["Аллоҳ буюкдир ва яхшиликлари кўпдир. Мулк ёлғиз Ўзининг Қўлидадир ва У ҳар нарсага Қодирдир. Унинг Қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ.","Эй одамлар, Аллоҳ таоло сизларнинг қайси бирингиз амали яхшироқ эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратди. У шундай қудратлики, ҳеч ким уни енга олмайди. Шу билан бирга тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечирувчи Ғофур зотдир.","Аллоҳ таоло етти осмонни яратган Зотдир. Ҳар бир осмон бир-бирига тегмаган ҳолда қават-қават қилиб яратилган. Эй инсон, Аллоҳ яратган нарсаларда биронта ҳам номутаносибликни кўрмайсан. Яна қайта назар сол-чи, бирон ёриқ ёки тешикни кўрармикинсан?! Асло кўролмассан! Фақатгина пухта-пишиқ ижодни кўрасан, холос.","Яна қайта-қайта назар солинг! Кўзларингиз сизга осмоннинг яратилишида биронта айб-нуқсон тополмасдан чарчаб, қарашдан тўхтаб, бўйин эгиб, таслим бўлиб қайтади.","Дарҳақиқат, ерга энг яқин бўлган осмонни нурафшон юлдузлар билан безадик ва уларни Аллоҳнинг сўзини ўғирламоқчи бўлган шайтонларга отилиб, куйдирувчи учқунлар қилдик. Ўша шайтонлар учун охиратда қизиган дўзахни ҳозирлаб қўйганмиз.","Парвардигорларига куфр келтирган нокаслар учун Қиёмат куни ловуллаб турган олов азоби бордир. Уларнинг қайтадиган жойлари нақадар ёмон жой.","Улар дўзахга улоқтирилганларида жудаям хунук қичқириқни эшитадилар. Дўзах қозондек биқирлаб қайнаётган бўлади.","Дўзахийларга бўлган кучли ғазабидан дўзах ёрилиб, узилиб кетгудай бўлади. Унга ҳар гал дўзахийлардан бир тўдаси улоқтирилганда қўриқчи фаришталар заҳархандалик билан сўрайдилар: ”Дунё ҳаётида сизларга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчи пайғамбар келмаганмиди?!”","Ўшанда кофирлар айтадилар: ”Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчи пайғамбарлар келган эди. Лекин биз уларни ёлғончига чиқариб: ”Аллоҳ ҳеч қандай ваҳий юборган эмас. Эй пайғамбарлар, сизлар ҳақ йўлдан озган, гумроҳларсиз, холос”, дегандик\".","Яна шундай дейдилар: ”Эшитганларимизга қулоқ солиб, ақлимизни ишлатганимизда эди, ҳақ билан ботилни ажратган бўлардик, дўзахийлар қаторида бўлмаган, аксинча, пайғамбарларга ишониб, айтганларини тасдиқлаб, жаннатийлар қаторидан жой олган бўлар эдик\".","Улар ўзларининг куфри ва пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларини эътироф этиб, шу билан дўзахга лойиқ бўлдилар. Дўзахийлар Аллоҳнинг раҳматидан йироқ бўлсин!","Ёлғиз қолганларида ҳам Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун Парвардигорнинг мағфирати ва улкан савоби - жаннат бордир.","Эй одамлар, сўзларингизни хоҳ яширинглар, хоҳ ошкор айтинглар, Аллоҳ таоло ҳаммасини билиб туради. У Зот бандаларининг қалбидаги барча нарсани Билгувчидир, ҳеч нарса У Зотдан яширин қолмас.","Барча махлуқотларни яратган Зот энг махфий сирларни ҳам билмайди деб ўйлайсизми? У бандаларининг энг нозик сирларидан воқиф, ишларидан Хабардордир. Ҳеч нарса У Зотдан махфий қолмайди.","Аллоҳ таоло ер юзини яшашингиз учун енгил ва қулай қилиб қўйган Зотдир. Бас, ернинг ҳар тарафларида кезинглар ва унда Аллоҳ ҳозирлаб қўйган ризқлардан тановул қилинглар. Ҳисоб-китоб ва жазо учун қайта тирилиб борар жойингиз ёлғиз Унинг ҳузуридадир.","Яшаш учун қулай қилиб қўйилган ерни Қоруннинг оёқлари остидан ёриб юборган осмондаги Аллоҳ сизларнинг остингиздан ёриб юборишидан хотиржаммисизлар? Сокин ер кутилмаганда изтиробга тушиб қолишидан қўрқмайсизларми?","Лут қавмига осмондан тош ёғдирган осмондаги Аллоҳ сизларнинг устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар? Азобимга гирифтор бўлгач, огоҳлантиришимнинг ҳақлигини билиб оласизлар, бироқ азобни кўргандан кейин бу билганингиз фойда қилмайди.","Булардан олдинги мушриклар ҳам пайғамбарларни ёлғонга чиқарган эдилар. Ёлғончига чиқариш ва куфрда оёқ тираб туриб олганларидан сўнг уларга Аллоҳнинг азоби ёғилди. Хўш, менинг жавобим уларга қандай бўлди?! Дарҳақиқат, менинг жавобим ўтта шиддатли бўлди.","Кофирлар устларида учиб юрган қушларни кўрмайдиларми? Улар учган пайтларида қанотларини гоҳ ёзиб, гоҳ йиғиб оладилар. Уларни ёлғиз Аллоҳгина ерга қулаб тушишдан ушлаб туради. У Зот ҳамма нарсани кўриб турувчидир, ҳеч нарса Ундан махфий қолмайди.","Эй кофирлар, агар Аллоҳ таоло сизларни азоблашни истаса, азобдан ҳимоя қиладиган бирон қўшинингиз йўқ-ку! Кофирлар шайтоннинг алдовига учган, тузоғига илинган гумроҳлардир.","Аллоҳ таоло ризқ келишини