["Уни ёлғончига чиқарган ва ўлдирган қавмини ҳалок этишда осмондан фаришталардан иборат қўшинни туширишга ҳожатимиз бўлмади. Бу иш Биз учун жуда осон. Уларнинг ҳалокати учун самодан юборилган бир қичқириқ кифоя қилди. Азоб фаришталарини туширишга ҳожат бўлмади.","Уларни ҳалок қилиш учун биргина қичқириқ кифоя қилди. Ҳаммаси ўчиб, қирилиб, биронтаси қолмади. Бамисоли бир олов ўчиб, ундан асар ҳам қолмагандек.","Ҳақни тан олмай, уни ёлғонга чиқарганлар Қиёмат куни азобни ўз кўзлари билан кўрганларида ҳасрат-надомат қиладилар. Чунки улар бу дунёда Аллоҳ тарафидан келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб, устидан кулардилар. Бас, уларнинг Қиёмат кунидаги оқибати ҳасрат-надомат бўлди.","Пайғамбарларни масхара қилаётган анави ёлғончига чиқараётганлар ўтганлардан ибрат олмайдиларми? Улар ўлдилар. Энди бу дунёга ҳеч қачон қайтиб келмайдилар. Аллоҳ уларни қилган амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди.","Беистисно ҳамма-ҳамма умматлар Қиёмат куни қайта тирилиб, Бизнинг ҳузуримизда тўпланади. Биз уларни жазолаймиз ёки мукофотлаймиз.","Қайта тирилиш ҳақ эканига бир белги мана шу ўлик ердир. Осмондан ёмғир ёғдириб, ундан турли хил экинларни, дон-дунларни ундириб чиқардик. Улардан одамлар озуқаланадилар. Ўлик ерни тирилтирган Зот ўлик жонни тирилтиришга ҳам қодир.","Осмондан ёмғир ёғдириб, ер юзида хурмозор, узумзор боғлар қилдик ва уларни суғорадиган булоқлар чиқардик.","Токи, одамлар Аллоҳ инъом этган ўша боғларнинг меваларидан тановул қилсинлар. Ҳолбуки, бу иш уларнинг ҳаракати билан бўлмаган. Бу неъматлар учун Аллоҳга шукр қилиб, ёлғиз У Зотгагина ибодат қилмайдиларми, пайғамбарларига иймон келтирмайдиларми?","Турли хил ўсимликлару дарахтларни, инсоннинг ўзини ҳам ва қуруқлигу денгиздаги у билмайдиган бошқа нарсаларни ҳам жуфт-жуфт қилиб яратган Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан Покдир.","Кеча ҳам Аллоҳнинг бирлигини кўрсатиб турадиган бир белгидир. Биз ундан зиёни шилиб оламиз. Шу билан ёруғлиб кетиб, ҳамма ёқни қоронғулик босади. Одамлар зулматда қоладилар.","Аллоҳнинг бирлигига далолат қиладиган яна бир белги шуки, қуёш Аллоҳ белгилаб қўйган майдондагина ҳаракат қилади. Ўша майдондан чиқиб кета олмайди. Бу ҳаммадан Ғолиб, Азиз ва Билгувчи Зотнинг тақдиридир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.","Аллоҳнинг бирлигига далолат қилувчи белгилардан яна бири шуки, ҳар кеча ойни бир неча манзилларга кўчиб юрадиган қилдик. Дастлаб кичкина бўлиб кўринади. Сўнг катталашади. Кейин яна кичрайиб-кичрайиб, худди эгик, сариқ ва қадим хурмо бутоғига ўхшаб қолади.","Қуёш, ой, кеча ва кундуз белгилари Аллоҳнинг тақдири ила тақдир қилиб қўйилганлар. Ўзларига тақдир қилинган чегарадан чиқиб кета олмайдилар. Қуёш ўз йўналишини ўзгартириб, ойга етолмайди, кеча эса кундуздан ўзиб кетолмайди. Мана шу бўйсундириб қўйилган махлуқотларнинг барчаси, улардан бошқа юлдузлару сайёралар ҳам Аллоҳ тақдир қилиб қўйган майдондагина ҳаракат қила оладилар.","Нуҳ даврида жуфт-жуфт қилиб ортилган турли хил махлуқотларга лиқ тўла кемага тўфондан нажот топган одамларни юклаганимиз ҳам Аллоҳнинг ягона эканига, бандаларига беҳисоб неъматлар ато этганига бир белгидир.","Улар учун Нуҳ кемасига ўхшаш бошқа минадиган нарсаларни яратганимиз ҳам бир белгидир.","Уларни ғарқ қилишни истасак, ғарқ қиламиз. Уларга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Бизнинг фармонимиз билан ғарқ бўлсалар, ҳеч ким уларни қутқариб қола олмайди.","Фақат Биз уларга раҳм қилиб, маълум муддатгача фойдаланиб, баҳраманд бўлиб юришларига қўйиб берсаккина улар омон қоладилар. Шояд шунда ибрат олиб, иймон келтирсалар.","Анави иймондан юз ўгираётган мушрикларга: \"Олдингизда келаётган охират ва ундаги машаққатлардан ҳам, ортингизда қолиб кетаётган дунёдан ҳам эҳтиёт бўлиб, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлинглар\", дейилса, қулоқ солмадилар, бепарво юз ўгириб кетдилар.","Анави саркаш мушриклар Аллоҳнинг ягона илоҳ, ёлғиз маъбуд эканига далолат қилувчи оятлардан қайси бири келса, ҳаммасидан юз ўгиравердилар. Ибрат олишни билмадилар.","Анави саркашларга: \"Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган мол-давлатдан инфоқ-эҳсон қилиб, камбағал, мискинларга ёрдам беринглар\", дейилса, бу гапни рад этиб мўминларга қарата: \"Аллоҳ хоҳласа Ўзи таомлантириб қўядиган кишиларга биз таом берамизми? Биз унинг хоҳиш-истагидан қўрқмаймиз. Сизлар эса, эй мўминлар, шак-шубҳасиз, очиқ хато қиляпсизлар ва ҳақ йўлдан озгансизлар\", дедилар.","Қайта тирилишни инкор қиладиган кофирлар дейдилар: \"Эй мўминлар, агар даъвойинглар рост бўлса, айтинглар-чи, бу қайта тирилиш қачон бўлади?\"","Қайта тирилишни инкор этаётган анави ёлғончига чиқарувчилар Сур карнайига уриладиган бир дамни, қичқириқни кутмоқдалар, холос. Қичқириқ уларни ўлимдан мутлақо бехабар бўлиб, дунёвий олди-сотди, югур-етим ишлари билан машғул бўлиб турган бир пайтларида олиб кетади.","Қичқириқ уларни бехосдан олиб кетаётган пайтда бир-бирига васият қилишга ҳам, уйларига қайтишга ҳам улгурмай қоладилар. Турган жойларида тил тортмай ўладилар.","Қайта тирилиш учун Сур карнайига иккинчи бора дам урилди. Шу билан ҳамма қабрларидан ҳисоб бериш ва жазо ёки мукофотини олиш учун шошиб чиқиб кела бошладилар.","Қайта тирилишни ёлғонга чиқарган анави кофирлар ҳасрат-надоматлар чекиб, шундай дедилар: \"Вой, шўримиз қурсин! Бизни қабрларимиздан ким уйғотди?!\" Шунда уларга шундай жавоб берилди: \"Пайғамбарлар тасдиқ этган Аллоҳнинг ваъдаси мана шу\".","Қайта тирилиш Сурга иккинчи бора дам уришнинг натижаси, холос. Шу билан Қиёмат куни ҳамма махлуқотлар ҳисоб бериш учун Бизнинг даргоҳимизда ҳозир бўладилар.","У кунда адолат ҳукм суради. Эй бандалар, сизларга заррача зулм қилинмайди. Ёмонликларингиз оширилиб ҳам, яхшиликларингиз камайтирилиб ҳам юборилмайди. Шу дунёда қилиб ўтган амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни оласизлар.","Қиёмат куни жаннат эгалари ҳеч нарсанинг ташвишини қилмайдилар. Зеро, ҳамма неъматлар уларга муҳайё қилиб қўйилади. Буюк муваффақиятга эришадилар. Улар шод-хуррамлик билан кўнгиллари тусаган ишни қиладилар.","Улар ўз жуфтлари билан жаннат дарахтларининг соя-салқинларидаги сўриларда ястаниб ётурлар.","Жаннатда улар учун узум, анжир, анор каби турли мевалар бордир. Улар нимани истасалар, ҳаммаси бир зумда муҳайё қилинар.","Бу неъматлар устига уларга яна Меҳрибон Парвардигорлари тарафидан салом ҳам айтилади. Сўз билан айтилади. Аллоҳ салом айтдими, тамом, улар ҳар томонлама саломатликка эришадилар. Бундан олий салом борми?!","Қиёмат куни мушрикларга шундай дейилади: \"Мўминлардан ажралинглар. Энди сизлар мўминлар билан бир сафда туришга лойиқ эмассизлар. Энди сизларнинг тавсифингиз ҳам, оқибатингиз ҳам бошқа-бошқа.","Сизларга йўл кўрсатиб, фармон бериб, пайғамбарларим тили билан: \"Эй Одам болалари, шайтонга бўйсуниб, куфру маъсиятлар лойига ботманглар, шайтон сизларга очиқ душмандир\", демаганмидим?! Одам қандай қилиб, ўзига очиқ душман бўлиб турган шайтонга итоат этади?!","Эй Одам болалари, сизларни ёлғиз Менгагина ибодат қилишга, ҳеч нарсани Менга шерик қилмасликка буюрган эдим. \"Ёлғиз Менгагина тоат-ибодат қилиш розилигим ва жаннат сари олиб борадиган энг тўғри йўлдир\", деган эдим. Сизлар эса буйруқларимни бажармадинглар.","Шайтон сизлардан кўп одамларни йўлдан оздирганди. Ақлингларни ишлатиб, ёлғиз Парвардигорингизга тоат-ибодат қилсангизлар бўлмасмиди? У Зот сизларни шайтонга итоат этишдан эҳтиётлантириб, унинг очиқ душман эканини айтганди-ку!","Сизларга у дунёда ваъда қилинган жаҳаннам мана шудир! У сизлар учун ғайб олами эди. Бугун эса уни ўз кўзингиз билан кўриб турибсизлар.","Мана энди бугун унга киринглар ва алангасида қийналиб ёнинглар. Чунки сизлар дунё ҳаётида Аллоҳга куфр келтирган эдингизлар.","Бугун оғизларини муҳрлаб қўямиз. Қилиб ўтган куфру маъсиятларини тиллари