бўлади.","Ким дунё ё охират иззатини истаса, уни фақат Аллоҳдан сўрасин. Зеро, ҳамма иззат Аллоҳникидир. Гўзал каломлар, зикрлар Унга кўтарилур. Бандаларнинг солиҳ амалларини ҳам Ўзига кўтарур. Пайғамбар алайҳиссаломни қатл қилиш каби ёвуз ният билан макр-ҳийла қиладиганларга қаттиқ азоб бор. Уларнинг макри пучга чиқади, ҳеч қачон амалга ошмайди.","Аллоҳ шундай зотки, отангиз Одамни тупроқдан яратди. Кейин сизларни нутфадан яратди. Ундан кейин сизларни эркак ва аёллар қилди. Шу билан бир-бирларингиз билан турмуш қурдингизлар. Қайси бир аёл ҳомиладор бўлса ва кўзи ёриса, бу иш албатта Аллоҳнинг илми билан бўлади. Бирон иш У Зотдан яширин қолмас. Кимнинг умри зиёда бўлса ёки қисқартирилса, ҳаммаси Лавҳул-Маҳфузда ёзилган бўлади. Бу ишлар - сизларни тупроқдан, кейин нутфадан босқичма-босқич яратиш ҳам, умрларингизни Лавҳул-Маҳфузга ёзиб қўйиш ҳам Аллоҳга осон.","Дарё-денгиз тенг бўлмас. Бири ширин ва ичилиши осон бўлса, иккинчиси ичиб бўлмайдиган шўр-тахир. Ҳар иккисидан янги гўшт - балиқ тутиб ейсизлар ва тақадиган дур-гавҳарлар чиқариб оласизлар. Аллоҳнинг фазлу-марҳаматидан умид қилиб, тижорат ишларингизни юритиш учун сувни ёриб бораётган кемаларни кўрасизлар. Шоядки, У Зотнинг сизларга ато этган беҳисоб неъматларига шукр қилсангизлар.","Аллоҳ кечани кундузга киритиб, кундузни эса кечага киритиб, ҳали унисини, ҳали бунисини узайтириб туради. Қуёш ва ойни бўйсундириб қўйган. Улардан ҳар бири Аллоҳ белгилаб қўйган муддатгача, яъни, Қиёмат кунигача юради. Шу ишларни қилган Аллоҳдир, Парвардигорингиздир. Мулк ёлғиз Уникидир. Уни қўйиб, илтижо қилаётган бутларингиз эса бир хурмо данагининг пўстлоғига ҳам молик эмаслар. Шундай экан, қандай қилиб уларга ибодат қиласизлар?!","Бутларингизга дуо қилсангизлар, дуоларингизни эшитмайдилар. Эшитган тақдирда ҳам жавоб беролмайдилар. Чунки улар жонсиз нарсалардир. Қиёмат куни уларни шерик қилганларингизни инкор этадилар. Эй Пайғамбар, сизга ҳеч ким Аллоҳ субҳонаҳудек хабар бера олмас.","Эй инсонлар, сизлар ҳамма ишларингизда, ҳамма ҳолатларингизда Аллоҳга муҳтожсизлар. Аллоҳ эса ҳеч кимга, ҳеч қачон муҳтож бўлмайдиган Беҳожат ҳамда дунё ва охиратда мақтовга лойиқ Зотдир.","Аллоҳ хоҳласа, сизларни батамом ҳалок айлаб, ўрнингизга бошқа бир ширк келтирмайдиган халқни олиб келади.","Сизларни батамом қириб ташлаб, ўрнингизга бошқа халқни олиб келиш Аллоҳнинг Қўлидан келмайдиган иш эмас.","Бирон гуноҳкор жон бошқа бир гуноҳкор жоннинг гуноҳини кўтара олмайди. Ҳамма фақат ўзининг гуноҳини кўтариб юради. Гуноҳи оғир бир кимса бошқаларни ёрдамга чақирса, ҳатто қариндоши бўлса ҳам унинг гуноҳини кўтаришиб юбора олмайди. Эй Пайғамбар, сиз Парвардигорларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўкис адо этадиган зотларнигина огоҳлантира олурсиз. Чунки огоҳлантириш фақат ўшаларгагина таъсир қилади. Ким гуноҳлардан, ширкдан покланса, ўзи учун покланади. Чунки бу ишдан фақат ўзи фойда кўради. Аллоҳ унинг тоат-ибодатидан Беҳожат. Қиёмат куни ҳисоб ва жазо ёки мукофот учун қайтиш ёлғиз Аллоҳгадир.","Кўзи кўр билан кўзи очиқ тенг бўлмаганидек, кофир билан мўмин тенг