тўсиб қўйса, ризқ берадиган бирон кимса топилмайди. Кофирлар Ҳақдан бўйин товлаш, мутакаббирлик ва қайсарликда давом этаверадилар.","Юзи билан йиқилиб, юзи билан судралиб юрган мушрик тўғри йўлдами ёки тўғри йўл узра қадди рост юрган мўминми?","Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган анави мушрикларга айтинг: \"Аллоҳ таоло сизларни яратиб, эшитиш учун қулоқларни, кўриш учун кўзларни, ўйлаш, фикр қилиш учун қалбларни, ақлларни ато этган Зотдир. Сизлар эса У Зот берган неъматларга камдан-кам шукр қиласизлар\".","Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган анави мушрикларга айтинг: ”Сизларни ер юзига Аллоҳ таоло тарқатди, ҳеч нарсани яратолмайдиган бут-санамларингиз эмас. Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо учун ёлғиз Ўзининг ҳузурига тўпланасизлар, санамларингизнинг эмас. Шундай экан, ёлғиз Ўзидангина қўрқиб, ёлғиз Ўзигагина ибодат қилинглар\".","Қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчилар уни бўлиши мумкинмас бир иш деб билиб: ”Эй Муҳаммад, сен ва дўстларинг ростгўй бўлсангизлар, айтингларчи, бизга ваъда қилинган қайта тирилиш қачон бўлади?\", дейдилар.","Эй Пайғамбар, айтинг: ” Қиёмат илми Аллоҳнинг ҳузуридадир. Унинг қачон содир бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Мен сизларни рўй-рост, очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос”.","Бошларига Аллоҳ ваъда қилган кун келганида ва азоб ўзларига жуда яқин эканини кўрганларида иймонсизларнинг юзлари ўзгариб, қорайиб кетади. Уларга: ”Сиз у дунёда ошиқиб талаб қилаётганингиз мана шудир”, дейилади.","Эй Пайғамбар, анави ёлғонга чиқарувчи мушрикларга қарата айтинг: ”Аллоҳ таоло мени ва мўминларни вафот топдирса ёки бизга раҳм қилиб, ажалимизни кечиктирса, айтинглар-чи, кофирларни шиддатли азобдан ким қутқариб қолади!? Уларни бирон кимса ҳаргиз қутқариб қололмас\".","Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: ”Раҳмон бўлган Зот сизларни ёлғиз ўзига ибодат қилишга чақирди. Биз унга иймон келтирдик ва ишларимизда ёлғиз Ўзига суяндик.\tКим очиқ-ойдин залолатдаю, ким тўғри йўлда эканини яқинда аниқ билиб оласизлар”.","Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: ”Айтинглар-чи, ичаётган сувингиз қўлингиз ета олмайдиган даражада ер қаърига сингиб кетса, сизлар унга ета олмасангизлар, сизларга мўл-кўл оқар сувни ким келтириб бера олади?! Аллоҳдан ўзга ҳеч ким келтириб бера олмас\".","Нун. Бу каби ҳарфлар ҳақида ”Бақара”сурасининг аввалида айтиб ўтилди. Аллоҳ таоло қаламга ҳамда фаришталар ва одамлар у билан ёзган битикларига қасам ичди.","Эй Пайғамбар, сиз мажнун эмассиз. Аксинча, Аллоҳ таоло сизга пайғамбарлик неъматини ато этди. Бу гаплар мушрикларнинг туҳматидан бошқа нарса эмас. Сиз улар тўқиётган жунундан батамом поксиз.","Одамларга рисолатни етказиш йўлида тортган озорларингиз учун сизга битмас-туганмас ажру савоблар бор.","Албатта сиз Қуръон олиб келган улуғ хулқ устидасиз. Чунки сиз қуръоний ахлоқни мукаммал суратда эгаллагансиз.","Сиз ҳам, анави иймонсизлар ҳам яқинда кўрасизлар-ки,","Ҳақ ошкор бўлганида қайси бирингиз мажнун эканлигингиз юзага чиқади.","Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло ким йўлдан озиб кетганини ҳам, ким тўғри йўлда кетаётганини ҳам билади. У Зот йўлдан адашганлар мушриклар эканини ва тўғри йўлни топган сиз эканингизни жуда яхши билади.","Эй Пайғамбар, сиз олиб келган динни ёлғонга чиқараётган кимсаларга бўйин эгманг!","Сизнинг диннинг зарарига уларга лутф кўрсатиб мулойим бўлишингизни орзу қиладилар. Шунда улар ҳам сизга лутф кўрсатиб, мулойим бўлмоқчи бўладилар.","Сиз кўп ноҳақ қасам ичадиган қасамхўр пасткашга бўйинсунманг.","Одамларнинг орасида низо тарқатиш учун тинмай чақимчилик қилиб, ғийбат қилиб юрадиган нокасга.","Тинимсиз яхшиликни қизғанадиган, одамларнинг обрўси, моли ва жонига тажовуз қиладиган, гуноҳга ботган осийга.","Қўпол ва насаби бетайинга.","У серфарзанд ва бадавлат бўлгани туфайли Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтиришни ўзига эп кўрмади.","Унга оятларимиз ўқиб берилганда: ”Бу аввалгилардан нақл қилинган хурофотлардир”, дейди.","Тез кунларда Биз унинг бурнига ҳеч қачон йўқолмайдиган тамғани босамиз.","Биз анави мушрикларни худди боғ эгаларини синаганимиз каби қаҳатчилик ва очлик билан синадик. Боғ эгалари мискинлар еб қўймасин, деб меваларини эрта тонгда зудлик билан йиғиб олишга қасам ичган