билан инкор қила олмайдилар. Дунёда қилиб ўтган гуноҳлари ҳақида эса қўллари сўзлайди, оёқлари гувоҳлик беради.","Кўзларини кўр қилиб қўйишни истасак, шундай қилган бўлар эдик. Бас, тезроқ жаннатга етиб олиш учун йўлга шошардилар. Лекин кўр кўзлари билан қаёққа ҳам борардилар.","Уларнинг хилқатини ўзгартирмоқчи, ўзларини турган жойларида қотириб қўймоқчи бўлсак, шундай қилган бўлар эдик. Бас, ўринларидан қимирлаёлмай қолардилар. На олдга бора олардилар ва на ортга қайта олардилар.","Кимга ҳаётида узун умр берсак, уни ўта заиф, ночор ҳолга келтирамиз. Шуни ақллари билан бир фикрлаб кўрмайдиларми ва дунёнинг ўткинчи, охиратнинг эса абадий эканини англамайдиларми?","Биз Муҳаммад алайҳиссаломга шеърни ўргатмадик. Шеър у кишига лойиқ ҳам эмас. Чунки у кишининг табиатида шоирлик йўқ. Биз у кишига ўргатган таълим зикр ва очиқ Қуръондан ўзга нарса эмас.","Қалби уйғоқ, кўнгил кўзи кўрадиган зотларни огоҳлантириш учун Қуръон нозил бўлди. Зеро, шундай кишиларгина ундан фойдалана оладилар. Азоб кофирларга ҳақ бўлиши учун ҳам Қуъон нозил қилинди. Чунки, у билан даъватнинг уларга етиб бораганига ҳужжат барпо бўлади. Шундан кейин уларнинг ҳеч қандай узри, баҳонаси қолмайди.","Кўрмадилармики, Биз уларга чорва ҳайвонларини яратиб бердик. Бас, улар ўша ҳайвонларга эгадирлар, уларни истаганларича ишлатадилар.","Ўша ҳайвонларни уларга бўйсундириб қўйдик. Айримларини минадилар, айримларининг гўштларини ейдилар.","Улар учун ўша ҳайвонларда миниш ва ейишдан бошқа яна кўп фойдалар ҳам бор. Уларнинг юнгларидан, териларидан, ёғларидан ҳам фойдаланадилар. Масалан, кийимлар, тўшаклар тикадилар. Улар учун ўша ҳайвонларда ичимликлар ҳам бор. Масалан, сутларидан ичадилар. Шунча неъматларни ато этган Аллоҳга шукр қилмайдиларми?","Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бутларни ўзларига худо қилиб олдилар. Улардан ёрдам сўраб, Аллоҳнинг азобидан қутқаришларини сўраб, тоат-ибодат қиладилар.","Уларнинг худолари ўзларига ҳам, уларга (тайёр қўшин каби хизмат қилган ва) сиғинган тобеларига ҳам ёрдам бера олмайдилар. Ўзлари ҳам, ўша бутлари ҳам, ҳаммаси азобга ҳозирланганлардир. Азоб ичида бир-бирларидан тонадилар.","Эй Пайғамбар, уларнинг: \"Сен пайғамбар эмассан\", деган гаплари ва бошқа бўҳтонлари сизни хафа қилмасин. Дарҳақиқат, Биз уларнинг яширган сирларини ҳам, ошкора қилган ишларини ҳам яхши биламиз. Биздан уларнинг бирон иши яширин қола олмас. Яқинда уларга қилмишларига яраша жазо берурмиз.","Ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор қилаётган инсон Биз уни бир томчи сувдан яратганимиз ҳақида фикр юритмайдими? Шундан кейин бир неча босқичлардан ўтиб, туғилди, вояга етди. Ундан кейин эса тинимсиз талашиб-тортишадиган рақибга айланди. Шунинг ўзи қайта тирилиш ҳақ эканини кўрсатиб турмаяптими?","Бу кофир: \"Чириб кетган суякларни ким тирилтиради\", дея ўзича далил келтирди-ю, лекин ўзининг йўқдан бор қилинганини, бир томчи сувдан яратилганини унутиб қўйди.","Эй Муҳаммад, айтинг: \"Ўша чириб кетган суякларни дастлаб инсонни йўқдан бор қилган, бир томчи сувдан яратган Зот тирилтиради. Дастлаб йўқдан бор қилган Зот уни яна қайта ҳаётга қайтара олмайдими? У Зот ҳамма яратилганларни яхши билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас\".","Эй одамлар, у шундай Зотки, сизларга яшил, ҳўл дарахтдан ўтни чиқариб берди. Қарабсизларки, ундан олов ёқиб турибсизлар. Ҳўл дарахтдан ўт чиқариб, икки зид нарсани жамлаган Зот ўликларни тирилтира олмасми?!","Осмонлару ерни яратган Зот ўликларни тирилтира олмайдими? Албатта, У бу ишга қодир. У ҳамма махлуқотларни яратган Холиқ таолодир. Ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.","Аллоҳ бир ишни қилмоқчи бўлса, унга \"Бўл\", дейди, холос. Шунинг ўзи билан у бўлади. Тирил деса, тирилади. Ўл, деса, ўлади.","Аллоҳ мушриклар айтаётган ожизлик каби нуқсондан Покдир. Зеро, ҳамма нарса Унинг Қўлида. Истаганича тасарруф қилади. Охиратда ёлғиз Унга қайтариласизлар. Ўшанда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.","Аллоҳ ибодат чоғида бир текис саф тортиб турадиган фаришталар номига қасам ичди.","Аллоҳ булутларни тўсиб, Ўзи истаган тарафга ҳайдайдиган фаришталар номига қасам ичди.","Аллоҳ Ўзининг каломини тиловат қиладиган фаришталар номига қасам ичди.","Эй инсонлар, сизларнинг чин маъбудингиз биттадир, шериксиздир. У Аллоҳдир.","Осмонларнинг Парвардигоридир. Ернинг Парвардигоридир. Улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Қишин-ёзин ҳали чиқиб, ҳали ботиб турадиган қуёшнинг Парвардигоридир.","Дарҳақиқат, Биз ерга энг яқин осмонни жуда гўзал юлдузлар ила безадик. Улар худди тизиб қўйилган инжулар каби порлайдилар.","Дунё осмонини юлдузлар ила ҳар бир итоатсиз шайтондан асрадик.","Самодаги фаришталар Парвардигор тарафидан келган ваҳий, У Зотнинг шариати ёки қадари ҳақида гаплашиб турганларида уларни шайтонлар эшита олмаслар. Улар ҳар тарафдан учар юлдузлар ила қаршиликка учрайдилар, ҳайдаладилар.","Эшитмасликлари учун улар ҳайдаладилар. Охиратда эса уларга доимий аламли азоб бордир.","Шайтонлардан биронтасининг бир илиб олгани бундан мустасно. Бу фаришталар ўртасида айланиб, ҳали ергача етиб келмаган бир сўздир. Унга ҳам бир учар юлдуз етиб олиб, куйдириб юборади. Учар юлдузлар куйдириб юборишидан олдин уни жинлар коҳинларга етказиши ва улар бирга юзни қўшиб ёлғон тўқишлари ҳам мумкин.","Эй Муҳаммад, анави қайта тирилишни инкор этаётган кофирлардан сўранг-чи, яратилиши қаттиқроқ, жисми кучлироқ, аъзолари улканроқ улармикинлар ёки Биз яратган осмонлар, ер ва фаришталармикин? Дарҳақиқат, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик. Шу қадар заиф нарсадан яратилган бўла туриб, яна қандай қайта тирилишни инкор қиладилар-а!","Эй Муҳаммад, сиз Аллоҳнинг қудратига, махлуқотларини қандай бошқаришига қойил қолдингиз ва мушрикларнинг қайта тирилишни инкор этишларидан ажабландингиз. Анави мушриклар эса бу ҳақда гапирганингиз сари уни масхара қилиш даражасига бордилар.","Ўша мушрикларга насиҳат қилинса, унга қулоқ солмайдилар. Чунки улар бағритош одамлар. Уларга насиҳат кор қилмайди.","Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақ эканига далолат қилувчи бирон белгини кўрсалар, унинг устидан куладилар, масхара қиладилар.","\"Муҳаммад олиб келган нарса очиқ, кўриниб турган сеҳрдан бошқа нарса эмас\", дейдилар.","Ўлиб тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми? Ахир бундай бўлиши мумкин эмас-ку!","Ўтиб кетган боболаримиз ҳам қайта тириладиларми?","Эй Муҳаммад, уларга шундай жавоб беринг: \"Ҳа, тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганингиздан кейин қайта тириласизлар. Олдин ўтиб кетган ота-боболарингиз ҳам. Ҳаммангиз хор-зор бўлган ҳолингизда қайта тириласизлар.","Бу иш Сур карнайига бир нафха уриш билангина юз беради. Қарабсизки, ҳаммалари Қиёмат кунининг даҳшатларини ўз кўзлари билан кўриб, энди Аллоҳ бизни нима қилар экан, дея кутиб турадилар.","Қайта тирилишни инкор қилган мушриклар: \"Шўримиз қурсин! Ахир бу Аллоҳ бандаларини у дунёда қилган амалларига яраша жазолайдиган ва мукофотлайдиган Қиёмат куни-ку\", деб қоладилар.","Уларга шундай дейилади: \"Сизлар инкор қилган ва ёлғонга чиқарган ажрим куни мана шу\".","Ўша кунда фаришталарга шундай дейилади: \"Золим мушрикларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб, ибодат қилиб юрган бутларини тўплаб, ҳаммасини жаҳаннам сари ҳайдаб боринглар. Зеро, уларнинг борар жойи ўша дўзахдир.","Ўша кунда фаришталарга шундай дейилади: \"Золим мушрикларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар ибодат қилиб юрган бутларини тўплаб, ҳаммасини жаҳаннам сари ҳайдаб боринглар. Зеро, уларнинг борар жойи ўша дўзахдир.","Уларни дўзахга киритишдан олдин тўхтатиб туринглар. Олдин қилиб ўтган ишларига ҳисоб берсинлар. Ундан кейин дўзахга ҳайданглар.","Уларга қаҳр билан шундай дейилади: \"Сизларга нима бўлдики, бир-бирингизга ёрдам бермаяпсизлар? У дунёда ўзаро ёрдамлашишга уста эдингизлар-ку! Бутларингизнинг ёрдам беришига ишонар эдингизлар-ку!