бўлмайди.","Зулматлар билан нур тенг бўлмаганидек, куфр билан иймон ҳам тенг бўлмайди.","Соя билан гармсел тенг бўлмаганидек, жаннат билан дўзах ҳам тенг бўлмайди.","Тириклар билан ўликлар тенг бўлмаганидек, мўминлар билан кофирлар тенг эмас. Аллоҳ ҳидоятини Ўзи истаган бандасига эшиттиради. Эй Пайғамбар, сиз ўликлардан фарқи йўқ кофирларга уни эшиттира олмайсиз.","Сиз уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиргувчидирсиз, холос.","Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни заррача шубҳа аралашмаган ҳақ ила мўминларга улар учун Аллоҳ тайёралаб қўйган мўл савоб ҳақидаги хушхабарни етказишингиз, кофирларни эса улар учун тайёрлаб қўйилган аламли азобдан огоҳлантиришингиз учун юбордик. Бирон уммат йўқки, унда одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир пайғамбар ўтмаган бўлса.","Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, сабр қилинг. Ёлғончига чиқарилаётган биринчи пайғамбар эмассиз. Од, Самуд ва Лут қавми каби олдинги умматлар ҳам ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Уларга пайғамбарлари ўзларининг ҳақ эканига далолат қилувчи ёрқин далилларни ҳамда саҳифаларни ва нурли Китобни олиб келгандилар. Фикр юрита олган одам фикр юритиб, ўшалардан пайғамбарнинг ҳақ эканини билиб олаверади.","Шунда ҳам улар пайғамбарларига ишонмасдан, Аллоҳга ва пайғамбарларга куфр келтирдилар. Кейин кофирларни ҳалок айладим. Эй Пайғамбар, фикр қилинг! Уларни инкор қилганим қандай бўлди?!","Эй Пайғамбар, кўмадингизмики, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдирди. Бас, у билан дарахтларни суғориб, қизил, яшил, сариқ ва бошқа турли хил рангдаги меваларни чиқардик. Яна тоғлардан оқ йўллар, қизил йўллар, қоп-қора йўллар бор.","Одамлар, жониворлар ҳамда туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонлари орасида ҳам турли хил ранглилари бор. Олимлар Аллоҳнинг буюклигини қўпроқ ҳис этадилар ва У Зотдан кўпроқ қўрқадилар. Чунки улар Алоҳнинг сифатларини, шариатини ва қудратига далолат қиладиган ишларни яхши биладилар. Аллоҳ ҳаммадан Ғолиб, Азиздир ва тавба қилган бандасини кечирадиган Мағфиратлидир.","Дарҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилган Китобини ўқийдиган, намозни энг гўзал тарзда тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан яширин ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиганлар ҳеч қачон касод бўлмайдиган тижоратдан умидвор бўалдилар.","Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган амалларига яраша ажру савобларни ортиғи билан беради. Аллоҳ Карамли Зотдир. У Зот мана шу сифатларга эга бўлган кишиларнинг гуноҳларини кечириб, қилган яхши амалларидан миннатдор бўлади.","Эй Пайғамбар, сизга ваҳий қилганимиз Китоб ҳақдир. Унда заррача шак-шубҳа йўқдир. Уни сизга Аллоҳ нозил қилган. У ўзидан олдинги китобларни тасдиқлайди. Аллоҳ бандаларининг аҳволидан Хабардор, уларни кўриб тургувчи Зотдир. Аллоҳ ҳар бир умматга бир пайғамбар юбориб, уларнинг эҳтиёжига яраша ҳукмларни ваҳий қилган.","Кейин сара уммат бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига Қуръонни бердик. Улардан