["Биз унинг қавмига ундан кейин осмондан бирор қўшин туширмадик ва туширувчи эмас ҳам эдик.","Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар сўниб қолдилар.","Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Ҳар қачон уларга Пайғамбар келса, уни фақат истеҳзо қилар эдилар.","Ахир, улар ўзларидан олдинги қанча асрларни ҳалок этганимизни ва, албатта, ўшалар уларга қайтмасликларини кўрмайдиларми?!","Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар.","Улар учун ўлик ер оят-(белги)дир. Биз уни тирилтирдик ва ундан дон чиқардик. Бас, ундан ерлар.","Ва унда хурмо ва узум боғлари яратдик ҳамда ичидан булоқларни чиқардик.","Унинг меваларидан ва ўз қўллари қилган нарсалардан ейишлари учун. Шукр қилмайдиларми?!","Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан, барчасидан жуфтларни яратган Зот пок бўлди. [8]###[8] (Ўсимлик дунёсидан саналувчи барча мавжудотлар жуфт қилиб яратилгани илмга яқинда маълум бўлди. Ҳозирги замон илмининг бу кашфиёти Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китоб эканини яна бир бор тасдиқлади.)","Улар учун кечаси ҳам оят (белги)дир. Биз уни кундуздан шилиб олурмиз. Бас, улар бирдан зулматда қолгувчилардир. [9]###[9] (Кечанинг кириш терини шилиб олишга ўхшатилмоқда. Тери аста-аста шилиб олинганидек, кундуз ҳам ундан ажратиб олинади.)","Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азийзу ўта билгувчи Зотнинг тақдир қилганидир. [10]###[10] (Оятда қуёшнинг ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда жараён этиши — ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.)","Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз. [11]###[11] (Ой ҳам, қуёш ҳам думалоқ шаклдаги самовий жисмдир. Инсоннинг кўзига қуёш доим бир хил суратда кўринади. Лекин ой бир ой давомида йигирма саккиз шаклга киради. Аввал кичик ҳилол бўлиб кўринади. Кундан-кунга катталашиб, тўлин баркашга айланади. Кейин яна аста-секин ҳилол ҳолига қайтади. Чунки Аллоҳ таоло ой учун йигирма саккиз манзилни бичиб қўйган. Ҳар куни ҳар хил манзилдан чиқади, ҳар куни ҳар хил ҳажмда кўринади.)","На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар. [12]###[12] (Ҳеч қачон қуёш ойга етиб олиб, бемаҳалда бош кўтариб қолиши мумкин эмас. Улардан ҳар бири Аллоҳ белгилаган вақтдагина чиқади. Бу, низом ҳатто дақиқаларигача аниқдир. Ундан кеч ҳам қолмайди, илгари ҳам кетмайди. Бу жараён дунё бунёд бўлганидан буён давом этиб келмоқда. Бирон марта бирон дақиқага ўзгарган эмас. Ушбу жараённи тақдир қилган Зот ўликларни қайта тирилтиришга қодир эмасми?!)","Улар учун Биз уларнинг наслларини тўла кемада кўтарганимиз ҳам бир оят(белги)дир.","Ва Биз улар учун унга ўхшаш минадиган нарсаларни халқ қилдик.","Агар хоҳласак, уларни ғарқ этурмиз. Бас, уларнинг ёрдамчиси бўлмас ва улар қутқазилмаслар ҳам.","Магар Биздан бир раҳмат ва маълум муддатгача баҳраманд бўлиш бўлсагина (омон қолурлар). [13]###[13] (Фақат Аллоҳнинг Ўзи раҳмат назарини солиб, қутқариб қолиши мумкин. Ёки маълум муддатгача дунёнинг матоҳидан баҳраманд қилиш учун омон қолдириши мумкин. Бўлмаса, ҳеч ким эсон қолмас. Бунинг мисоли ҳаётда тез-тез такрорланиб ҳам туради.)","Уларга: «Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсадан қўрқинг. Шояд, раҳим қилинсангиз», дейилганда...","Ва уларга Роббилари оятларидан бир оят келганда, фақат ундан юз ўгиргувчи бўлурлар.","Уларга: «Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан инфоқ қилинглар», дейилганида, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Аллоҳ хоҳласа, Ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатдан бошқа нарсада эмассиз», дерлар. [14]###[14] (Сиз Аллоҳ ҳаммага ризқ беради, деган залолатли эътиқоддасизлар, мана, биздан баъзи бир одамларга таом беришимизни сўраб туришингиз бунинг далили, демоқчилар. Аслида эса, уларнинг тасаввурлари, гаплари айни залолатдир. Ҳеч қачон, ҳеч қандай инсон ўзига ҳам, бошқага ҳам ризқ топиб бера олмайди. Аллоҳ таоло бировнинг ризқини кенг, бировнинг ризқини тор қилиб қўяди. Ҳаммаси бандаларни синаш учундир. Ҳаммага ризқ берувчи, боқувчи Аллоҳ таолонинг ягона Ўзидир. Мен бировга ризқ беряпман, таомлантиряпман, боқяпман, деган одам кофир бўлади, очиқ-ойдин залолатга кетади.)","Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» дерлар.","Улар талашиб-тортишиб турганларида ўзларини бирдан оладиган биргина қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ.","Улар на васият қилишга қодир бўларлар ва на ўз аҳлларига қайтарлар.","Ва сурга пуфланди. Бас, улар бирдан Роббилари томон қабрлардан шошилиб чиқурлар.","Улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва юборилган Пайғамбарлар тасдиқлаган нарса-ку?!» – дерлар.","Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлгани йўқ. Бас, улар бирдан тўпланиб, ҳузуримизда ҳозир қилингандирлар.","Бугунги кунда бирор жонга ҳеч бир зулм қилинмас. Қилиб ўтган амалларингиздан бошқасига жазо ҳам олмассиз.","Албатта, жаннат эгалари у