\"","Йўқ! Улар бугун бир-бирларига ёрдам беролмайдилар. Чунки улар ожиз ва нотавонлардир. Энди бугун таслим бўлиб, Аллоҳнинг амрига итоат этишдан бошқа чоралари йўқ.","Улар бир-бирларига қараб, бир-бирларини маломат қиладилар, ўзаро хусуматлашадилар. Лекин у кун маломат ва хусуматлар фойда бермайдиган кундир.","Тобелар пешволарга шундай дейдилар: \"Эй улуғларимиз, сизлар бизга дин ва ҳақиқат тарафидан келиб, куфр ва ширкни чиройли қилиб кўрсатган экансизлар. Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ тарафидан олиб келган ҳақдан эса бизни бездирар эдингизлар\".","Пешволар тобеларга шундай жавоб берадилар: \"Иш сизлар ўйлагандек бўлган эмас. Ўзларингиз мўмин бўлмасдан, ҳақни инкор қилиб, кофирлигингизда қолгансизлар\".","Эй тобелар, бизда сизларни қаҳр билан мажбурлаш имкони бўлмаган-ку. Қандай қилиб, сизларни куфр, ширк ва гуноҳлар қилишга биз мажбурлаган бўлайлик? Ўзларингиз ҳаддан ошиб, куфру залолатга кетган қавм бўлгансизлар.","Бас, бизга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ таолонинг: \"Жаҳаннамни сен ва сенга эргашганларнинг ҳаммаси билан аниқ тўлдираман\", (Сод - 85) деган огоҳлантирув ваъдаси ҳақ бўлди. Энди биз ўша ваъда қилинган азобни сўзсиз тотгувчилармиз.","Бас, сизларни залолат ва куфрга чақирдик. Дарҳақиқат, ўзимиз тўғри йўлдан озган эдик.","Қиёмат куни тобелар ҳам, пешволар ҳам азоб чекишда муштаракдирлар.","Ўшаларга азобни тоттирганимиз каби бошқа жиноятчиларни ҳам шундай қиламиз.","Анави мушрикларга: \"Аллоҳдан ўзга буйруғини бажариш ва тақиқидан тийилишга арзийдиган маъбуд йўқдир\", дейилганда катта кетиб, мутакаббирлик қилиб, У Зотга бўйсунишдан бош тортдилар.","Ўзларича кофирликларига ҳужжат келтириб: \"Бир мажнун шоирни деб худоларимизга ибодат қилишни тарк қилар эканмизми?\", дейдилар. Мажнун шоир деганда Пайғамбар алайҳиссаломни назарда тутадилар.","Бу жуда катта туҳмат. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаргиз мажнун ҳам, шоир ҳам бўлган эмас. У зот Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва пайғамбарларга эргашишга даъват этувчи Қуръонни олиб келган. Олдинги пайғамбарлар Аллоҳ тарафидан тавҳид ва охиратни исботлаш учун келганларини тасдиқ этган. Уларга мутлақо хилоф қилмаган.","Эй мушриклар, кофирлигингиз ва пайғамбарларни ёлғончига чиқарганингиз боис қиёмат куни аниқ аламли азобни тотгувчисизлар.","Эй мушриклар, сизларга куфр ва гуноҳлар каби қилиб ўтган ишларингизга яраша жазо берилур.","Лекин Аллоҳга холис ибодат қиладиган мўминлар бу азобдан нажот топадилар.","Ана ўша мухлис бандалар учун ризқ бордир. Аллоҳ уларга ризқ бергай. Ёқимлилиги, гўзаллиги, давомийлиги аниқ бўлган бир ризқ.","Бу ризқ - энг ёқимли, энг ширин турли хил мевалардир. Боз устига уларга даражаларини юксалтириш ва Аллоҳнинг муборак юзига боқиш насиб бўлишидек иззат-икром кўрсатилур.","Шуларнинг барчаси ҳеч қачон тугамайдиган, узилиб қолмайдиган ноз-неъмат жаннатларида юз беради.","Сўриларда бир-бирларига қараб ястаниб ўтирадилар.","Уларга қадаҳларда булоқ сувидек соф шароблар айлантириб турилур.","Ранги оппоқ. Ўзи хуштаъм. Одам ичиб тўймайди. Ичган сари ичгиси келаверади.","У дунёдаги ароқ каби бўлмайди. Унда маст қиладиган ҳеч нарса йўқ. Уни ичган одам ақлини йўқотмайди. Ақли ҳам, жисми ҳам боягидек саломат тураверади.","Жаннатда уларнинг ҳузурида гўзал кўзларини эридан бошқага қаратмайдиган покиза аёллар бор.","У кўзлар шу қадар оппоқки, ҳали бирон қўл тегмаган тухумларга ўхшайди.","Жаннатийлар бир-бирларига қараб ўтириб, ўтмишлари ҳақида, шу дунёда қилиб ўтган ишлари ҳақида бир-бирларидан сўрайдилар.","Мўминлардан бири шундай дейди: \"Дунёда менинг бир дўстим бўлиб, қайта тирилишни инкор қиларди.","Менга инкор этиш ва масхара қилиш оҳангида шундай дерди: \"Эй дўст, ростдан ҳам сен ўликларнинг қайта тирилишини тасдиқлайсанми?\"","Ўлиб тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тирилиб, бу дунёда қилиб ўтган ишларимиз учун жазога тортиламизми?","Мўмин дўсти жаннатий биродарларига деди: \"Қайта тирилишни инкор қилган бу дўстимнинг оқибати қандай бўлганини сизлар ҳам бир кўринглар\".","Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.","Деди: \"Эй дўст, Аллоҳга қасамки, мени ҳам куфрга, қайта тирилишни инкор этишга чақириб, дўзахга итариб юборишингга оз қолган экан\".","Аллоҳнинг менга ато этган ҳидоят ва тавфиқ неъмати бўлмаганида азобга тайёрлаб қўйилганлар сафида бўлиб қолар эдим.","Биз жаннатийлар ҳеч қачон ўлмаймиз.","Дунё ҳаётида бўлиб ўтган биринчи ўлганимиз бундан мустасно. Биз жаннатда абадий қоламиз ва биз кофирлар каби азобланмаймиз.","Парвардигоримизнинг бизни дўзахдан асраб, жаннатга киритиши ва унда абадий қолдириши тенгсиз, мислсиз буюк зафардир.","Ҳаракат қиладиганлар мана шундай буюк зафар учун ҳаракат қилсинлар. Зеро, энг фойда берадиган тижорат мана шу.","Аллоҳ Ўзининг мухлис бандаларига тайёрлаб қўйган мана шу абадий жаннат яхшироқ зиёфатми, мартабами ёки Қуръонда лаълатланган заққум дарахтими? У кофирларнинг таоми бўлиб, тўйдирмайди, юқмайди.","Биз бу дарахтни золимлар алданадиган бир фитна қилиб қўйдик. Улар фитнага учиб: \"Дарахтни ўт еб юборади, у олов ичида ўсиши мумкин эмас\", дейишгача бордилар.","Заққум дарахти дўзах қаърида ўсадиган бир сассиқ дарахтдир.","Унинг мевалари шайтоннинг бошларидек хунук, бемаза ва сассиқдир. Кўринишининг хунуклиги таъмининг ҳам сассиқлигини англатади.","Кофирлар унинг бемаза, сассиқ, хунук мевасидан ейдилар ва бўш қоринларини у билан тўлдирадилар.","Заққум мевасидан еганларидан кейин уларга қайноқ сув ҳам аралаштирилади.","Шундан кейин улар яна жаҳаннам азобига қайтариладилар. Улар азобдан азобга кўчиб юрадилар.","Бу кофирлар ота-боболарини йўлдан озган ҳолда топганлар ва ҳеч бир ҳужжатсиз улардан ўрнак олганлар ва уларга тақлид қилганлар.","Энди улар адашиш бобида шошганларича ота-боболарининг изидан бормоқдалар.","Олдингиларнинг кўплари аниқ адашганлар. Эй Пайғамбар, сизнинг қавмингиз биринчи адашган уммат эмас.","Ўша умматларга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбарлар юбордик. Улар эса кофир бўлдилар.","Эй Пайғамбар, Пайғамбарларнинг огоҳлантиришларига қулоқ солмаган қавмларнинг оқибати нима бўлганига қаранг. Шу қилмишлари туфайли улар дўзахга кирдилар ва унда абадий қолиб кетдилар.","Аллоҳга холис иймон келтирган бандалар бундан мустасно. Улар кофирлар тортадиган азобдан топадилар.","Нуҳ алайҳиссалом уни ёлғончига чиқарган қавмига қарши дуо қилганди. Бас, Биз нақадар яхши ижобат қилгувчилармиз. Унинг дуосини тезда ижобат айладик.","Уни, оиласини ва мўминларни қавмининг озоридан ҳам, тўфонга ғарқ бўлишдан ҳам асраб қолдик. Тўфон кофирлар устига тушган буюк мусибат эди.","Унга, оиласига ва мўминларгагина нажот бериб, кофирларни ғарқ айладик.","Кейинги авлодлар орасида уни мақтайдиган, олқишлайдиган яхши ном қолдирдик.","Кейинги авлодлар Нуҳга саломатлик, омонлик тилайдилар. Шунинг ўзигина эмас. Уни мақтайдилар ва яхши ном билан ёдга оладилар.","Аллоҳга тўкис тоат-ибодат қиладиган муҳсинларни Нуҳ алайҳиссаломни мукофотлагандек мукофотлаймиз.","Дарҳақиқат, Нуҳ Аллоҳга итоат этадиган мўмин бандаларимиздандир.","Қолганларни тўфонга ғарқ айладик. Улардан асар ҳам қолмади.","Иброҳим ҳам Нуҳнинг динидадир. Ҳар иккиси ҳам Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга даъват қилганлар.","Эсланг! Ўшанда у Парвардигорига ширкдан холи соф дил билан келганди. Халқига холис Аллоҳ учун насиҳат қилганди.","Ўшанда отаси ва мушрик қавмини койиб: \"Аллоҳни қўйиб, нималарга ибодат қиляпсизлар?