кимдир ҳаром ишларни қилиш, вожибларни эса тарк этиш ила ўзига ўзи золим бўлди. Кимдир вожибларни бажариш ва ҳаромлардан тийилиш, айни пайтда айрим мустаҳаб амалларга бепарво бўлиш ва айрим макруҳ амалларни қилиш ила ўртача амал қиладиган бўлди. Яна кимдир Аллоҳнинг изни ила вожибларни ҳам, мустаҳабларни ҳам бажариб ва ҳаромлардан ҳам, макруҳлардан ҳам тийилиб, эзгуликларга шошадиган бўлди.","Сара, мухтор бандалар мангу қоладиган жаннатларга кирадилар. Инжулар ва олтин билакузуклар тақадилар. У ерда либослари ипакдан бўлади.","Жаннатга кирганларидан кейин шундай дедилар: \"Биздан дўзахга кириб қолиш хавфини, хафаликни аритган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Дарҳақиқат, Парвардигоримиз тавба қилган бандаларига Кечиримли, уларнинг қилган тоат-ибодатларидан миннатдор бўладиган Зотдир.","У шундай Зотки, бизни доимий яшайдиган жой билан таъминлади. Бу ишни бизнинг кучимиз билан эмас, Ўз фазлу марҳамати ила қилди. У ерда бизга ҳеч қандай машаққат ҳам, чарчаш ҳам бўлмайди.","Аллоҳга куфр келтирганлар учун жаҳаннам олови бордир. У ерда абадий қоладилар. На улар ўлимга ҳукм қилиниб, ўлиб қутиладилар ва на улардан азоб енгиллатилади. Қиёмат куни Парвардигори ато этган неъматларга нонкўрлик қилган ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.","Улар жаҳаннамда бор овозлари билан: \"Парвардигоро, бизни дўзахдан чиқар, Сени рози қилиш ва азобингдан халос бўлиш учун у дунёда олдин қилиб ўтган амалларимиздан бошқа яхши амалларни қиламиз\", дея дод-фарёд қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло шундай жавоб беради: \"Сизларга эслатма оладиган одам эслатма олгудек, кейин тавба қилиб, яхши амаллар қилгудек умр бермадикми?! Сизларга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбар келмаганмиди? Бас, энди ҳеч қандай ҳужжатингиз ҳам, ҳеч қандай узрингиз ҳам ўтмайди. Энди дўзах азобини татийверинглар! Энди куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилиган золимларга Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган ёки уни енгиллатадиган бирон ёрдамчи, ҳимоячи бўлмас!","Дарҳақиқат, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. Дарҳақиқат, У бандаларининг дилларидаги махфий яхши ва ёмон сирларни ҳам Билгувчидир.","Эй одамлар, У шундай Зотки, ер юзида сизларни бир-биридан кейин қоладиган қилиб яратди. Қандай амал қилишларингизни синаш учун шундай қилди. Ким Аллоҳга ва пайғамбарлар олиб келган рисолатга куфр келтирса, ўзига зарар қилади. Азобини ўзи тортади. Унинг куфри Аллоҳга зарар қилмайди. Кофирларга куфрлари Парвардигорлари ҳузурида қаттиқ ғазабдан ўзга нарсани зиёда қилмайди. Кофирларга куфрлари зиёндан бошқа нарсани зиёда қилмайди. Зеро, улар Аллоҳ мўминлар учун тайёрлаб қўйган жаннатни қўлдан бой берадилар.","Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: \"Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган бутларингиз ҳақида хабар беринглар-чи, улар ердан нимани яратганлар? Тоғларини яратганларми? Дарёларини яратганларми? Ҳайвонларини яратганларми? Ё улар осмонларни яратишда Аллоҳга шериклик қилганларми? Ёки уларга