кунда роҳатланиш ила машғуллар. [15]###[15] (Нима уларга завқ, шодлик, хурсандчилик берса, ҳаммаси у ерда муҳайёдир.)","Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар.","Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир. [16]###[16] (Аҳли жаннатлар нимани истасалар, жаннатда ўша нарса бордир. Кўнгиллари исташи билан олдиларида муҳайё бўлади.)","Роҳийм бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир. [17]###[17] (Шунча нозу неъмат, роҳат-фароғат, шавқу завқнинг устига ўзлари учун ниҳоятда раҳмли бўлган зот Роббилари Аллоҳ таоло томонидан «Салом» ҳам келади.)","Эй, жиноятчилар! Бугунги кунда сиз ажралингиз!","Мен сизларга: «Эй, Одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.","Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир», деб амр қилмаган эдимми?!","Батаҳқиқ, у сизлардан кўпчилик авлодни адаштирди. Ақл юритувчи бўлмаган эдингизми?! [18]###[18]  (Шайтон сизлардан кўп авлодларни тўғри йўлдан адаштирди, сиз ақл юритмадингизми? У юр деса, орқасидан кетавердингизми?!)","Мана бу сизга ваъда қилинган жаҳаннамдир!","Куфр келтириб ўтганингиз туфайли бугунги кунда унга киринг!","Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур. [19]###[19] (Жиноятчиларнинг оғизлари муҳрлаб қўйилади, бошқа аъзолари шоҳидлик бера бошлайди. Қўли гапиради, оёғи гувоҳлик беради.)","Агар хоҳласак, кўзларини теп-текис қилиб қўюрмиз. Бас, улар йўлга шошилурлар. Аммо, қандай ҳам кўрсинлар.","Агар хоҳласак, уларни жойларида қотириб қўюрмиз. Бас, олдинга юришга ҳам қодир бўлмаслар, ортга ҳам қайта олмаслар.","Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўямиз. Ахир, ақл ишлатиб кўрмайдиларми?! [20]###[20] (Иймонга келиб, ибодат билан ўтган мўминлар қариганлари сари роҳатлари кўпайиб боради. Ҳаётда қолишни савоб ишлаш учун фурсат деб хурсанд бўладилар. Жаннатга ва Аллоҳнинг розилигига етишиш умидида ўлимни хурсанд бўлиб кутиб оладилар. Кофирлар эса, ақлларини ишлатмаганлари учун бу масалада катта қийинчиликда қоладилар.)","Биз унга шеърни таълим берганимиз йўқ. Бу унинг учун тўғри ҳам келмас. У — зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас.","Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва кофирларга (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир.","Ахир, Биз улар учун Ўз қўлларимиз-ла қилган нарсалардан чорваларни яратиб қўйганимизни кўрмайдиларми?! Бас, улар ўшаларга молик(эга)дирлар-ку!","Биз уларга ўша(ҳайвон)ларни бўйинсундириб қўйдик. Бас, улардан маркаблари бор ва улардан ерлар.","Улар учун ўшаларда манфаатлар ва ичимликлар бор. Ахир, шукр қилмайдиларми?!","Улар Аллоҳдан ўзга илоҳлар тутдилар. Гўёки, уларга ёрдам берилар эмиш.","Уларнинг ёрдамига («худолари») қодир бўлмаслар. Улар эса, ўша(«худо»)лари учун ҳозир қилинган аскардирлар. [21]###[21] (Мушрикларнинг «худолари» уларга ёрдам беришга қодир бўла олмайдилар. Лекин улар ўша «худолари» учун жон фидо қилишга тайёр турган аскарлардир. Улар учун турли хизматлар адо этадилар. Сохта худоларини ҳимоя қилиш учун ўзларини ўтга-чўққа урадилар. Булар қандай худолар бўлди?! Булар қандай бандалар бўлди? Бундай худолик ва бандалик қайси мантиққа тўғри келади?)","Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз.","Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса, у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди?!","У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» – деди.","Сен: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир», деб айт.","У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз. [22]###[22] (У зот шундай қудратли зотки, баъзи нарсаларни ўзига қарама-қарши томондан ҳам чиқараверади. Мисол учун, ям-яшил дарахтни олайлик. У ҳўл бўлади. Таркибида сув бор. Сув эса, оловни ўчиради. Аммо Аллоҳ таоло оловга терс бўлмиш ҳўл дарахтни бир-бирига ишқаса, ўт чиқарадиган ҳолга келтириб қўйгандир. Оловга ёқилғини ҳам ўша дарахтнинг ўзидан қилиб қўйгандир. Бу улкан бир мўъжизага одамлар эътибор бермайдилар.)","Осмонлару ерни яратган Зот уларга ўхшашни яратишга қодир эмасми?! Йўқ! У ўта яратгувчи, ўта билгувчи Зотдир.","Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур.","Бас, барча нарсанинг том эгалиги қўлида бўлган Зот покдир. Унгагина қайтарилурсизлар. [23]###[23] (Гап шундай экан, демак дунёдаги барча нарсаларнинг тўла эгалиги ва тасарруфи қўлида бўлган Аллоҳ таоло покдир. Барча айб ва нуқсонлардан, жумладан, кофир ва мушриклар, ўлганларни қайта тирилтира олмайди, деб тақаётган нуқсондан ҳам покдир.)","Сафда тизилиб турувчилар ила қасам.","Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам.","Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам.  [1]###[1] (Уч тоифа фаришталар билан қасам ичиб бўлиб, энди, қасам ичилган нарса зикр қилинади.)","Албатта, илоҳингиз ягонадир.","У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир.","Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.","Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун.","Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар.","Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир.","Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқувчи олов таъқиб этар.","Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик.","Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.","Қачонки эслатилсалар, эсламаслар.","Қачонки бирор оят(белги)ни кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар.","Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас.","Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, биз қайта тирилтирилурмизми?!","Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» – дедилар.","Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин.","Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да!","Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу, жазо куни-ку!» – дерлар.","«Бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.","Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган...","Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг» (дейилур).","Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар.","Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!","Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир.","Улар бир-бирларига савол берурлар.","Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар.","Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз.","Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.","Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз.","Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар.","Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир.","Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз.","Чунки, уларга қачонки «Лаа илааҳа Иллаллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.","«Ахир, биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» – дер эдилар.","Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди.","Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз.","Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз.","Магар Аллоҳнинг ихлосли бандаларига....","Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир.","Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида...","Наъийм жаннатларида...","Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар.","Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.","У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир.","Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар.","Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.","Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар.","Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошларлар.","Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди. [2]###[2] (Аҳли жаннатлардан бирлари сўз бошлаб, ҳеч шубҳа йўқки, у дунёда менинг бир танишим бор эди.)","У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!","Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» – дер эди.","Сизлар ҳам қараяпсизларми?» – деди.","Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.","У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.","Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим», деди.","«Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!","Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!","Албатта, бу айни улуғ ютуқдир.","Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар».","Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?","Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик.  [3]###[3] (Биз заққум дарахтини золимлар — кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Мушриклар, жаҳаннамда заққум деган дарахт бўлар экан, деган гапни эшитганларида, доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими, деб масхара қилишди.)","Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.","Унинг (мева) тугар жойи худди шайтонларнинг бошларига ўхшар.","Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.","Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.","Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур.","Чунки, улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар.","Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар.","Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар.","Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.","Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.","Магар Аллоҳнинг халос қилган бандаларигина (ҳалокатга учрамадилар).","Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз.  [4]###[4] (Нуҳга ўхшаб илтижо этган бандаларимизнинг дуоларини доимо ижобат қиламиз.)","Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик.","Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик.","Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.","Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!","Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.","Албатта, у мўмин бандаларимиздандир.","Сўнгра, қолганларни ғарқ қилдик.","Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир.  [5]###[5] (Нуҳдан кейин келган Иброҳим пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.)","Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди.","Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?!","Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?!","Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» – деган эди.","Бас, У юлдузларга бир назар солди.","Ва: «Албатта, мен беморман», деди.  [6]###[6] (Иброҳим алайҳиссалом юраги сиқилавериб, ноқулай ҳолатга тушиб қолганини айтди. Қавмига куявериб, қалби дардга тўлганини билдирди. )","Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар.","Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми?!","Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизлар?!» – деди.","Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади.","У томон шошиб, бир-бирларини туртиб келишди.  [7]###[7] (Мушриклар Иброҳим алайҳиссалом томон шошиб-пишиб, тезроқ бориш учун бир-бирларини туртишиб-суришиб етиб келишди.)","У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!» – деди.","Ҳолбуки, сизни ҳам, қилган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!","Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар.","Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.","У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур.","Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.","Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.","Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?» – деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.","Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида.","Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!","Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз».","Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.","Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик. [8]###[8] (Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга юқоридаги нидони қилди ва Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.)","Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.","Иброҳимга салом бўлсин!","Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.","Чунки, у мўмин бандаларимиздандир.","Яна, Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик.","Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур. [9]###[9] (Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.)","Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик.","Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик.","Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар.","Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик.","Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик.","Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик.","Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!","Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.","Чунки, икковлари мўмин бандаларимиздандирлар.","Албатта, Илёс ҳам юборилган Пайғамбарлардандир.","Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!","Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини...","Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» – деди.","Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.","Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (ҳозир қилинмаслар).","Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.","Илёсийнга салом бўлсин.","Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.","Чунки, у мўмин бандаларимиздандир.  [10]###[10] (Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жиҳод қилди ва олий мақомларга эришди.)","Албатта, Лут ҳам юборилган Пайғамбарлардандир.","Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.","Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди.","Сўнгра қолганларини ҳалок этдик.","Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми?!","Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми?!","Албатта, Юнус ҳам юборилган Пайғамбарлардандир.","Ўшанда у тўлган кемага қочди.","Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди.  [11]###[11] (Юнус алайҳиссаломга ҳам қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди. Қуръа у кишига чиқди. Келишувга биноан, у киши сувга ташланди.)","Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.","Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди,","Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди.  [12]###[12] (Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб Аллоҳга кўп тасбиҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди.)","Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик.","Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.","Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик.","Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик.","Бас, улардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!","Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмиз-у, улар гувоҳ бўлиб турганларми?","Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:","«Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.","У зот ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олибдими?","Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?","Ахир, эсламайсизларми?!","Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?!  [13]###[13] (Ўша ҳужжатда, фаришталар Аллоҳнинг қизи, дейилганми?!)","Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!","Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг албатта (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар.","Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.","Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир).","Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам...","У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз.","Илло, ким жаҳаннамга киргувчи бўлса.","Биздан ҳар биримизнинг маълум мақомимиз бордир.","Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.","Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз.","Ҳолбуки, улар дер эдилар:","«Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида...","Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик».","Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.","Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.","Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари.","Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида.","Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.","Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар.","Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар?!","Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.","Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.","Ва (уларнинг томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар.","Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир.","Ва юборилган Пайғамбарларга салом бўлсин!","Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!","Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам.","Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар.","Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди.","Улар ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу, сеҳргар ва каззобдир», дедилар.","«У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!»","Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасдан қилинаётган нарсадир.","Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу, тўқилгандан бошқа нарса эмас.","Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!» – деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг Зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар.","Ёки уларнинг ҳузурида Азийзу ўта саховатли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми?","Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар!","Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар.  [1]###[1] (Мушриклар, жуда борганда, енгилган фирқалардан тўпланган қандайдир ҳақир бир лашкар бўла олади, холос. Уларнинг бундан баландроқ қиймати йўқ.)","Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган.","Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир.","Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди.","Ана ўшалар лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ.","Улар: «Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!» – дедилар.","Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир. [2]###[2] (Яъни, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчидир-тавба қилувчидир. Тавбанинг луғавий маъноси ҳам қайтишдир.)","Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар.","Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчидир. [3]###[3] (Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга қушларни ҳам тўп-тўп қилиб, бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у кишига қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кеч тасбиҳ айтар эдилар.)","Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик. [4]###[4] (Биз Довудга пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.)","Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди.","Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: «Қўрқма, булар — икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил», дедилар. [5]###[5] (Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кириб келишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам пайғамбарнинг ҳузурига бундай суратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кириб келганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди.)","«Мана бу — менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: «Уни ҳам менинг кафолатимга бер», деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди».","У: «Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибди. Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди.","Бас, Биз унинг ўша (хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.","Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавойи нафсга эргашма! Яна, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга, унутганлари учун, ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир.","Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу, куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун дўзах(азоби)дан вой бўлсин!","Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик?!","Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир. [6]###[6] (Қуръон оятларидан ақлли киши эслатма олади.)","Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир.","Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди.","У: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто (қуёш) парда ила беркинибди-ку!","Уларни менга қайтаринг!» – деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини «силай» бошлади! [7]###[7] (Бир муддат зеҳнимни Аллоҳнинг зикридан чалғитгани учун бу отларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилай, деб бўйинлари ва оёқларини кеса бошлади.)","Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра, у тавба қилди. [8]###[8] (Ушбу ояти каримадаги зикр қилинган синов нимадан иборат? Курсига ташланган жасад нима эди? Бу саволга бошқа оятларда ҳам, Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг суннатларида ҳам очиқ-ойдин жавоб йўқ. Шунинг учун ҳам турли асоссиз қисса ва ҳикоялар кўпайиб кетган.)","У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди.","Бас, Биз унга шамолни бўйсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади.","Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам.","Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб (бўйсундирдик).","Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол, ҳисоб йўқ.","Ва, албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.","Бизнинг бандамиз Аййубни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», деди.","«Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув)». [9]###[9] (Яъни, оёғинг билан ерни тепгин, дейилди. Айюб алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига итоат этиб, оёғи билан ерни тепган эди, у ердан сув чиқди.)","Ва Биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу, Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди.  [10]###[10] (Айюб алайҳиссаломга мазкур сувда чўмилиб, ундан ичиб, шифо топганидан кейин Аллоҳ таоло у кишига аҳлини қайтарди. Улар билан бирга зиёда, яна ўшанча аҳл ҳам берди.)","«Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма», (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир.  [11]###[11] (Эй Айюб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этган бўласан. Қасаминг бузилмайди.)","Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсла.","Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди.","Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган ахёрлардандирлар.","Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир.  [12]###[12] (Бу уч пайғамбар ҳаётида эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши бандалардан.)","Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат.","Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир.","У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирадилар.","Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош(ҳур)лар бордир.","Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.","Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир.","Иш бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмон оқибат.","Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ!","Мана буни татиб турсинлар: қайноқ сув ва йирингни!","Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша (азоблар) ҳам.","«Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир», дерлар.","Улар: «Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша(жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!» – дерлар.","Улар: «Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!» – дерлар. [13]###[13] (Охиратдаги бу тортишув кофир пешволар ва уларнинг атбоълари орасида бўлади. Пешволар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.)","Улар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз?","Биз уларни масхара қилиб олган эдикми ё?