\", деганди.","Аллоҳни қўйиб, сохта худоларга ибодат қиласизларми?","Эй қавмим, оламлар Парвардигори ҳақида қандай гумондасизлар? Уни қўйиб, бошқаларга ибодат қиляпсизлар. У билан учрашган пайтингизда аҳволингиз не кечади? Сизларни нима қилади, деб ўйлайсизлар?","Иброҳим юлдузларга тикилиб қарар экан, қавми билан байрамга бормаслик учун баҳона қидирарди.","Қавми билан байрамга бормаслик учун \"Мен касалман\", деди.","Ундан юз ўгириб кетдилар.","Уларнинг Аллоҳни қўйиб ибодат қиладиган бутлари ёнига келиб, масхара оҳангида деди: \"Мушриклар сизлар учун тайёрлаган таомдан емайсизларми?\"","Нега гапирмаяпсизлар, саволларга жавоб бермаяпсизлар? Аллоҳни қўйиб, шундай нарсаларга ибодат қилинадими?","Бас, Иброҳим уларни қўли билан уриб синдирди.","Бутларнинг бандалари унинг олдига шошиб келдилар.","Иброҳим уларга қарши сабот билан туриб, уларни койиб: \"Аллоҳни қўйиб, ўз қўлларингиз билан ясаб олган бутларингизга ибодат қиласизларми?\", деди.","Ҳолбуки, ўзингизни ҳам, ясаб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку! Шундай бўлгач, маъбудликка ёлғиз Унинг Ўзи ҳақлидир. Унга ширк келтириш нолойиқ бир ишдир.","Унга қарши ҳужжат билан бас кела олишмагач, ўзаро маслаҳатлашиб, бир ўчоқ-бино қуриш, уни ўтинга тўлдириш, олов ёқиш, кейин эса унга Иброҳимни отишга келишдилар.","Қавм Иброҳимга ёмонлик қилмоқчи бўлди. Уни ўлдириб, хотиржам бўлишни истади. Биз эса қасд қилганларни паст айлаб, ўтни Иброҳим учун совуқ ва саломатлик қилиб бердик.","Иброҳим деди: \"Мен қавмимнинг шаҳрини тарк этиб, Парвардигорим сари йўл оламан. Токи, Унга бемалол ибодат қилай. Парвардигорим менга дунё ва охиратим учун яхши бўладиган йўлни албатта кўрсатади\".","Парвардигорим, менга ғарибликда қавмим ўрнини босадиган ва ёрдамчи бўладиган бир солиҳ фарзанд ато эт.","Унинг дуосини ижобат қилиб, унга вояга етгач ҳалим бўладиган бир ўғил кўриши ҳақида хушхабар бердик. У Исмоил алайҳиссаломдир.","Исмоил улғайиб, отасига етиб юра оладиган ёшга етгач, Иброҳим бир туш кўрди. Пайғамбарларнинг туши ваҳийдир. Иброҳим ўғлига тушини айтиб: \"Тушимда сени сўяётган эканман. Бир ўйлаб кўр. Сен нима дейсан?\", деди. Исмоил отасига шундай жавоб берди: \"Отажон, Аллоҳ сизга нимани буюрган бўлса, ўша ишни қилаверинг. Мени Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қиладиганлар сафида кўрасиз\".","Иккиси ҳам Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, Иброҳим ўғлини сўйиш учун пешонаси билан ерга ётқизган пайтда","Иброҳим Аллоҳнинг буйруғини бажаришга чоғланган пайтда унга нидо қилдик: \"Эй Иброҳим!","Ўғлингни сўйишга жазм қилишинг билан тушингда кўрган ишни амалга ошириб бўлдинг. Биз муҳсинларни сени мана шу буюк машаққатдан қутқарганимиз каби мукофотлаб, уларни ҳам меҳнат, машаққатлардан халос этамиз.","Дарҳақиқат, бу очиқ синовдир. Иброҳим синовдан муваффақиятли ўтди.","Исмоилнинг ўрнига сўйиш учун бир катта қўчқорни эваз қилиб бердик.","Келггуси умматларда Иброҳим учун мақтовлар қолдирдик. Тилларда достон бўлиб, ҳамма уни мақтаб гапирадиган бўлди.","Аллоҳ тарафидан Иброҳимга салом айтиляпти ва ҳар қандай балою офатлардан саломатлик тиланяпти.","Биз Иброҳимни тоати учун қандай мукофотлаган бўлсак, муҳсинларни ҳам ана шундай мукофотлаймиз.","Дарҳақиқат, Иброҳим Аллоҳга бандалик қилиш шартларига вафо қиладиган мўмин бандаларимиздандир.","Унга яна бир бошқа фарзанд ҳақида ҳам хушхабар бердик. У келгусида пайғамбар ва солиҳ банда бўладиган Исҳоқдир. Бу Иброҳимнинг ўғли Исмоилни сўйиш ҳақидаги фармонига бўйсунгани учун берилган мукофотнинг бир қисми бўлди.","Унинг ўзига ҳам, ўғли Исҳоққа ҳам барака ёғдирдик. Уларга неъматларни кўп қилиб бердик. Шулардан бири болаларининг кўп бўлиши. Уларнинг зурриётидан Парвардигорига итоат этадиган муҳсинлар ҳам, куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қиладиган золимлар ҳам чиқади.","Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунга пайғамбарликни инъом қилдик.","Иккисига ҳам, қавмига ҳам Фиръавнга қул бўлиб қолиш ва ғарқ бўлишдан нажот бердик.","Уларни Фиръавн ва унинг лашкарига қарши қўлладик. Шу билан душманлари устидан ғалаба қозондилар.","Мусо ва унинг биродари Ҳорунга Аллоҳ тарафидан нозил қилинган Тавротни бердик. У ичида бирон чалкашлиги бўлмаган очиқ китобдир.","Иккисини тўғри йўлга ҳидоят қилдик. У Аллоҳнинг ризосига олиб борадиган Ислом йўлидир.","Келгуси авлодлар тилида достон бўлиб, ҳамма уларни мақтаб гапирадиган бўлдилар.","Аллоҳ тарафидан Мусо ва Ҳорунга салом айтиляпти ва ҳар қандай балою офатлардан саломатлик тиланяпти.","Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунни қандай мукофотлаган бўлсак, чиройли амал қилгувчиларни ҳам ана шундай мукофотлаймиз.","Мусо ва Ҳорун Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қиладиган мўмин бандалардандир.","Илёс ҳам шак-шубҳасиз, Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарлардандир. Аллоҳ унга пайғамбарлик ва рисолатни инъом этди.","Ўшанда у қавми Бани Исроилга деди: \"Эй қавмим, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан, жумладан, ширкдан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?!","Аллоҳни қўйиб, Баъл номли бутларингизга ибодат қиласизларми? Энг гўзал яратгувчи Аллоҳга ибодат қилишдан бош тортасизларми?!","Аллоҳ сизларни ҳам, олдин ўтган ота-боболарингизни ҳам яратган Парвардигорингиздир. Ибодат қилинишга ёлғиз Угина хақлидир. Ундан бошқа фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган бут, санамлар маъбудликка лойиқ эмас.","Қавми эса уни ёлғончига чиқардилар. Энди шу қилмишлари учун дўзах азобига гирифтор бўладилар.","Қавми орасидаги Аллоҳга холис бандалик қиладиган кишиларгина бу азобдан нажот топадилар.","Кейингилар тилида достон бўлиб, ҳамма уни мақтаб гапирадиган бўлди.","Аллоҳ тарафидан Илёсга салом ва мақтов айтилди.","Илёсни қандай мукофотлаган бўлсак, муҳсин мўминларни ҳам шундай мукофотлаймиз.","Илёс Парвардигорига келтирган иймонига содиқ мўминлардандир.","Лут ҳам қавмига огоҳлантирувчи ва хушхабар етказувчи пайғамбардандир.","Эсланг, ўшанда унинг ўзини ҳам, барча аҳлини ҳам қавмига юборилган азобдан сақлаб қолдик.","Фақат унинг хотини бундан мустасно. У кофир бўлгани учун қавмига қўшилиб азобга гирифтор бўлди.","Кейин уни ёлғончига чиқарган, у олиб келган рисолатни тасдиқ этмаган бошқаларни ҳам ҳалок қилдик.","Эй Макка аҳли, шак-шубҳасиз, сизлар Шомга қиладиган сафарларингизда улар яшаб ўтган жойлардан тонг чоғларида ўтиб турасизлар.","Кечаси ҳам ўтиб турасизлар. Ақл юритмайсизларми? Уларнинг ҳақни тан олмай. пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлари ва мислсиз фаҳш ишларни қилганлари сабабли нақадар аянчли оқибатга гирифтор бўлганларидан ибрат олмайсизларми?","Бандамиз Юнус ҳам ўз қавмига огоҳлантирувчи ва хушхабар етказувчи қилиб юборилган пайғамбарлардандир.","Ўшанда у Парвардигорининг изнисиз қавмидан қочиб, одамлар ва нарсаларга тўла кемага миниб олганди.","Кема тўла бўлгани учун ғарқ бўлиш ёқасига келиб қолди. Йўловчилар кема чўкиб кетмаслиги учун кимнидир денгизга улоқтирмоқчи бўлиб, қуръа ташладилар. Юнус мағлуб бўлди ва уни денгизга улоқтирдилар.","Уни денгизга ташлаганларида уни бир наҳанг балиқ ютиб юборди. Айни пайтда у Парвардигорининг изнисиз денгизга кетгани учун маломатга учраб турганди.","Юнус шу ишдан олдин Аллоҳни кўп эслайдиганлардан ва наҳанг балиқнинг қорнида кўп тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди,","Балиқ қорни унга худди бир қабрдек бўлиб, то Қиёмат кунига қадар ўша ерда қолиб кетган бўларди.","Бас, уни балиқ қорнидан ҳеч қандай дов-дарахт ҳам, бинолар ҳам бўлмаган бир қуруқ ерга отдик. Бу пайтда у балиқ қорнида узоқ муддат қолиб кетгани боис ўта заиф ҳолда эди.","Унинг устида қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик. Токи, унга соя солиб турсин ва у меваларидан озуқалансин.","Уни сони юз минг ёки ундан зиёд бўлган қавмига пайғамбар қилиб юбордик.","У олиб келган рисолатни тасдиқ этиб, иймон келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни то ажаллари етгунга қадар дунё ҳаётидан баҳарманд этди.","Эй Муҳаммад, мушрикларни мот қилиб қўйиш учун улардан сўранг-чи, ўзингиз ёқтирмаётган қизларни