Биз бир китоб беганмизмики, шу билан бутларга ибодат қилишлари ҳужжатга асосланган бўлиб қолса? Булардан биронтаси ҳам бўлган эмас. Аксинча, золимлар куфру маъсиятлари ила бир-бирларига фақат алдовни ваъда қиладилар\".","Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишидан ушлаб турадиган Зотдир. Фаразан, улар қулаб тушадиган бўлса, уларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса тутиб қола олмас. Албатта Аллоҳ жазони тезлаштирмайдиган Ҳалимдир, тавба қилган бандасини кечирадиган Мағфиратлидир.","Ҳақни тан олмай, уни ёлғонга чиқарган анави кофирлар Аллоҳ тарафидан бир пайғамбар келиб, уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирса, яҳудий ва насронийлардан кўра кўпроқ ҳаққа эргашишлари ҳақида Аллоҳ номига жуда қаттиқ қасам ичдилар. Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келиб, уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирганидан кейин эса ҳақдан янада узоқлашиб, ботилга янада қапишдилар. Ичган қасамларига вафо қилмадилар.","Улар яхши ният билан тўғри мақсаддда қасам ичмадилар. Ер юзида мутакаббирлик қилиш ва одамларни алдаш учун ичдилар. Ёмон макр эса уни қилган маккорлар бошига етади, холос. Энди анави маккор мутакаббирлар Аллоҳнинг ўзгармас қонуниятини кутмоқдаларми?! Яъни, олдингилар ҳалокатга учраганларидек, ўзлари ҳам ҳалок бўлишларини пойлаб ўтирибдиларми?! Аллоҳнинг мутакаббирларни ер билан яксон қилиш борасидаги суннатига-йўлига бадал топа олмассиз. Уларни бошқалар бошига тушадиган қилиб ўзгартириб ҳам бўлмас. Зеро, улар илоҳий барқарор суннатлардир.","Сизни ёлғонга чиқараётган Қурайш мушриклари ер юзини айланиб юриб, олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритсалар бўлмасми? Ахир улар алалоқибатда ҳалокатга учраманганмидилар? Ҳолбуки, улар Қурайшдан кўра қувватлироқ эдилар. На осмонлардаги ва на ердаги бирон нарса Аллоҳнинг назаридан четда қолмас. У Зот ҳаммасини кўриб-билиб туради. Ҳақни тан олмай, уни ёлғонга чиқараётганларнинг ҳар бир ишидан Хабардор. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Аллоҳ истаган пайтда уларни ҳалок этишга ҳам Қодир Зотдир.","Агар Аллоҳ инсонларни қилган гуноҳларига яраша тез жазолаганида ер юзидаги барча жонзотни биронта ҳам қолдирмасдан бир зумда ҳалок этган бўларди. Лекин Аллоҳ уларни Ўзи билган бир муддатга, яъни, Қиёмат кунигача кечиктириб туради. Қиёмат куни келгач, уларга амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир. Бирон иш У Зотдан яширин қола олмас.","Бундай ҳарфлар ҳақида \"Бақара\" сурасининг аввалида шарҳ берилди.","Аллоҳ таоло оятлари ҳикматли бўлган, мустаҳкам бўлган, олдидан ҳам, ортидан ҳеч қандай ботил аралашмаган Қуръонга қасам ичяпти.","Эй Пайғамбар, шак-шубҳасиз, сиз Аллоҳ бандаларига юборган пайғамбарларнинг бирисиз. Улар одамларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билиб, Унгагина ибодат қилишга чақиришлари учун юборилганлар.","Тўғри йўлдаги ва пухта шариатдаги. Бу тўғри йўл ва пухта шариат азиз Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган. У барчадан Ғолиб, Азиздир ва Ўзининг мўмин бандаларига Меҳрибондир.","Тўғри