эдилар.","Қасамларига \"иншооллоҳ\" сўзини қўшиб айтмагандилар.","Аллоҳ таоло боғ эгалари ухлаётган пайтда уни ёндириб юборди. Олов уни куйдириб битирди. Эгалари оловни даф қилолмадилар.","Зим-зиё тундек қорайиб кетди.","Тонг ёришгач, бир-бирини чақирдилар.","Улар бир-бирларига: ”Ҳосилингизни камбағал бечоралар келиб қолишидан олдин йиғиб олмоқчи бўлсангиз, барвақт чиқинглар”, дедилар.","Улар бир-бирларига паст овозда пичирлаб, шошилиб жўнаб кетдилар.","Бир-бирларига: ”Бугун боғга бирон мискин кириб қолмасин”, деб пичирлардилар.","Улар ҳосилларига мискинларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, эрта тонгда йўлга отландилар.","Куйиб битган боғни кўришгач, бир-бирларига: ”Боғимизнинг йўлини йўқотиб қўйдик, адашдик”, дедилар.","”Мискинларни йўлатмасликка қарор қилганимиз учун ҳосилдан қуруқ қолибмиз”.","Уларнинг инсофлироғи: ”Сизлар камбағал бечораларга ҳосилдан бермасликка қарор қилганингизда: ”Аллоҳга тасбеҳ айтиб, тавба қилмайсизларми?!”, демаганмидим”, деди.","Бўлар иш бўлгач улар: ”Парвардигоримизни поклаймиз. Бизлар ҳақиқатан ҳам боғимиздаги меваларга фақирларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик”, дедилар.","Айбни бир-бирларига тўнкай бошладилар.","Улар қаттиқ пушаймон бўлиб: ”Шўримиз қурсин! Фақирларнинг ҳаққини бермасдан ҳаддимиздан ошибмиз”, дедилар.","Парвардигоримиз боғимиз ўрнига янада яхшироғини берса, қани эди. Биз ёлғиз Парвардигоримиздан умидвормиз. Афвни ҳам, яхшиликни ҳам Ўзидан сўраймиз, Ўзидан умид қиламиз.","Гуноҳ қилган кимсаларни мана шундай ризқдан маҳрум қилиб азоблаймиз. Агар билсалар, охират азоби янада каттароқдир. У ердаги азоб узлуксиз ва шиддатлидир.","Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида битмас-туганмас неъматларга тўла жаннатлар бордир.","Макка мушриклари хомтама бўлганларидек, ҳисоб-китобда мусулмонларни кофирларларга тенглаштирармидик?!","Эй мушриклар, сизларга нима бўлди ўзи, қандай қилиб бу қадар адолатсиз ва нотўғри ҳукм чиқарасизлар?!","Ёки сизларнинг китобингиз бор-у ундан осий ва итоаткорнинг тенглиги ҳақида ўқиб оляпсизларми?","Ўша китобда охиратда сизлар учун ўзларингиз истаган нарсалар муҳайё қилинади, дейилганми?","Ёки сизларда Қиёмат кунига қадар сизлар нима ҳукм қилсангизлар, ўша бўлаверишини тақозо қиладиган, қасамлар билан таъкидланган аҳд-паймонимиз борми?!","Эй Пайғамбар, бу гапни гапираётганлардан сўранг-чи, қайси бирлари бунга кафил бўла олар экан?!","Ёки ҳисоб-китобда уларни мўминлар билан тенглаштирадиган Аллоҳдан ўзга шериклари-худолари борми?! Шу даъволари рост бўлса, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар!","Қиёмат куни даҳшатлари зоҳир бўлгач, Парвардигоримиз болдирини очади, одамлар саждага чақириладилар. Мўминлар сажда қиладилар. Кофирлар ва мунофиқлар эса (умуртқалари қотиб қолгани туфайли) сажда қилолмай қоладилар.","Уларнинг хорликдан кўзлари ерга қадалади, надомат ва шармандалик қоплаб олади. Дунё ҳаётида улар Аллоҳ учун сажда қилишга чақирилар эдилар. Ўшанда соғ-саломат, яъни сажда қилишга қодир эдилар.","Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга нозил қилинган Қуръонни ёлғонга чиқарувчи кимсаларни Менга қўйиб беринг. Яқинда уларни азобга дучор қиламиз. Арқонни узун ташлаб, макр-ҳийла қилаётганимизни, аста-секин азоб-уқубатларга ҳайдаётганимизни сезмай ҳам қоладилар.","Гуноҳларида давом этишлари учун уларга бироз муҳлат бериб қўяман. Куфр аҳли ва Қуръонни ёлғонга чиқарувчиларга азобим жуда қаттиқдир. Улар мендан қочиб кетолмайдилар, азобимдан қутулиб қололмайдилар.","Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиз даъватингиз учун улардан ҳақ талаб қилдингизмики, шуни оғир олиб улар сиздан юз ўгирсалар?! Аслида бунинг тескариси-ку, сиз улардан ҳақ талаб қилмадингиз-ку! Хўш, унда сизга эргашишларидан нима тўсқинлик қиляпти?!","Ёки уларда сизга қарши истаган ҳужжатларни ёзиб олаверадиган ғайб илми борми?!","Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ таоло кофирларга бироз муҳлат бериб қўйганига сабр қилинг. Қавмидан сиқилган наҳанг соҳиби Юнус алайҳиссалом каби бесабр бўлманг. Ўшанда у денгиз қоронғулигида, наҳанг қорнидаги зулматда ғамга ботиб, Парвардигорига нидо қилган эди.","Агар унга Аллоҳнинг раҳмати етмаганида наҳанг уни қуруқликка маломатга учраган ҳолида улоқтирган бўлар эди.","Кейин Парвардигори уни танлаб олиб, солиҳ бандаларидан қилди.","Аллоҳга куфр келтирган