Аллоҳники деб, ёқтирадиганларингиз ўғилларни ўзингизники, деб биласизларми? Бу қандай тақсимлаш бўлди?!","Қандай қилиб фаришталарни қизлар дейдилар? Уларни яратаётганимизда улар йўқ эдилар-ку! Бу ишга гувоҳ бўлмагандилар-ку!","Мушриклар Аллоҳга туҳмат қилиб, Унинг боласи бор, дейдилар. Бу даъволарида улар аниқ ёлғончилардир.","Мушриклар Аллоҳга туҳмат қилиб, Унинг боласи бор, дейдилар. Бу даъволарида улар аниқ ёлғончилардир.","Аллоҳ сизлар ёқтирадиган ўғилларни қўйиб, сизлар ёқтирмайдиган қизларни танлаб олган эмишми?! Асло!","Эй мушриклар, сизларга нима бўлди? Нима учун қизлар Аллоҳники, ўғиллар эса бизники, дея бу қадар адолатсиз ҳукм чиқармоқдасизлар?","Бир озгина фикр қилсангиз, бу эътиқоднинг бузуқлиги ўз-ўзидан аён бўлади-ку! Эс-ҳушингизни йиғиб олмайсизларми?! Эс-ҳушингиз жойида бўлганида бу гапни айтмаган бўлар эдингиз.","Ёки сизларда бирон китобдан ёки пайғамбардан олинган бир ёрқин ҳужжат борми?","Ростгўйлардан бўлсангиз, шу ишингиз ҳақ эканини исботлайдиган ҳужжатни ўз ичига олиган китобингизни келтиринглар-чи!","Мушриклар Аллоҳ билан кўринмас фаришталар ўртасида насаб риштаси бор, дедилар. Шундан келиб чиқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб даъво қилдилар. Ҳолбуки, фаришталар аниқ билдиларки, Аллоҳ яқинда мушрикларни ҳисоб-китоб учун ҳозирлайди.","Аллоҳ мушриклар айтаётган нуқсонлардан покдир. Унинг боласи ҳам, шериги ҳам йўқдир.","Аллоҳнинг чин ихлосли бандалари бундан мустасно. Зеро, улар Аллоҳ таолони камоли ва буюклигига тўғри келмайдиган нуқсонлар билан сифатламайдилар.","Эй мушриклар, сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам","Биронта одамни ҳақ диндан адаштира олмассиз.","Аллоҳнинг қазоси ва қадарида кимлар дўзахий бўлсалар, ўшалар бундан мустасно. Зеро, Аллоҳнинг қазоси аниқ бўлади. Улар куфр келтирадилар ва дўзахга кирадилар. Сизлар ва бутларингиз эса бу ишга қодир эмассизлар.","Фаришталар ўзларининг Аллоҳга банда эканини ва мушриклар даъво қилаётган нарсалардан пок эканини изоҳлаб: \"Биздан ҳар биримизнинг Аллоҳга тоат-ибодат қилиш учун аниқ бир ўрнимиз бор\", дейдилар.","Биз фаришталар Аллоҳга тоат-ибодат қилишда саф тортиб турамиз. Биз ўзимизга нолойиқ сифатлардан покмиз.","Биз фаришталар Аллоҳга тоат-ибодат қилишда саф тортиб турамиз. Биз ўзимизга нолойиқ сифатлардан покмиз.","Макка мушриклари Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келишидан олдин: \"Бизда ҳам Таврот каби олдингиларнинг китоби бўлганида эди, Аллоҳга холис ибодат қилган бўлар эдик\", дердилар. Уларнинг бу гаплари ёлғон эди. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни олиб келганида уни инкор қилдилар, куфр келтирдилар. Яқинда Қиёмат куни уларни нақадар қаттиқ азоб кутаётганини билиб оладилар.","Макка мушриклари Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келишидан олдин: \"Бизда ҳам Таврот каби олдингиларнинг китоби бўлганида эди, Аллоҳга холис ибодат қилган бўлар эдик\", дердилар. Уларнинг бу гаплари ёлғон эди. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни олиб келганида уни инкор қилдилар, куфр келтирдилар. Яқинда Қиёмат куни уларни нақадар қаттиқ азоб кутаётганини билиб оладилар.","Макка мушриклари Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келишидан олдин: \"Бизда ҳам Таврот каби олдингиларнинг китоби бўлганида эди, Аллоҳга холис ибодат қилган бўлар эдик\", дердилар. Уларнинг бу гаплари ёлғон эди. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни олиб келганида уни инкор қилдилар, куфр келтирдилар. Яқинда Қиёмат куни уларни нақадар қаттиқ азоб кутаётганини билиб оладилар.","Макка мушриклари Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келишидан олдин: \"Бизда ҳам Таврот каби олдингиларнинг китоби бўлганида эди, Аллоҳга холис ибодат қилган бўлар эдик\", дердилар. Уларнинг бу гаплари ёлғон эди. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни олиб келганида уни инкор қилдилар, куфр келтирдилар. Яқинда Қиёмат куни уларни нақадар қаттиқ азоб кутаётганини билиб оладилар.","Пайғамбар қилиб юборилган бандаларимиз Аллоҳ уларга ато этган ҳужжат ва қувват ила душманлари устидан ғолиб бўлишлари ҳамда зафар Аллоҳ йўлида Аллоҳ Сўзини олий қилиш учун курашадиган қўшин учун бўлиши ҳақида Сўзимиз ўтган.","Пайғамбар қилиб юборилган бандаларимиз Аллоҳ уларга ато этган ҳужжат ва қувват ила душманлари устидан ғолиб бўлишлари ҳамда зафар Аллоҳ йўлида Аллоҳ Сўзини олий қилиш учун курашадиган қўшин учун бўлиши ҳақида Сўзимиз ўтган.","Пайғамбар қилиб юборилган бандаларимиз Аллоҳ уларга ато этган ҳужжат ва қувват ила душманлари устидан ғолиб бўлишлари ҳамда зафар Аллоҳ йўлида Аллоҳ Сўзини олий қилиш учун курашадиган қўшин учун бўлиши ҳақида Сўзимиз ўтган.","Эй Пайғамбар, сиз анави саркаш мушриклардан Аллоҳгагина маълум бўлган бир муддатгача юз ўгириб туринг. Ўша муддат келганда улар азобга гирифтор бўладилар.","Бошларига азоб тушганда уларни кўринг. Ўша пайтда улар ҳам кўрадилар. Лекин кўришлари фойда бермайди. Фурсат ўтган бўлади.","Анави мушриклар Аллоҳнинг азобини шоширяптиларми?!","Аллоҳнинг азоби тушган пайтда уларнинг тонги нақадар ёмон бўлади!","Эй Пайғамбар, Аллоҳ уларни азобга гирифтор қилгунича улардан юз ўгириб туринг.","Кўринг. Анавилар ҳам яқинда Аллоҳнинг азоби тушганини кўрадилар.","Эй Муҳаммад, қудрат эгаси бўлган Парвардигорингиз мушриклар тавсифлаётган нуқсонлардан покдир, олийдир.","Муборак пайғамбарларга Аллоҳнинг саломи ва мақтови бўлсин.","Ҳамма мақтовлар ёлғиз Аллоҳ таолоникидир. Ҳаммасига У Зотгина ҳақлидир. У барча оламларнинг Парвардигоридир. Ундан ўзга парвардигор йўқдир.","Сод. Бундай ҳарфлар ҳақида \"Бақара\" сурасининг аввалида айтиб ўтдик. Аллоҳ одамларга дунё ва охиратлари учун фойдали бўлган ишларни эслатиб қўйишни ўз ичига олган Қуръонга қасам ичди. Иш мушриклар ўйлагнидек эмас. Аллоҳнинг шериги йўқ.","Лекин кофирлар Аллоҳни ягона илоҳ деб билишдан ўзларини катта оладилар ва Муҳаммад алайҳиссаломга адоват билан қаршилик қиладилар.","Улардан олдин ҳам пайғамбарларини ёлғончига чиқарган қанча умматларни ҳалок этганмиз. Бошларига азоб ёғилган пайтда нажот сўраб нидо қилганлар. Лекин вақт кеч бўлганди. Азобдан нажот топиш вақти аллақачон ўтиб кетиб бўлганди.","Ўзларидан бўлган бир пайғамбар келиб, уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирганидан ажабландилар ва кофирликларида давом этавердилар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ эканини исботловчи ҳужжатларни ўз кўзлари билан кўриб турган кофирлар: \"Бу одамларни сеҳрлайдиган жодугар, Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарман, дейдиган каззоб\", дедилар.","Бу одам бир неча худоларни битта худо қилибдими? Бу иш жуда ғалати-ку!","Уларнинг катталари ўз тобеларига шундай дея туриб кетдилар: \"Ўз эътиқодингизда маҳкам туринглар. Муҳаммаднинг динига кирманглар. Худоларингизга ибодат қилишда бардавом бўлинглар. Муҳаммад атайин, биздан ғолиб бўлиш ва бизни ўзига тобе қилиш учун якка худоликка чақиряпти\", дедилар.","\"Муҳаммад айтаётган яккахудоликни олдинги ота-боболаримизда эшитмаганмиз. Ийсо алайҳиссаломнинг миллати орасида ҳам бу гап йўқ. Бу ёлғон тўқимадан бошқа нарса эмас\".","\"Қуръон орамизда шунча улуғлар бўла териб, келиб-келиб ўшанга тушиб қолибдими?