йўлдаги ва пухта шариатдаги. Бу тўғри йўл ва пухта шариат азиз Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган. У барчадан Ғолиб, Азиздир ва Ўзининг мўмин бандаларига Меҳрибондир.","Сизга бу Китобни бир қавмни огоҳлантиришингиз учун нозил қилдик. Улар араблардирки, ҳали уларга огоҳлантирадиган пайғамбар келмаган. Шунинг учун улар иймон нима, тавҳид нима, билмайдилар. Огоҳлантириш келмаган ҳар бир умматнинг аҳволи мана шу. Ҳаммаси бир эслатиб қўядиган пайғамбарга муҳтож.","Уларнинг кўпларига Аллоҳ тарафидан азоб келиши лозим бўлиб қолди. Чунки улар Аллоҳ тарафидан ҳақ келганига қарамасдан унга иймон келтирмадилар, кофирлигича қолдилар. Демак, улар Аллоҳга ҳам, пайғамбарига ҳам иймон келтирмайдилар ва улар олиб келган ҳақиқатга амал қилмайдилар.","Улар худди иягигача кишан солиб қўйилган, қўллари бўйинларига чирмашиб қолган одамга ўхшаб, бошларини осмонга кўтарганча эгилолмай ғўдайиб қолдилар. Бас, улар Аллоҳга иймон келтиришдан тўсиб қўйилгандек бўйсунолмай, бош эголмай қолдилар.","Уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам бир тўсиқ қўйдик. Кўзларига эса парда тортдик. Бас, ҳақ сари юролмайдилар, уни кўролмайдилар. Бу иш саркашлик билан ҳақдан юз ўгирганлари ва куфрга маҳкам ёпишиб олганларидан кейин юз берди.","Эй Муҳаммад, анави саркаш кофирларни огоҳлантирасизми ё огоҳлантирмайсизми, уларга фарқи йўқ. Улар барибир сиз Аллоҳ тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтирмайдилар.","Сизнинг огоҳлантиришингиздан Қуръонни тасдиқ этган, ундаги кўрсатмаларга эргашган, холи қолган пайтида ҳам Парвардигоридан қўрққан кишиларгина фойдалана оладилар. Уларга хушхабар берингки, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини ўчириб, мағфират айлади ва уларни охиратда улуғ ажр, яъни, жаннатга кириш неъмати кутиб турибди.","Дарҳақиқат, Биз Қиёмат куни ҳисоб-китоб олиш учун ўликларни тирилтирурмиз. Уларнинг шу дунёда қилиб ўтган яхши-ёмон ишларини ёзиб қўюрмиз. Ўлганларидан кейин қолдирган изларини ҳам, садақаи жория каби яхши иш бўладими, куфр келтириш каби ёмон иш бўладими, ҳаммасини ёзиб қўюрмиз. Аниқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ҳамма нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз.","Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмай, уни ёлғонга чиқарадиган саркашларга шаҳар аҳолисига пайғамбарлар келган пайтидаги қиссани мисол қилиб келтиринг. Зора ибрат олсалар.","Уларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва Унга тоат-ибодат қилишга даъват этишлари учун дастлаб икки пайғамбарни юбордик. Бу икки пайғамбарни ёлғончига чиқаришгач, уларни учинчи пайғамбар билан қувватладик. Шу билан уч пайғамбар шаҳар аҳолисига: \"Биз сизларга юборилган пайғамбарлармиз. Сизларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва Унинг шариатига амал қилишга чақириш учун келганмиз\", дедилар.","Шаҳар аҳолиси пайғамбарларга шундай дедилар: \"Сизлар ўзимизга ўхшаган одамдан бошқа нарса эмассиз. Биздан ортиқ жойингиз йўқ. Раҳмон сизларга ҳеч қандай ваҳий нозил қилмаган. Сизлар бу даъвойинглар билан ғирт ёлғон гапиряпсизлар, Аллоҳга