ва пайғамбарини ёлғонга чиқарган кимсалар сизга нозил бўлган Қуръонни эшитганларида тикилган қаттиқ назарлари билан сизни йиқитаёзадилар. Ҳавои нафсларига эргашиб, Ҳақдан юз ўгириб: ”Буни олиб келган пайғамбар аниқ мажнундир”, дейдилар.","Ҳолбуки, сизга нозил қилинган Қуръон одамлару жинларга насиҳат ва эслатма, холос.","Аллоҳ таоло ҳамманинг бошига келувчи қайта тирилишни зикр қиляпти.","Сўнгра: ”Ўша аниқ рўй бергувчи нимадир?” деган савол орқали Қиёматнинг янада буюк эканлигига урғу беради.","Аниқ рўй берувчи нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?","Солиҳ алайҳиссаломнинг Самуд қавми ва Ҳуд алайҳиссаломнинг Од қавми даҳшатларининг шиддатлилигидан одамлар қалбини ларзага солувчи Қиёмат кунига ишонмадилар.","Энди Самуд қавмига келсак, Аллоҳ таоло уларни ўта даҳшатли қичқириқ билан йўқ қилди.","Од қабиласига келсак, Аллоҳ таоло уларни ўта совуқ, шиддатли, қутурган бўрон билан барбод қилди.","Аллоҳ таоло етти кечаю саккиз кундуз давом эттирган бу бўрон уларни бутунлай қириб ташлади. Сиз уларнинг ерда ҳалок бўлиб ётган ҳолатларига назар ташласангиз, худди ерга қулаб, чириб кетган хурмо дарахтларининг илдизларига ўхшаб ётганларини кўрасиз.","Уларга етган бу азобдан кейин тирик қолган бирон жонни кўряпсизми?!","Фиравн ва ундан олдин ўтган қавмлар ҳам, остин-устун қилиб азоб юборилган қишлоқлар, яъни, Лут қавми ҳам ширк ва бошқа гуноҳларни қилган эдилар.","Уларнинг ҳаммаси ўзларига юборилган пайғамбарларига ишонмасдан осийлик қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло уларни ортиқ даражада қаттиқ азоблади.","Даҳшатли сув тошқини юз берганида аждодларингизни буйруғимиз билан Нуҳ алайҳиссалом ясаган, сузиб юрувчи кемада қутқардик. Уларнинг қутқарилиши эса сизларнинг ҳам қутқарилишингиз эди.","Кема ва кема ҳодисасини куфр аҳлининг ҳалок бўлиши ва иймон аҳлининг нажот топишига далил-исбот бўладиган ўгит қилдик. Эшитганини англаб оладиганлар эслаб қолишлари учун ҳам шундай қилдик.","Сур чалишга муваккал фаришта Сурни иккинчи марта пуфлаганида;","Ер ва тоғлар ўринларидан кўтарилиб, зарб билан урилиб, бутунлай чилпарчин қилинганида;","Юқорида қайд этилган ишлар содир бўладиган кунда Қиёмат қойим бўлур.","У кунда узоқ вақтлардан бери мустаҳкам турган осмон фаришталар ерга тушиши учун заифлашиб ёрилади.","Осмоннинг чор-атрофида, ҳатто бурчак-бурчакларигача фаришталар турадилар. Ўша куни Парвардигорингизнинг Аршини энг яқин фаришталаридан саккизта улуғ фаришта кўтариб туради.","Эй одамлар, ўша куни сизлар Парвардигорга рўбарў қилинасизлар. Биронта сирингиз У Зотдан махфий қолмайди. Аллоҳ барчасидан Хабардордир.","Номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган киши шоду хуррамлигидан: ”Мана олинглар, ўқинглар менинг номаи аъмолимни”, деб юборади.","”Мен дунё ҳаётида қайта тирилишим ва ҳисоб-китоб қилинишимни билган эдим”.","У абадий неъмат кўз олдида намоён бўлгани учун кўнглидагидек, орзу қилганидек ҳаёт кечиради.","Мақом ва мартабаси олий жаннатда бўлади.","Мевалари олгиси келганлар учун жуда яқин бўлади.","Уларга эҳтиром ила: ”Дунё ҳаётида қилиб ўтган солиҳ амалларингиз эвазига озори йўқ егулик ва ичимликлардан хоҳлаганингизча енглар ва ичинглар”, дейилади.","Номаи аъмоли чап қўлидан берилган кимса эса қаттиқ надомат чекиб: ”Азобланишимга сабаб бўлувчи ёмон амалларим битилган бу китоб берилмаса кошкийди”, - деб қолади.","”Жазоим нима эканлигини билмасам кошкийди”.","Менинг дастлабки ўлимим ҳеч қачон қайта тирилмайдиган ўлим бўлганида қанийди.","Мол-давлатим Аллоҳнинг азобидан заррача ҳимоя қилолмади.","Ҳужжат-далилларим, куч-қувватиму обрў-эътиборим барбод бўлди.","”Эй, фаришталар, уларни ушланглар ва қўлларини бўйнига қўшиб кишанланглар”, дейилади.","Кейин уларни жаҳаннам азобини тортишлари учун оловга ташланглар.","”Сўнгра уни етмиш газли занжир билан боғланглар\".","Чунки у Буюк Парвардигорига иймон келтирмаган эди.","Ўзгаларни мискинларга таом беришга ундамаган эди.","Қиёмат куни уни азобдан ҳимоя қиладиган биронта чин дўсти бўлмайди.","У ерда жаҳаннам аҳли баданидан чиққан йирингдан бошқа ҳеч қандай таом йўқдир.","Ўша таомдан гуноҳга ботганлар ва осийларгина ейдилар.","Аллоҳ таоло сизлар кўриб турган нарсаларга қасам ичади.","Сизлар кўрмаётган нарсаларга ҳам қасам ичади.","Қуръон, шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг каломидир. Уни улуғ Пайғамбари одамларга ўқиб беради.","У