\" Аксинча, мушриклар сизга нозил қилинган ваҳий ҳақида шубҳа-гумондадирлар. Улар ҳали Аллоҳнинг азобини татиб кўрмадилар. Шунинг учун ҳовлиқяптилар. Татиб кўрган бўлганларида куфр, ширк, шубҳа-гумонларга журъат эта олмаган бўлардилар.","Ёки ҳаммадан Ғолиб, Қудратли ва истаганича эҳсон қила оладиган Саховатли Парвардигорингизнинг раҳмат хазиналари ўша ҳақни тан олмайдиган мушрикларнинг олдиларидамикин-а?! Ўша хазиналар орасида пайғамбарлик ҳам бор. Уни ҳам Ўзи хоҳлаган бандасига беради. Кимга бериш, кимга бермасликни ҳал қилиш уларнинг иши эмас.","Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Шунинг учун уни кимга бериш, кимга бермасликни ҳал қилмоқчи бўляптиларми? Агар шундай даъволари бўлса, марҳамат, йўлини қилиб самога кўтариверсинлар.","Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарувчилар олдинги пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар каби мағлуб бўлган бир фирқадир.","Ёлғончига чиқариш энди бўлаётган иш эмас. Олдин Нуҳ қавми ҳам, Од ҳам, одамларни азоблаш учун поналардан фойдаланган Фиръавн ҳам ёлғончига чиқарганлар.","Самуд ҳам, Лут қавми ҳам, Шуайб қавми ҳам ёлғончига чиқарганлар. Ана ўшалар пайғамбарлани ёлғончига чиқариш асосида бирлашган фирқалардир.","Бу фирқалардан бирон фирқа йўқки, пайғамбарни ёлғончига чиқармаган бўлса. Бас, уларга Аллоҳнинг азоби келиши ҳақли бўлиб қолди. Гарчи бир муддат кечроқ бўлса ҳам.","Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарган анави мушриклар Сур карайига иккинчи марта дам урилишидан бошқа нарсани кутмаяптилар. Бас, шу ёлғончига чиқаришларида ўлиб кетсалар, уларга азоб тушиши муқаррар бўлади.","Масхара қилишиб дедилар: \"Парвардигоро, ўша азобни Қиёмат куни бўлишидан олдин шу дунёнинг ўзида бериб қўя қол\".","Эй Пайғамбар, анави сизни ёлғончига чиқараётганлар айтаётган ёмон гапларга сабр қилинг. Душманларига қарши туриш ва Аллоҳга тоат-ибодат қилиш борасида қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсланг! Дарҳақиқат, у кўп-кўп Аллоҳга тавба қилиб, Аллоҳ рози бўладиган йўлдан борарди.","Дарҳақиат, Биз тоғларни бўйсундирдик. Улар кечки пайт ва эрталаб Довуд билан бир хил тасбеҳ айтадилар.","Ҳаводаги қушларни ҳам бўйсундирдик. Ҳаммалари Довудга итоат қиладилар. Унга эргашиб тасбеҳ айтадилар.","Душманларига қарши куч-қудрат, ҳайбат ва ғалабани бериб, давлатини қудратли қилдик. Ўзига пайғамбарликни ва энг тўғри қарор ола билишни ҳамда мақсадини равон тушунтира олиш қобилиятини ато этдик.","Эй Пайғамбар, сизга икки даъволашгувчининг Довуд алайҳиссалом ибодат қиладиган меҳробга чиққан пайтидаги хабари келдими?","Довуднинг олдига тўсатдан, ноодатий тарзда кириб борганларида у қўрқиб кетди. Шунда улар дедилар: \"Қўрқма. Биз биримиз биримизга тажовуз қилган икки даъволашгувчимиз. Бас, сен бизнинг ўртамизда адолат билан ҳукм қил, биронтамизга жабр қилиб қўйма ва бизни тўғри йўлга бошла\".","Даъвогарларнинг бири Довуд алайҳиссаломга деди: \"Мана бу одам менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиқ қўйи бор. Менинг эса битта совлиқ қўйим бор. У ўшани ҳам менга берасан, деб талаб қилди ва тортишувда мени енгди\".","Довуд улар орасида ҳукм чиқариб, даъвогарга шундай деди: «Дарҳақиқат, шеригинг сенинг совлиқ қўйингни ўзининг совлиқларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Кўп шериклар инсоф қилмасдан шеригининг ҳаққига тажовуз қилиб, бир-бирларига зулм қиладилар. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган мўминларгина бундан мустасно. Улар шерикларига зулм қилмайдилар, инсоф билан иш юритадилар. Лекин улар жуда озчилик\". Довуд алайҳиссалом уни имтиҳон қилаётганимизни аниқ билди-да, Парвардигоридан мағфират тилаб, саждага йиқилди, тавба-тазарру қилди.","Унинг дуосини ижобат қилиб, ўша хатосини кечирдик. Дарҳақиқат, у Бизнинг даргоҳимизга яқин зотлардандир ва унинг учун охиратда гўзал оқибат бордир.","Эй Довуд, диний ва дунёвий ҳукмларни ижро этишинг учун сени ер юзига халифа қилиб тайинладик. Бас, одамлар орасида адолат билан ҳукм юрит. Ҳукм чиқараётганингда ҳавойи нафсга эргашиб, дўстлик, қариндошлик ёки адоват туфайли адолатдан четлаб кетма. Натижада ҳавойи нафс сени тўғри йўлдан оздириб юбормасин. Аллоҳнинг тўғри йўлидан озганлар учун ҳисоб кунини, яъни, қиёмат кунини унутганлари боис қаттиқ азоб бордир. Қиёматни эслаганларида ундан қўрққан ва ҳавойи нафсларига эргашмаган бўлардилар.","Осмону ерни беҳуда яратмадик. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бундай гумонга борадиган кофирларга, агар шу кофирлигида ва шу гумонида ўлиб кетадиган бўлса, Қиёмат куни дўзах бўлсин, ҳалокат бўлсин!","Аллоҳга иймон келтириб, пайғамбарига эргашиб, яхши амаллар қиладиган мўминларни ҳеч қачон ер юзида куфру маъсиятлар ила бузғунчилик қиладиган кофирларга ўхшатиб қўймаймиз. Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган мўминларни ҳеч қачон гуноҳ лойига ботган мунофиқлар, кофирлар каби қилиб қўймаймиз. Уларни тенглаштириш Аллоҳ таолонинг шаънига нолойиқ бўлган бир жабрдир. Аксинча, Аллоҳ тақводор мўминларни жаннат билан сийлайди. Бадбахт кофирларни эса дўзахга киритиб, жазолайди. Чунки бу икки тоифа Аллоҳнинг наздида тенг эмас. Шундай бўлгач, уларнинг жазо ёки мукофот олишлари ҳам бир-бирига ўхшамайди.","Сизга нозил қилганимиз бу Қуръон кони яхшилик ва фойдадир. Токи, одамлар унинг оятларини тадаббур қилсинлар, маънолари ҳақида фикр юритсинлар. Мунаввар ақл эгалари ундан ибрат, насиҳат олсинлар.","Биз Довудга марҳамат кўрсатиб, ўғли Сулаймонни инъом этдик. Сулаймон нақадар яхши банда. У Аллоҳга кўп тавба-тазарру қилади.","Эсланг, бир оқшом унга уч оёқда гижинглаб, тўртинчи оёғини кўтариб турган учқур отлар кўрсатилди. У отларга маҳлиё бўлиб турганида қуёш ботиб қолди.","Сулаймон деди: \"Мен мол-дунёга, мана бу отларга берилиб кетиб қолибман, ҳатто қуёш ботиб кетибди ва аср намозини қазо қилибман\".","\"Бу отларни менга қайтаринглар\". Отлар унга қайтарилгач, уларнинг оёқлари ва бўйинларини қилич билан чопиб ташлади.","Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни синадик ва тахти устига бир инсон суратидаги шайтонни ташладик. Шайтон унинг подшоҳлигини бир муддат бошқарди. Кейин Аллоҳ Сулаймонга подшоҳлигини қайтариб берди ва уни шайтонлар устидан ҳукмрон қилиб қўйди.","Сулаймон деди: \"Парвардигорим, гуноҳларимни кечир. Менга бир ўзимгагина хос бўлган, мендан кейин бирон кишига муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ато эт. Дарҳақиқат, Сенинг Ўзинг ҳадя этгувчисан, саховатпешасан\".","Унинг дуосини ижобат айлаб, унга шамолни бўйсундириб бердик. Шамол ҳар қанча кучли ва тез бўлмасин, унинг амрига мулойим бўйсуниб, у истаган тарафга эсадиган бўлди.","Унга шайтонларни ҳам бўйсундириб бердик. Унинг амрига итоат этадиган бўлдилар. Улар орасида бинокорлари ҳам, денгизларга шўнғиб, дуру гавҳарларни олиб чиқадиган ғаввослари ҳам бор.","Бошқа бебош шайтонларни ҳам бўйсундирдик. Уларни кишанлаб, ҳаракатлана олмайдиган қилиб қўйдик.","Эй Сулаймон, қилган дуойингни ижобат айлаб, сенга ато этган нарсамиз мана шу. Энди уларни ўзинг истаган одамга бериб юборасанми, ўзингда олиб қоласанми, фарқи йўқ, бу ишинг учун ҳисоб қилинмайсан.","Шак-шубҳасиз, Сулаймон Бизга яқин бандаларимиздан. Унинг учун гўзал оқибат, яъни, жаннат бор.","Эй Пайғамбар, бандамиз Айюбни эсланг. Ўшанда у Аллоҳга дуо қилиб: \"Менга шайтон қийинчилик туғдиряпти ва озор етказяпти\", деганди.","Унга: \"Оёғинг билан ерни теп\", дедик. У тепган эди, ундан бир булоқ отилиб чиқди. Энди ундан ичиш ҳам, унда чўмилиш ҳам мумкин. Шунда унга етган зарар ва озор ҳам кетади.","Дуосини ижобат айлаб, ундан зарарни кетказдик. Ўз тарафимиздан бир марҳамат кўрсатиб, қилган сабрига яраша муокфотлаб ҳамда ақл эгалари сабр оқибати фаровонлик ва савоб эканини билиб олишлари учун унга оиласини ҳадя этдик. Оиласига қўшиб яна ўшанча болалар ва набираларни ҳам бердик.","Айюб хотинидан ғазабланиб, уни юз дарра ураман, деб қасам ичиб қўйганди. Биз унга дедик: \"Эй Айюб, қасамингни бажариб қўйиш учун (юз толадан иборат) бир боғ новдани олиб, ўша билан ур. Қасамингни бузма. Айюб бир боғ новдани олиб, ўша билан хотинини урди. Биз уни балоларга сабрли топдик. У нақадар яхши банда. У тавба-тазаррулар ила Аллоҳга кўп қайтгувчидир.","Эй Пайғамбар, Биз пайғамбарликка танлаб олган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсланг. Улар Аллоҳга итоат қилиш, Унинг ризосини исташ бобида куч-қувват соҳиблари эдилар. Ҳақ борасида эса кўнгил кўзлари очиқ зотлар эдилар.","Биз уларга ўзларига хос бир хусусият бердик. У охират диёрини эслаш билан қалбларини обод этишлари, солиҳ амаллар ила унга тайёргарлик кўришлари ва одамларни ҳам шу ишга даъват қилишларидир.","Дарҳақиқат, улар Бизнинг ҳузуримизда Бизга тоат-ибодат қилиш ҳамда рисолатни одамларга етказиш учун танланган бандалар эдилар.","Эй Пайғамбар, Иброҳим ўғли Исмоилни, ал-Ясаъни ва Зул-Кифлни ҳам эсланг. Уларга санолар айтинг. Улар шунга лойиқ. Ҳаммалари Аллоҳнинг ҳузурида танланган бандалардир.","Бу Қуръонда уларни мақтаб эсга олишдир. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган тақводорлар учун охират диёрида гўзал оқибат бордир.","Гўзал оқибат Қиёмат куни мангу қоладиган жаннатлардир. Улар учун жаннатларнинг эшиклари очилур.","У ерларда безанган сўриларда ястаниб ўтириб, хизматкорларга истаганларича турли хил мевалардан ва ичимликлардан олиб келишларини буюрадилар.","Уларнинг ҳузурида фақат жуфти ҳалолигагина боқадиган, номаҳрамлардан кўзларини тиядиган тенгдош ҳурлар бордир.","Эй тақводорлар, бу сизлар учун Қиёмат куни шу дунёда қилиб ўтган яхши амалларингиз учун ваъда қилинган манзур мукофотдир.","Биз айтиб ўтган бу мукофот Қиёмат куни тақводорларга берган ризқимиздир. У мангу ризқдир. Ҳеч қачон тугамайди, адо бўлмайди.","Айтиб ўтганларимиз тақводорларнинг мукофотидир. Куфру маъсиятлар ила Аллоҳ белгилаб қўйган ҳудудлардан ошган, тажовуз қилган кимсалар учун эса Қиёмат куни жуда ёмон оқибат бордир.","Ёмон оқибат уларни қамраб олган жаҳаннамдир. Унда ёнадилар, ўртанадилар. У нақадар ёмон жой!","Бу азоб ўта қайноқ сув ва дўзахийларнинг баданларидан оқиб турадиган йирингдир. Бас, ўшандан ичсинлар. Бу ичимлик чанқоқни қондирмас.","Шу шаклдаги бошқа турли азоблар ҳам бор. Охиратда шу азобларнинг ҳаммасига гирифтор бўладилар.","Дўзахийлар дўзахга киргач, ўзаро хусуматлашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш бошланади. Бир-бирларидан тонадилар. Айримлари: \"Мана бу тоифа сизлар билан дўзахга киради\", десалар, бошқалари шундай жавоб берадилар: \"Хуш келмабдилар! Улар ҳам худди бизга ўхшаб дўзах азобини татисинлар\".","Тобелар гуруҳи ҳожалар гуруҳига айтадилар: \"Аксинча, эй пешволар, ўзларингиз хуш келмабсиз! Бизни иғво қилиб, йўлдан оздириб, бу азобу уқубатларга гирифтор қилган айнан сизларсиз. Дўзах нақадар ёмон жой экан!\"","Тобелар дедилар: \"Парвардигоро, бизга ҳидоят келиб турган пайтда ким бизни йўлдан оздирган бўлса, унга дўзахдаги азобни икки баробар зиёда қил\".","Мутакаббир зўравонлар дедилар: \"Нимагадир дунё ҳаётида жазога лойиқ бадбахтлар деб ўйлаганларимиз дўзахда кўринмаяпти-я\".","Уларни масхара қилишларимиз хато бўлганмикин? Улар жазога лойиқ эмасмикин? Тўғри бўлганида дўзахга киришлари керак эди-ку. Уларга кўзимиз тушмади-ку.","Қиёмат куни кофирларнинг мана шундай талашиб тортишишлари ҳақдир, шак-шубҳасиздир.","Эй Муҳаммад, қавмингиз орасидаги кофирларга айтинг: \"Мен фақат Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман, холос. Бу азоб куфр ва пайғамбарларни ёлғончига чиқариш туфайли бошингизга тушади. Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқ. У Ўзининг буюклигида ҳам, сифатларида ҳам, номларида ҳам Ягонадир. У ҳамма нарсадан Ғолибдир, Қаҳҳордир. Ҳамма нарса Унга бўйсунгувчидир.","У осмонларнинг ҳам, ернинг ҳам, улар орасидаги нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир. У ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. У тавба қиладиган бандаларини Кечиргувчидир.","Эй Пайғамбар, анави ҳақни ёлғонга чиқараётганларга айтинг: \"Қуръон улуғ хабардир\".","Сизлар эса шу қадар буюк хабардан юз ўгиряпсизлар. Унга эътибор бермаяпсизлар.","Аллоҳ менга ваҳий қилиб, ўргатиб қўймаганида фаришталар орасида бўлиб ўтган Одамни яратиш ҳақидаги тортишувлар ҳақида менда ҳеч қандай маълумот йўқ эди.","Аллоҳ менга сизларни У Зотнинг азобидан огоҳлантиришим керак бўлган ўринларнигина ваҳий қилади, холос.","Эсланг! Ўшанда Парвардигорингиз фаришталарга: \"Дарҳақиқат, Мен лойдан бир одамни яратгувчиман\", деган эди. У Одам алайҳиссалом эди.","Унинг хилқатини расо айлаб, шаклини тўғрилаб, унга Ўз Руҳимдан пуфлаганимдан кейин унга сажда қилинглар.","Фаришталар Парвардигорларининг амрига итоат этиб, ҳаммалари Одамга эҳтиром саждасини қилдилар. Сажда қилмаган биронтаси қолмади.","Фақат Иблисгина сажда қилмади. Мутакаббирлик билан Парвардигорнинг амрига итоатсизлик қилди ва шу билан (энг аввалги) кофирлардан бўлди.","Аллоҳ деди: \"Эй, Иблис, Ўзимнинг икки қўлим билан яратган Одамга сажда қилишдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлигинг ман қилдими? Ёки олдин ҳам Парвардигорингга каттазанглик қиладиганлардан эдингми?!\"","Иблис деди: \"Мен Одамдан яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг\". Унинг назарида олов лойдан улуғроқ нарса эди.","Аллоҳ Иблисга деди: \"Жаннатдан чиқ! Бас, энди сен қувилган малъунсан\".","Жаннатдан қувилиб малъун бўлишинг то Қиёмат кунига қадардир.","Иблис деди: \"Парвардигорим, бандаларинг қайта тириладиган кунга қадар менга муҳлат бер, жонимни олмай тур\".","Аллоҳ деди: \"Бас, сен муҳлат берилганлардансан\".","Аниқ белгилаб қўйилган муддатдаги кунга қадар.","Иблис деди: \"Қудратинг ва қаҳрингга қасамки, Одам болаларининг ҳаммасини йўлдан оздираман\".","Улар орасидаги Ўзинг асраб қолган ва холис Сенгагина ибодат қиладиган бандаларинггина бундан мустасно.","Аллоҳ таоло деди: \"Мен тарафимдан бўлган ҳақиқат шуки, Мен фақат ҳақни айтаман. Ундан бошқасини айтмайман\".","Қиёмат куни дўзахни сен ва сенга эргашган одамлар билан тўлдираман.","Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: \"Сизларга етказаётганим бу насиҳатлар, кўрсатмалар учун сизлардан ҳақ сўрамайман ва мен ўзимга буюрилганидан ортиғини айтадиган сохтакор эмасман\".","Қуръон инсу жинга бир эслатма, холос.","Бу Қуръон ҳақидаги хабарни, унинг ҳақ эканини бир муддатдан кейин, яъни, ўлганинглардан кейин аниқ билиб оласизлар.","Қуръон ҳаммадан Ғолиб, Азиз, ҳар бир яратишини, тадбирини ва шариатини бир ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зот бўлган Аллоҳ тарафидан нозил қилинган.","Эй Пайғамбар, сизга ҳақни қамраб олган Қуръонни нозил қилдик. Унинг ҳамма хабарлари рост, ҳукмлари эса адолатли. Бас, ёлғиз Аллоҳга ҳеч қандай ширкни аралаштирмасдан холис ибодат қилинг.","Огоҳ бўлингизким, ширкдан холи дин Аллоҳникидир. Аллоҳни қўйиб, бутларни, тоғутларни дўст тутганлар эса ўзларича узр айтишиб: \"Уларга бизни Аллоҳга яқинлаштиришлари, Унга ҳожатларимизни етказиши ва Унинг ҳузурида бизни шафоат қилишлари учунгина ибодат қиламиз\", дейдилар. Аллоҳ Қиёмат куни муваҳҳид мўминлар билан мушрик кофирлар ўртасида ихтилоф қилган ишлари борасида ҳукм қилади. Аллоҳ ширк келтирадиган каззобнинг ҳам, неъматларга нонкўрлик қиладиган кўрнамакнинг ҳам ҳидоят топишига тавфиқ бермас.","Агар Аллоҳ бола олмоқни истаса, Ўзи яратган махлуқотлари орасидан истаганини танлаб, ўшани бола қилиб олаверган бўларди. Аллоҳ мушриклар айтаётган бундай нуқсондан Пок. У ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам Ягонадир, шериксиздир. Ҳамма махлуқотлардан Ғолибдир, Қаҳҳордир.","Осмонлару ерни бир етук ҳикмат билан яратди. Золимлар айтаётгандек беҳудага яратгани йўқ. Тунни кунга ўрайди. Кунни тунга ўрайди. Улардан бири келса, иккинчиси ғойиб бўлади. Қуёшни бўйсундириб қўйди. Ойни бўйсундириб қўйди. Ҳар бири ўзи учун белгилаб қўйилган муддатга қадар, яъни, ажаллари етгунига қадар юрадилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ субҳонаҳу душманларидан қасос оладиган қудрат соҳибидир. Ҳеч ким Унга бас кела олмас. Тавба қилган бандалари учун эса Кечиримли, Мағфиратли Зотдир.","Эй одамлар, Парвардигорингиз сизларни бир жондан, яъни, Одамдан яратди. Кейин Одамдан унинг жуфти Ҳаввони яратди. Сизларга туя, сигир, эчки ва қўй каби чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни яратди. У сизларни оналарингиз қорнида босқичма-босқич уч зулмат, яъни, қорин, бачадон ва йўлдош (плацента) ичида