туҳмат қиляпсизлар\".","Уч пайғамбар шаҳар аҳолисига шундай жавоб бердилар: \"Биз сизларга юборилган пайғамбарлар эканимизни Парвардигоримиз билади. Шунинг ўзи биз учун етарли ҳужжатдир\".","Зиммамизда етказишимиз лозим бўлган рисолатни очиқ қилиб етказиб қўйишдан бошқа вазифа йўқ. Сизларни ҳидоят қилиш бизнинг қўлимиздан келмайди.","Шаҳар аҳолиси пайғамбарларга дедилар: \"Дарҳақат, биз сизлар ҳақингизда бадгумон бўлдик, сизларни шумоёқлар, деган ўйга бордик. Бизни даъват қилишдан тийилмасангизлар, сизларни аниқ тошбўрон қилиб ўлдирамиз ва аниқ биз тарафимиздан сизларга бир аламли азоб етади\".","Пайғамбарлар уларга шундай жавоб бердилар: \"Аллоҳга куфр келтирганингиз ва пайғамбарларига итоат этишдан бош тортганингиз туфайли бадгумонлигингиз касофати ўзингизга уради. Сизларга Аллоҳни эслатган одамни шумоёқ, дейсизларми?! Асло! Аксинча, ўзингиз куфру маъсиятлар бобида ҳаддан ошган қавмсиз\".","Шаҳарнинг узоқ четидан бир киши қавмининг пайғамбарларни ёғончига чиқариб юборишларидан, уларга таҳдид қилишларидан хавфсираб, шошилиб келди-да, шундай деди: \"Эй қавмим, шу пайғамбарлар олиб келган шариатга эргашинглар\".","Эй қавмим, олиб келган нарсаси учун сизлардан ҳақ талаб қилмаётган, ўзлари эса Аллоҳнинг ваҳийсини етказишда тўғри йўлни тутган бу зотларга эргашинглар. Улар пешво бўлишга лойиқ зотлар.","Бу холис насиҳат қиладиган одам деди: \"Ўзимни яратган Аллоҳга ибодат қилишдан мени нима тўсяпти? Ўзингизни яратган Парвардигорингизга ибодат қилишдан сизларни нима тўсяпти? Қайта тирилиган пайтингизда жазо ёки мукофотингизни олиш учун Ўша Зот ҳузурига қайтасизлар.","Аллоҳни қўйиб, қаердаги маъбудликка нолойиқ бутларни худо қилиб олайми? Агар Раҳмон менга бир зиён етказмоқчи бўлса, ўша бутларнинг шафоати ҳеч қандай фойда бермас. Зеро, улар ҳеч қандай фойда ё зарар қилишга қодир эмаслар. Кофир бўлиб ўладиган бўлсам, улар мени Аллоҳ ирода қилган ёмонликдан қутқара олмаслар.","Аллоҳни қўйиб, қаердаги бутларни худо қилиб оладиган бўлсам, очиқдан очиқ маъбудликка лойиқ Зотдан юз ўгириб, унга нолойиқ нарсага ибодат қилган бўлиб қоламан-ку.","Эй қавмим, дарҳақиқат, мен сизларнинг ва ўзимнинг Парвардигоримизга иймон келтирдим. Бас, менга қулоқ солинглар. Мени ўлим билан қўрқита олмайсиз. Қавми уни ўлдирди. Бас, Аллоҳ уни жаннатга киритди.","У шаҳид бўлганидан кейин унга эҳтиром ила шундай дейилди: \"Жаннатга кир\". У жаннатга кириб, ундаги неъматларни кўрганидан кейин шундай деди: \"Қани энди мени ёлғончига чиқарган ва ўлдирган қавмим мен нималарга эришганимни, гуноҳларим кечирилганини, Парвардигорим мени иззат-ҳурмат қилганини кўрсалар эди, улар ҳам мендек иймон келтириб, мендек шундай неъматларга эришган бўлардилар\".","У шаҳид бўлганидан кейин унга эҳтиром ила шундай дейилди: \"Жаннатга кир\". У жаннатга кириб, ундаги неъматларни кўрганидан кейин шундай деди: \"Қани энди мени ёлғончига чиқарган ва ўлдирган қавмим мен нималарга эришганимни, гуноҳларим кечирилганини, Парвардигорим мени иззат-ҳурмат қилганини кўрсалар эди, улар ҳам мендек иймон келтириб, мендек шундай неъматларга эришган бўлардилар\"."]