шоирнинг сўзи эмас. Чунки шеърий услубда ёзилмаган. Сизлар жуда кам иймон келтирасизлар.","Биронта коҳиннинг ҳам сўзи эмас. Коҳиннинг сўзи Аллоҳнинг каломидан бутунлай фарқ қилади. Сизлар жуда кам панд-насиҳат, ибрат оласизлар.","Аксинча, у бутун мавжудотлар Парвардигори томонидан нозил қилинган Китобдир.","Агар Муҳаммад алайҳиссалом биз айтмаган сўзни тўқиб айтса,","Биз уни куч-қудратимиз билан ушлаган ва ундан ўч олган бўлар эдик.","Сўнгра унинг юрагига туташган томирини узиб ташлаган бўлар эдик.","Сизлардан биронтангиз уни биздан ҳимоя қила олмайсизлар. Сизларни деб Бизнинг номимиздан гап тўқиши эҳтимолдан жуда йироқдир.","Қуръон шак-шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорлар учун панд-насиҳатдир.","Сизларнинг орангизда бу Қуръонни ёлғонга чиқараётганлар борлигини аниқ биламиз.","Қуръонни ёлғонга чиқариш қиёмат Куни чексиз ҳасрат-надоматдир.","Албатта Қуръон аниқ ҳақиқатдир. Унинг Аллоҳ томонидан эканида ҳеч қандай шубҳа-гумон йўқдир.","Эй Пайғамбар, буюк Парвардигорингизни нолойиқ нарсалардан покланг ва номини ёд этинг!","Мушриклардан бири, мен ва қавмим устига келадиган ўша азоб келса-келақолсин, дея масхаралаб гап қотди. Ҳолбуки, бу азоб Қиёмат куни аниқ содир бўлади.","Бу азоб Аллоҳга куфр келтирганлар учун бўлиб, уни ҳеч ким тўхтатиб қололмайди.","Бу азоб юксак мақомлар, фазилатлар ва неъматлар соҳиби улуғ Аллоҳ томонидандир.","Жаброил ва бошқа фаришталар Қиёмат куни ўша мақомларга кўтариладилар. У кун эллик минг йилга тенг келадиган жуда узун кундир.","Эй Пайғамбар, чиройли сабр қилинг. Безовта бўлманг, шиква-шикоят қилманг.","Улар бу азобнинг бўлиши эҳтимолдан узоқ, амримаҳол деб биладилар.","Биз эса унинг жуда яқинлигини ва содир бўлишида шубҳа йўқлигини биламиз.","У кунда осмон худди эритилган мис, тилла ва бошқа металлар каби бўлади.","Тоғлар худди юнг каби енгил бўлиб қолади.","Бирон дўст яқинидан ҳол-аҳвол сўрамайди. Чунки ҳар ким ўзи билан ўзи бўлиб қолади.","Одамларнинг ҳаммаси яқинларини очиқ-ойдин кўриб туради. Шундай бўлса-да, ҳолатнинг оғирлигидан ҳеч ким ҳеч кимдан ҳол-аҳвол сўрамайди. Дўзахга лойиқ бўлган киши эса азобдан қутулиш учун ўз ўрнига боласини бериб юборишни истайди.","Хотини ва ака-укаларини ҳам фидо қилиб юборгиси келади.","Қийинчиликларда унинг ёнида турган яқин қариндош-уруғларини ҳам қурбон қилиб юборишни истайди.","Борингки, ер юзидаги барча инсонлару жинлар ва бошқаларни қурбон қилиб бўлса-да, ўшалар эвазига саломат қолишни, дўзах азобидан қутулишни умид қилади.","Йўқ, бу осий умид қилган нарса ҳеч қачон бўлмайди. Охират олови ловиллаб ёнаётган оловдир.","Олов ҳарорати ва алангасининг шиддатидан бош терисини шилиб олади.","Бу олов ҳақдан юз ўгириб, иймон келтирмаган, амал қилмаган кимсаларни ўзига чорлайди.","Мол-дунёни тўплаб, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанган кимсаларни ҳам чақиради.","Албатта инсон ҳирси кучли қилиб яратилгандир.","Унга касаллик ёки камбағаллик каби бир зарар етса, чидамсизлик қилади.","Уни хурсанд қиладиган тўкин-сочинлик ва бойлик насиб этса, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанади.","Намозхонлар бундан мустасно. Улар бундай шармандали сифатлардан холидирлар.","Улар намозларида барқарордирлар. Бошқа ишларга чалғимасдан, ўз вақтида адо қиладилар.","Уларнинг мол-мулкида ҳақдорларга бериладиган, фарз қилинган маълум бир улуш бордир.","Кам таъминланган кишиларга сўрасалар ҳам, сўрамасалар ҳам инъом қиладилар.","Улар Қиёмат кунини - Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига яраша ҳисоб-китоб қиладиган кунни тасдиқлайдиган кишилардир.","Улар қилган солиҳ амаллари бўлса-да, Парвардигорларининг азобидан мудом хавфсирайдиган кишилардир.","Дарҳақиқат, Аллоҳнинг азоби хатарлидир. Оқил инсон хотиржам бўлиб қолмайди.","Улар авратларини беркитиб, бузуқликлардан узоқ турадилар.","Ўзларининг жуфти ҳалоллари ва қўл остиларидаги чўрилари бундан мустасно. Улар билан жинсий алоқада бўлганлари учун айбланмайдилар.","Кимки, юқорида айтиб ўтилган жуфти ҳалоллари ва чўрилардан бошқасидан фойдаланишни истаса, Аллоҳ қўйган чегараларни бузган бўлади.","Улар ўзларига омонат қилинган молиявий ашёлар, сирлар ва бошқа нарсаларни сақлайдилар. Шунингдек, одамлар билан қилган аҳд-паймонларида турадилар. Омонатга хиёнат қилмайдилар ва аҳдларини бузмайдилар.","Улар гувоҳликларини талаб қилинганидек адо қиладилар. Уларнинг гувоҳликларига