аста-секин яратур. Шуларнинг ҳаммасини яратган Аллоҳ Парвардигорингиздир. Барча мулк ёлғиз Уникидир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Бас, шундай Парвардигорингиз бўла туриб, қандай қилиб ҳеч нарсани ярата олмайдиганларга ибодат қилиш сари бурилиб кетасизлар?!","Эй одамлар, агар куфр келтирсангизлар, бас, Аллоҳ сизларнинг иймонингиздан беҳожатдир. Кофир бўлишингиз Унга эмас, ўзингизга зарар. У бандаларига куфрни раво кўрмайди ва куфрга буюрмайди. Зеро, Аллоҳ бузуқлик ва гуноҳ ишларга буюрмас. Агар У берган неъматларга шукр қилсангизлар, Унга иймон келтирсангизлар, сизларнинг шу ишингиздан рози бўлур ва улар учун савоб ато этур. Ҳеч бир жон бошқа бир жоннинг гуноҳини ўз бўйнига олмас. Аксинча, ҳар бир жон ўз қилмишининг гаровидир. Кейин Қиёмат куни ёлғиз Парвардигорингизга қайтишингиз бор. Бас, У Зот дунёда қилиб ўтган амалларингизни айтиб, ўшанга яраша сизларга жазо ёки мукофот берур. Албатта, У диллардаги сирларни ҳам Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.","Кофирга касаллик, камбағаллик, хавф-хатар каби бир зарар етса, Парвардигорига тазарру билан дуо қилади. Кейин қачон Аллоҳ унинг ғамини аритиб, Ўз томонидан унга бир неъмат ато этса, олдин қилган дуосини унутиб, Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун У зотга шерикларни ўйлаб топиб, ўшаларга ибодат қилади. Эй Пайғамбар, шундай кимсаларга айтинг: \"Куфрингдан умринг борида бироз фойдаланиб қол! Шак-шубҳасиз, сен Қиёмат куни дўзахга эшсан\".","Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда Парвардигорига тоат-ибодат қиладиган, охират азобидан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан умидвор бўладиган киши билан қийинчилик пайтида Аллоҳга ибодат қилиб, фаровонликда У Зотга ширк келтирган кофир баробар бўлурми?! Эй Пайғамбар, айтинг: \"Аллоҳни таниб, У Зот вожиб қилган ишларни биладиганлар билан бу борада ҳеч нарсани билмайдиганлар баробарми?!\" Дарҳақиқат, бу икки гуруҳ орасидаги фарқни ақли борлар ажрата оладилар.","Эй Пайғамбар, Менга ва Пайғамбаримга иймон келтирганларга айтинг: \"Парвардигорингиздан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Бу дунёда яхшилик қилганларга шу дунёнинг ўзида ҳам, охиратда ҳам яхшилик бордир. Бу дунёда ғалаба, соғлик ва бойлик билан тақдирлансалар, охиратда жаннатга ноил бўладилар. Аллоҳнинг ери кенг. Аллоҳга бемалол ибодат қиладиган жой топиш учун ҳижрат қилинглар. Бу ишда сизларга ҳеч қандай монелик йўқ. Сабр қилгувчиларга Қиёмат куни ажру мукофотлар беҳисоб берилур\".","Эй Пайғамбар, айтинг: \"Аллоҳ мени ёлғиз Ўзига ихлос билан ибодат қилишга буюрган\".","Менга шу умматнинг энг дастлабки бўйсунадиган мусулмони бўлишни буюрган.","Эй Пайғамбар айтинг: \"Аллоҳга бўйсунмай, итоатсизлик қиладиган бўлсам, Қиёмат кунининг азоби бошимга тушиб қолишидан қўрқаман\".","Эй Пайғммбар, айтинг: \"Мен ёлғиз Аллоҳга ихлос билан ибодат қиламан. У Зотдан бошқасига ибодат қилмайман\".","Эй мушриклар, сизлар эса Аллоҳни қўйиб, истаган бутларингизга ибодат қилаверинглар. (Бу ердаги буйруқ таҳдид маъносида) Эй Пайғамбар, айтинг: \"Ҳақиқий зиён кўрадиганлар ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берганлардир. Улар билан биргаликда дўзахга кирсалар ҳам, оилалари жаннатга кириб, ўзлари дўзахга кирсалар ҳам улар билан ҳеч қачон учраша олмайдилар. Огоҳ бўлингизким, ҳақиқий зиён мана шудир.","Уларни устларидан ҳам, остларидан ҳам ўт, тутун қоплаб олади. Аллоҳ бандаларини мана шу азобдан огоҳлантиради, қўрқитади. Эй бандаларим, буйруқларимни бажариш ва тақиқларимдан тийилиш ила Мендан қўрқинглар.","Бут ва санамлар каби сохта худоларга ибодат қилишдан ўзини олиб қочган ва тавба ила Аллоҳга қайтган зотларга ўлим онида ҳам, қабрда ҳам, Қиёмат куни ҳам жаннат ҳақида хушхабар берилур. Бас, эй Пайғамбар, бандаларимга хушхабар беринг!","Шундай зотларки, гапга қулоқ солиб, унинг яхшисидан ёмонини ажрата оладилар ва яхшисига, фойдалисига эргашадилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳидоятига муваффақ бўлган зотлардир. Ана ўшалар соғлом ақл эгаларидир.","Эй Пайғамбар, куфру залолатда бардавом бўлгани туфайли азобга гирифтор бўлиши аниқ бўлиб қолган кимсани сиз ҳидоят қила олмайсиз, унга тавфиқ бера олмайсиз. Эй Пайғамбар, ахир сиз дўзахдаги одамни қутқара олмайсиз-ку!","Лекин Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар учун устма-уст қурилган баланд-баланд бинолар бўлиб, остидан анҳорлар оқиб ўтади. Уларга Аллоҳ шуларни ваъда қилган. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас.","Кўриб турасизларки, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдиради. Уни булоқлар қилиб оқизиб қўяди. Уларнинг суви билан турли хил рангдаги ўсимликларни ундириб чиқаради. Қарабсизки, ям-яшил яшнаб турган ўсимлик бир замондан кейин сап-сариқ бўлиб, қуриб-қовжираб қолади. Дарҳақиқат, бу ишда уйғоқ қалб эгалари учун эслатмалар, ибратлар бордир.","Аллоҳ қалбини Исломга кенг қилиб қўйган, шу билан ҳидоят топиб, Парвардигори тарафидан ато этилган бир нур ичида бўлган зот қалби Аллоҳни эслашдан қотиб қолган кимса билан баробарми? Улар ҳеч қачон тенг бўлмайдилар. Ҳидоят топганларга нажотга эришсалар, қалблари Аллоҳни эслашдан қотиб қолганлар ҳалокат чоҳига қулайдилар. Ана ўшалар ҳақиқий ҳақ йўлдан озганлардир.","Аллоҳ Ўзининг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссломга энг гўзал сўзни, яъни, Қуръонни нозил қилди. Уни ростлигида ҳам, гўзаллигида ҳам, кўнгилга ёқишида ҳам, ихтилофдан холилигида ҳам, ваъдасию огоҳлантиришида ҳам, ҳақ аҳли билан ботил аҳлини тавсифлашида ҳам бир-бирига ўхшайдиган оятлар қилиб туширди. Парвардигоридан қўрқадиган зотлар ундаги огоҳлантириш ва таҳдид оятларини эшитганларида баданлари титраб кетади. Умидбахш ва хушхабарга оид оятларни тинглаганларида эса баданлари ҳам, қалблари ҳам Аллоҳни эслашга мулойимлашади. Қуръоннинг бу тавсифи ва таъсири Аллоҳнинг ҳидоятидирки, у билан Ўзи истаган бандасини ҳидоят қилади. Энди кимни Аллоҳ ўз ҳолига ташлаб, унга ҳидоят ато этмаган бўлса, уни тўғри йўлга соладиган бирон кимса йўқдир.","Аллоҳнинг ҳидоятига, тавфиқига сазовор бўлиб, охиратда жаннатга кирган зот кофир ҳолида ўлиб, дўзахга қўл-оёқлари кишанланган ҳолида ташланган ва жаҳаннам оловидан фақат ўз юзи билангина ҳимоялана оладиган кимса билан баробар бўладими? Ўша пайтда куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилган золимларга: \"Қилиб ўтган куфру маъсиятларингизнинг аччиқ оқибатини татинглар\", дейилур.","Бу мушриклардан олдин ўтган умматлар ҳам ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарганлар. Бас, уларга азоб кутилмаганда келган. Тавба қилишга улгурмай қолганлар.","Аллоҳ уларга дунё ҳаётида хорлик, шармандалик азобини тоттирди. Агар билсалар, келгусида уларни кутиб турган охират азоби эса янада қаттиқроқдир.","Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръонда эзгулик билан ёвузлик, ҳақ билан ботил, иймон билан куфр ва бошқа мавзуларда турли хил мисоллар келтирдик. Шоядки, шу мисоллардан ибрат олиб, ҳаққа амал қилсалар ва ботилни тарк этсалар.","Уни араб тилидаги Қуръон қилдик. Унда бирон эгрилик, хато ва чалкашлик йўқ. Шояд, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилсалар.","Аллоҳ мушрик ва муваҳҳид ҳақида бир мисол келтирди. Бир киши бир неча ҳожалар ўртасида талаш бўлиб, бирини рози қилса, бошқаси ғазабланиб тураверади. Шунинг учун у доим беқарор ва таҳликада юради. Бошқа бир кишининг эса ҳожаси битта. Унинг мақсадини билади ва шунинг учун доим хотиржам, бамайлихотир юради. Бу иккиси баробар эмас. Ҳамд Аллоҳникидир. Аксинча, уларнинг кўплари билмайдилар. Шу боис ширк келтираверадилар.","Эй Пайғамбар, сиз ҳам ўласиз, улар ҳам ўладилар.","Эй одамлар, кейин албатта сизлар Қиёмат куни Парвардигорингиз ҳузурида талашиб-тортишган ишларингиз борасида хусуматлашасизлар, даъво қиласизлар. Ана шунда ким ҳақ, ким ноҳақ экани ойдинлашади."]