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!» – дерлар.","Албатта, мана шу ҳақдир — дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. [14]###[14] (Ушбу оятларда зикр қилинганлар ҳақдир. Булар дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. Бу нарса, албатта, бўладиган ишдир.)","Сен: «Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва Қаҳҳор (барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва қудрати ила бўйсундириб турувчи) Аллоҳгина бор.","У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, Азийзу Fаффордир», деб айт.","Сен: «Бу улуғ бир хабардир.","Сиз бўлсангиз, ундан юз ўгирмоқдасиз.","Олий тўплам ҳақида улар тортишаётганларида менинг ҳеч билимим бўлмаган эди. [15]###[15] (Эй мушриклар, бу Қуръон ва пайғамбарлик шаъни сиз ўйлаётгандек оддий ва жўн эмас. У менинг шахсимга ҳам боғлиқ эмас. Олий тўпламда (фаришталар оламида) бу ҳақда ўзаро тортишувлар бўлаётганида менинг у ҳақда ҳеч нарса билмас эдим.)","Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи эканлигимгина ваҳий этилур», деб айт.","Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман.","Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб йиқилинглар!» – деган эди.","Бас, фаришталар барчалари жамланиб, сажда қилдилар.","Магар иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.","У зот: «Эй, иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?!» – деди.","У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан», деди.","У зот: «Сен ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан.","Ва, албатта, сенга жазо кунигача менинг лаънатим бўлгай», деди.","У: «Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин!» – деди.","У зот: «Сен муҳлат берилганлардансан.","Маълум вақт кунигача», деди.","У : «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан.","Магар, улардан халос қилинган бандаларинггина (иғвога учмас)», деди.","У зот: «Ҳақ шулки, зотан, Мен фақат ҳақни айтурман.","Албатта, Мен жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб тўлдирурман», деди.","Сен: «Мен унинг учун сиздан ҳеч ажр, ҳақ сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман.","У(Қуръон) фақат оламлар учун эслатма, холос.","Албатта, унинг хабарини бир муддатдан сўнг билурсиз», деб айт.","Бу китобнинг нозил қилиниши азийзу ҳакийм бўлган Аллоҳ томонидандир.","Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт.","Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. [1]###[1] (Мушриклар Аллоҳ таолонинг яратувчи зот эканини, осмонлару Ерни яратганини тан олар эди. Аммо ўша холиқнинг тавҳидини, якка Ўзигина ибодатга сазовор эканини тан олмасди. Ибодатда Унга турли бут ва санамларни шерик қилар эди. Улар ўзларича афсона тўқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб сафсата сотишарди. Фаришталарга турли ҳайкаллар ясаб ўшаларга сиғинишарди. Биз малоикаларга ибодат қилиш зарурлигидан эмас, улар бизни шафоат этиб, Аллоҳга жуда ҳам яқинлаштиришлари учун сиғинамиз, дейишарди. Бу ишлари эса, ботил иш эди. Аллоҳнинг тавҳидига хилоф эди. Куфр ва ширк эди.)","Агар Аллоҳ бола тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсалардан хоҳлаганини танлаб олар эди. У зот покдир. Аллоҳ ягона Қаҳҳордир (яъни, Қаҳҳорлигидан бутун оламни Ўзига бўйсундириб ва якка Ўзи идора қилиб туради. Бу ишида У ҳеч қандай шерикка, ёрдамчига муҳтож эмас).","У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган Зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азийзу ўта мағфиратли Зотдир. [2]###[2] (Оятда Аллоҳ таолонинг ҳеч бир шерикка, фарзандга мутлақо ҳожати йўқлиги баён қилинмоқда. Аллоҳ таолонинг ваҳдониятининг далиллари эслатилмоқда.)","У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! [3]###[3] (Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсонни она қорнида уч зулмат ичида яратганининг хабарини бермоқда. Уч зулмат нима? Тафсирчи уламоларимиз бу саволга, уч зулматнинг бири ҳомилани ўраб турувчи парда, иккинчиси бачадон, учинчиси қорин, деб жавоб берганлар. Илмий тараққиёт бу жавобни яна ҳам аниқлаштирди. Мутахассис олимлар ўтказган текширишлардан ҳомилани ўраб турувчи парда уч қават экани маълум бўлди. Аллоҳ таолонинг: «оналарингиз қорнида уч зулмат ичида», дегани бежиз эмас экан. Қориннинг ичида уч зулмат, уч қават пардани яратган ким? Нима учун бир эмас, икки эмас ёки тўрт эмас, айнан уч қават? Шунинг ўзи Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига далил эмасми?)","Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У зот Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга шукр келтирсангиз, сиздан рози бўлур. Ҳеч бир оғирлик кўтаргувчи жон ўзга жоннинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра фақатгина Роббингизга қайтишингиз бор. Бас, У нима амал қилиб юрганингизнинг хабарини берур. Албатта, У диллардаги нарсаларни ҳам ўта билгувчи Зотдир.","Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига тавба қилган ҳолида дуо қилур. Сўнгра унга У зот Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турган нарсасини унутур ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилур. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт.","Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар. [4]###[4] (Аллоҳга куфр келтирган, Унга ибодат қилмаган, Унга бўйин эгмаган, кечалари Унинг розилигини йўлида бедор бўлмаган, охиратдан қўрқмаган, Робби раҳматидан умид этмаган одам, албатта, ушбу кечалари Аллоҳга ибодат қилган, Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинган, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун бедор бўлган, охиратдан қўрққан ва Робби раҳматидан умидвор кимсага тенг бўла олмайди.)","Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, иймон келтирган бандаларим, Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда гўзал амал қилганларга гўзаллик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур», деб айт. [5]###[5] (Иймон Аллоҳга ишониш ва унинг айтганига юришдир. Тақво эса, доимо Аллоҳни ҳис қилиб туриш ва амрларини бажаришдир.)","Сен: «Албатта, мен динни Ўзи учун холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишимга буюрилганман.","Ва мен мусулмонларнинг аввалгиси бўлишимга амр этилганман», деб айт. [6]###[6] (Аввал айтилганидек, «дин» итоат, ибодат, жазо, мукофот ҳамда шариат маъноларини англатади. Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом фақат холис Аллоҳгагина итоат қилишга, фақат холис Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилишга буюрилганлар, фақат холис Аллоҳдангина жазо ва мукофот кутишга, фақат Аллоҳнинг шариатига амал этишга буюрилганлар. Мана шу нарса соф тавҳиддир. Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига иқрорликдир.)","Сен: «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт.","Сен: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман.","Бас, сизлар Ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар», деб айт. Сен: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкорликдир», деб айт.","Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур. «Эй бандаларим, Менга тақво қилинглар!» [7]###[7] (Аллоҳ таоло қиёматнинг азоблари ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўяди. Бошларига мусибат тушганда, эй Роббимиз, аввалроқ айтмаган экансан, демасинлар).","Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар берки...","Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашарлар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир. [8]###[8] (Ушбу жумладан билинадики, одамлар икки тоифа — Аллоҳга ёки тоғутга ибодат этадиган бўлади. Учинчи хили бўлиши мумкин эмас. Аллоҳга ибодат қилмаган одам, албатта, тоғутга, яъни Аллоҳдан ўзгага сиғинган бўлади. Мен динсизман, ҳеч нарсага ибодат қилмайман, деганлар ёлғон гапирадилар. Улар, ҳеч бўлмаса, ҳавои нафсига ёки ўзи аъзо бўлган жамиятнинг урф-одатига бўйсунадилар — ибодат қиладилар.)","Ёки у ҳақида азоб сўзи ҳақ бўлган кимсани — дўзахдаги кимсани сен қутқара олурмисан?!","Лекин Роббиларига тақво қилганлар учун болохоналар устидан болохоналар бино қилингандир. Остларидан анҳорлар оқиб турур. Аллоҳнинг ваъдаси шу! Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.","Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан юритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради. Кейин у қурийди. Бас, уни сарғайган ҳолида кўрарсан. Сўнгра уни қуруқ чўпга айлантирур. Албаттта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир.","Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс ўз Роббидан бўлган нурда эмасми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар.","Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Ундан Роббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу, Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоят қилар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилгувчи йўқ. [9]###[9] (Қуръони Карим энг гўзал сўздир. Унинг оятлари гўзалликда, пурмаъноликда, ҳикматда, тўғриликда ва ҳукмда бир-бирига ўхшашдир. «Такрорланадиган» бўлиши эса, ҳукмлари такрор-такрор келади, ҳикматлари такрор-таркор келади, ваъзлари, огоҳлантиришлари, ваъдаю таҳдидлари ҳам такрор-такрор келади. Шунингдек, суралари, оятлари такрор-такрор ўқилади, ёд олинади, ўрганилади. Бу сифат Аллоҳ таолонинг аброр бандаларининг сифатидир. Улар Қуръон тиловатидан, ундаги маънолардан жуда қаттиқ таъсирланадилар. Огоҳлантирувчи, таҳдид қилувчи оятлар келганида хавфдан, қўрқинчдан баданлари титрайди, яхши ваъда ва раҳмат оятлари келганида умидворликдан баданлари ва қалблари юмшайди, Аллоҳнинг зикрига яна ҳам кўпроқ бериладилар. Бундай бўлиши яхшилик аломатидир.)","Ахир қиёмат куни золимларга, касб қилиб юрган нарсангизни тотиб кўринг, дейилганида ёмон азобдан юзи ила сақланадиган одам (мўмин ила тенг бўлармиди)?!","Улардан олдингилар ҳам ёлғончи қилганлар, бас, уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келган.","Аллоҳ уларга бу дунёда хорликни тоттирди, албатта, охират азоби, агар билсалар, янада улкан бўлур.","Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар келтирдик. Шоядки, эсласалар.","Арабча Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядки, тақво қилсалар.","Аллоҳ бир мисол келтирадир. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар.","Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар. [10]###[10] (Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон ўлади. Ҳамма ҳам ўлади. Ўлмайдиган ҳеч ким йўқ. Фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қолади.)","Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар."]