дўстлик ҳам, адоват ҳам таъсир қилмайди.","Улар намозларини муҳофаза қиладилар, яъни ўз вақтида, таҳорат билан шошилмай адо этадилар. Уларни намоздан ҳеч нарса чалғитиб юбормайди.","Мана шу фазилатларга эга бўлганлар жаннатлардаги доимий неъматлар ва Аллоҳ таолонинг юзига боқиш бахтига эришиб, иззат-икромда бўладилар.","Эй Пайғамбар, сизни ёлғонга чиқариш учун шошиб-пишаётган қавмингиз мушрикларини сиз томонга нима чорлаяпти ўзи?!","Сизни ўнгу-сўлингиздан тўда-тўда бўлиб ўраб олганлар?","Уларнинг ҳар бири кофирликларида содиқ бўлатуриб, Аллоҳ таоло уларни ноз-неъматга тўла жаннатга киритишини, жаннатнинг абадий неъматларидан баҳраманд этишини тама қиляптиларми?","Уларнинг тасаввурлари хом хаёлдир. Биз уларни нимадан яратганимизни ўзлари яхши биладилар. Уларни ҳақир сувдан яратдик. Улар ўзларига ўзлари фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган даражада ожиздирлар. Шундай экан, қандай қилиб, бунчалар катта кетадилар?","Аллоҳ таоло Ўзига, машриқу мағриблар Парвардигорига қасам ичиб, қуёшга, ойга ва бошқа юлдузларга қасам ичиб, албатта Биз қодирмиз, деди.","Уларни ҳалок қилиб, ўрнига Аллоҳга итоат қилувчи кишиларни алмаштириб қўйишдан ожиз эмасмиз. Уларни йўқ қилиб, ўрниларига бошқаларини келтиришни хоҳлаган пайтимизда мағлуб бўлиб ҳам қолмаймиз.","Эй Пайғамбар, уларни тарк қилинг! То Қуръонда ваъда қилинган Қиёмат кунига рўбарў бўлгунларича ботил ва залолатга ботиб, дунё ҳаётида ўйнаб-кулиб юраверсинлар.","У куни худди марра сари чопаётган мусобақачилардек, қабрларидан шошиб чиқиб келурлар.","Нигоҳлари ерга қадалган, ўзларини хору зорлик эгаллаган бўлади. Бу кун дунё ҳаётида ваъда қилинган, улар эса назар-писанд қилмаган кундир.","Аллоҳ таолога ширк келтираётган қавмини Аллоҳнинг оғриқли азобидан огоҳлантириши учун Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.","Нуҳ қавмига деди: ”Эй қавм, мен сизларга юборилган огоҳлантирувчиман. Аллоҳга тавба қилмасангизлар, сизларни аламли азоб кутиб турганидан очиқ огоҳлантираман”.","Менинг огоҳлантиришларим сизларга қуйидагиларни айтишимни тақозо қилади: \"Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар, Ундан қўрқинглар, буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилинглар! Шу билан бирга менинг ҳам буйруқларимга бўйсунинглар\".","Юқоридагиларга амал қилсангизлар, Аллоҳ таоло бандалар ҳуқуқига тааллуқли бўлмаган гуноҳларингизни афв этади. Ўзи билган муайян муддатгача қавмингиз умрини узайтиради. Токи, шу йўлда собит экансизлар, ерда умргузаронлик қиласизлар. Бироқ ўлим келса, асло кечиктирилмайди. Билганларингизда эди, Аллоҳга иймон келтириб, ширку залолатингизга тавба қилишга ошиққан бўлар эдингизлар.","Нуҳ деди: ”Парвардигорим, мен кечаю кундуз тинмасдан қавмимни Сенга ибодат қилишга ва Сени ягона илоҳ деб билишга чақирдим”.","Менинг даъватим уларга кор қилмади. Аксинча, мен даъват қилган нарсадан нафратланиб, янада узоқлашиб кетдилар.","Мен уларни гуноҳлари кечирилишига сабаб бўладиган амалларга, яъни, Сенгагина ибодат қилишга, Сен ва Пайғамбарингга итоат қилишга чақирганим сайин мени эшитмаслик учун бармоқлари билан қулоқларини беркитиб, кўрмаслик учун юзларини кийимларига ўраб олдилар ва ширкларида давом этавердилар. Менинг даъватимни қабул қилишдан ва унга бўйсунишдан ўзларини катта олдилар.","Эй Парвардигорим, кейин мен уларни ошкора даъват қилишга ўтдим.","Сўнгра уларни овозимни кўтариб ҳам, махфий тарзда ҳам, паст овозда ҳам даъват қилдим. Хуллас, турли хил йўллар билан даъват қилиб кўрдим.","Уларга шундай дедим: ”Эй қавм, Парвардигорингизга тавба қилиб, мағфират тиланглар. Аллоҳ таоло тавба қилган бандаларини мағфират қилувчи Зотдир”.","Юқорида айтилганларни бажарсангизлар, эҳтиёж туғилгани сайин Аллоҳ таоло қайта-қайта ёмғир ёғдиради ва қаҳатчиликка рўбарў бўлмайсизлар.","Шунингдек, сизларга мўл-кўл мол-дунё ва фарзандлар ато этади. Меваларидан ейишингиз учун боғу бўстонлар, сувларидан ичишингиз ҳамда экинингиз ва чорваларингизни суғоришингиз учун дарёларни пайдо қилади.","Эй қавмим, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқмайсизлар, писанд қилмасдан осийлик қилаверасизлар?!","Дарҳақиқат, У Зот сизларни босқичма-босқич яратди. Нутфадан алақа, алақадан эса чайналган гўшт парчасини яратди.","Кўрмадингизмики, Аллоҳ таоло етти осмонни қандай устма-уст қилиб яратди?!","Дунё осмонида ер аҳлига ёруғлик таратиши учун ойни ва нур сочиши учун қуёшни яратди.","Аллоҳ отангиз Одамни тупроқдан яратиши билан сизларни ердан пайдо қилди. Сўнгра Парвардигор ана шу ерда сизлар учун ўстириб қўйган ўсимликлардан озуқаланасизлар.","Ўлганингиздан кейин эса У Зот сизларни яна ўша ерга қайтаради. Сўнгра қайта тирилтириб, сизларни ундан чиқариб олади.","Аллоҳ таоло ерни маскан тутишларингиз учун текислаб, ёйиб қўйди.","Ҳалол касб ҳаракатида юришларингиз учун кенг йўлларни пайдо қилди.","Нуҳ деди: \"Эй Аллоҳим, қавмимни Сени ягона илоҳ деб билишлари ва ёлғиз Сенгагина ибодат қилишларига даъват қилсам, менга осийлик қилдилар. Тубан, пасткаш кимсалар бошлиқларига эргашиб кетдилар. Ҳолбуки, улар Аллоҳ таоло кўп фарзанд ва мол-дунё ато этган бўлса-да, залолатга ботган кимсалар эди\".","У бошлиқлар пасткашларни Нуҳ алайҳиссаломга қарши гиж-гижлаб, оғир макр-ҳийлалар қилдилар.","У бошлиқлар ўзларига эргашган тубан кимсаларга: ”Худоларингизга ибодат қилишдан тўхтаманглар! Санамларингиздан биронтасини ҳам: на Вадни, на Сувоъни, на Яғусни, на Яуқни ва на Насрни тарк қила кўрманглар”, - дедилар.","Дарҳақиқат, мана шу санамлар воситасида улар жуда кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Эй Парвардигор, куфр ва исёнларида оёқ тираб туриб олган бу золимларни Ҳақдан янада узоқ қилгин!","Улар қилган гуноҳлари туфайли, бу дунёда тўфон-сувга ғарқ қилиндилар. Вафот этганлари заҳоти эса дўзахга киритилдилар. Улар ўзларини ғарқ бўлиш ва дўзахдан қутқариб қоладиган Аллоҳдан ўзга нажоткорни топмадилар.","Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга қавми орасида шу кунгача иймон келтирганлардан ташқари бирон кимса иймонга келмаслиги хабарини бергач, Нуҳ алайҳиссалом: ”Эй Аллоҳим ер юзида биронта ҳам қимирлаган кофирни қолдирмагин”,- деб дуо қилди.","Эй Парвардигор, агар сен уларга муҳлат бериб, ер юзида қолдирсанг, мўмин бандаларингни йўлдан оздирадилар ва Сенга итоат қилмайдиган фожирларни ва неъматларингга шукр қилмайдиган нонкўрларни туғиб-кўпайтирадилар.","Эй Парвардигор, агар сен уларга муҳлат бериб, ер юзида қолдирсанг, мўмин бандаларингни йўлдан оздирадилар ва Сенга итоат қилмайдиган фожирларни ва неъматларингга шукр қилмайдиган нонкўрларни туғиб-кўпайтирадилар.","Эй Муҳаммад алайҳиссалом, қавмингизга айтинг: \"Менга Аллоҳ ваҳий қилдики, мен Қуръон тиловат қилган пайтимда жинларнинг бир гуруҳи Нахланинг марказида туриб менга қулоқ солдилар. Сўнгра қавмларига қайтиб: ”Биз баёни ва фасоҳати ҳайрон қолдирадиган бир Қуръонни эшитдик”, - дедилар\".","\"Биз эшитган бу сўзлар энг тўғри эътиқод, энг тўғри сўз ва энг тўғри амалга бошлайди. Биз унга иймон келтирдик. Энди ўша китобни нозил қилган Парвардигоримизга ҳеч қачон ҳеч кимни шерик қилмаймиз\".","Азамати ва улуғлиги юксак бўлган Парвардигоримизга иймон келтирдик. У Зот мушриклар айтаётганидек, жуфт ҳам, фарзанд ҳам тутган эмас.","Иблис Аллоҳ таоло шаънига: ”Унинг хотини ва боласи бор”, дея манфур сўзлар айтар эди. Аллоҳ покдир.","Биз инсу жиндан бўлган мушриклар ”Аллоҳнинг жуфти ва боласи бор”, деб даъво қилганларида ёлғон гапиришяпти, деб ўйламагандик. Уларга ишониб, тасдиқлаган эдик.","Жоҳилият даврида баъзи кишилар сафарда қўрқинчли жойларга тушиб қолсалар: ”Бу водийнинг саййидидан қавмимдаги бетамизларининг ёмонлигидан паноҳ беришини тилайман”, - деб жинлардан ҳимоя сўрар эдилар. Бу нарса инсонларнинг жинлардан қўрқув ва ҳадигини янада орттирар эди, холос.","Эй жинлар, одамлар ҳам худди сизларга ўхшаб, Аллоҳ таоло ҳеч қачон ҳеч кимни ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилтирмайди, деб гумон қилар эдилар.","”Биз осмондаги маълумотларни олишга интилдик. Само биз аввал яширинча олаётган хабарларни қўриқлаётган бақувват фаришталар билан тўла эканини ҳамда осмонга яқинлашган ҳар бир жинга отилаётган ловуллаган олов осмонни тўлдирганини кўрдик.","Олдинлари осмонда эгаллаб олган жойларимиз бўларди. У ерда ўтириб, фаришталар қўлма-қўл қилаётган хабарларни эшитардик-да, ердаги фолбинларга етказардик. Энди эса ҳолат ўзгарди. Ҳозир биздан биронтамиз хабарларга қулоқ солса, отишга шайлаб қўйилган оловни кўради. Яқинлашгудай бўлса, олов отилиб, уни жизғанак қилиб юборади.","Биз бу кучли ҳимоянинг сабабини, у билан ер аҳлига ёмонлик ирода қилиндими ёки Аллоҳ таоло уларга яхшиликни истадими, билолмадик. Чунки, биз учун само маълумотлари тўхтатиб қўйилганди.","Биз жинларнинг жамоасида тақводор солиҳлар ҳам, ахлоқи бузуқ кофирлар ҳам бор.\tБизларнинг ҳар-хил йўналишларимиз ва бир-биридан кескин фарқ қилувчи ҳавойи нафсларимиз бор эди.","Аллоҳ таоло ирода қилган ишдан ҳеч қачон қочиб қутулолмаслигимизни аниқ билдик. Чунки биз Аллоҳ таолонинг қуршовидамиз.","Биз энг тўғри йўлга бошловчи Қуръонни эшитгач, унга иймон келтирдик. Аллоҳ таолога иймон келтирган киши яхшиликларининг камайтирилишидан ҳам, гуноҳларига гуноҳ қўшилишидан ҳам хавотир олмайди.","Дарҳақиқат, орамизда Аллоҳ таолога итоат қилиб, бўйинсунган мусулмонлар ҳам, тўғри, мўътадил йўлдан озганлар ҳам бор. Ким Аллоҳ таолога итоат ва солиҳ амаллар ила эгилса, ана шулар энг тўғри йўлни танлабдилар.","Тўғри, мўътадил йўлдан озганлар эса ўзларига ўхшаган инсонлар билан биргаликда дўзахга ўтин қилиб қаланадилар.","Жинларнинг бир гуруҳи Қуръонни тинглагани ҳақида ваҳий келгани каби инсу жинлар Ислом йўлида барқарор туриб, унга амал қилганларида эди, уларга Аллоҳ мўл ёмғир ва турли хил неъматлар ато этган бўларди, деган ваҳий ҳам юборилди.","Улар Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладиларми ёки нонкўрлик қиладиларми, шуни билиш, аниқлаш учун шундай қилинди. Ким Қуръондан ва ундаги кўрсатмалардан юз ўгирса, Парвардигори уни ўта оғир, тоқат қилиб бўлмас азобга гирифтор қилади.","Албатта масжидлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоникидир, Ундан бошқа ҳеч кимники эмас. Шундай экан, масжидларда Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга дуо-илтижо қилманглар. Акс ҳолда, ибодатхоналар ва черковлардаги яҳудий ва насороларга ўхшаб қоласизлар.","Аллоҳнинг бандаси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Нахлада Парвардигорига ибодат қилар эканлар, Қуръон тиловатига қулоқ солиш учун келган жинлар кўплигидан уюлиб кетаёздилар.","Эй Пайғамбар, ана у мушрикларга айтинг: ”Мен Парвардигоримгагина дуо-илтижо қиламан ва ибодатимда ким бўлишидан қатъи назар, ҳеч кимни У Зотга шерик қилмайман”.","Уларга айтинг: ”Мен Аллоҳ сизларнинг тақдирингизга битган зарарни даф қилишга ҳам, Аллоҳ ман қилиб қўйган фойдани етказишга ҳам қодир эмасман”.","Уларга айтинг: ”Агар мен гуноҳ қилсам, ҳеч ким мени Аллоҳдан ҳимоя қилолмайди ва мен Ундан бошқа паноҳ ҳам топа олмайман”.","Мен сизларга Аллоҳ етказишимни тайинлаган нарасаларни ва сизлар учун мен билан юборган рисолатнигина етказа оламан. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осийлик қилса, унинг борар жойи жаҳаннам оловидир. Унда абадий қолади ва ҳеч қачон чиқиб кетолмайди.","Кофирлар Қиёмат куни шу дунёда ваъда қилинган азобни кўргунларича ўз куфрларида давом этаверадилар. Азобни ўз кўзлари билан кўрганларида эса кимнинг ёрдамчиси заифроғу кимнинг тарафдори озроқ эканини билиб оладилар.","Эй Пайғамбар, анави Қиёмат кунини инкор қилувчи мушрикларга айтинг: ”Мен сизларга ваъда қилинаётган азоб яқинда содир бўладими ёки Аллоҳнинг Ўзи биладиган узоқ бир муддатда бўладими, билмайман”.","Аллоҳ субҳонаҳу ғайбнинг барчасини Билгувчидир, бирон нарса У Зотдан махфий қолмайди. Ҳеч кимсани Ўз ғайбидан хабардор қилмайди. Унинг илми Ўзигагина хос бўлиб қолади.","Ўзи танлаган пайғамбаргина бундан мустасно. Ўша пайғамбардан бошқа бировларга аён бўлиб қолмаслиги учун унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам қўриқловчи фаришталарни юборади.","Токи, билиб олсинки, олдинги пайғамбарлар Парвардигор юборган рисолатни Аллоҳнинг инояти билан аниқ етказганлар. Аллоҳ таоло фаришталар ва пайғамбарлардаги барча нарсани қамраб олган. У Зот ҳар нарсанинг саноғини ҳисоб-китоб қилиб қўйган.","Эй либосларига бурканиб олган зот. (Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам)","Кечаси озгина уйқу билан кифояланиб, қолган вақтида намоз ўқинг.","Агар истасангиз, туннинг ярмида намоз ўқинг ёки намоз ўқишни ярмидан ҳам то учдан биригача камайтиринг.","Ёки намоз ўқишни учдан икки қисмигача етказинг. Қуръонни дона-дона қилиб, шошмасдан тиловат қилинг.","Биз сизга яқинда Қуръонни туширамиз. Қуръон – оғир Сўздир. Чунки унда фарзлар, тақиқлар, ҳукмлар, одоблар ва бошқа нарсалар мужассамдир.","Тунги соатлар Қуръон тиловатининг қалбга энг муносиб келадиган ва яхши таъсир қиладиган палласидир. Тиниқиб, ташвишлардан холи бўлиб турган қалб учун сўзларни қабул қилиш равон кечади.","Кундуз кунлари сиз ишларингиз билан банд бўлиб, Қуръон ўқиёлмай қоласиз. Шундай экан, тунда намоз ўқинг.","Турли зикрлар билан Аллоҳни ёд этинг. Ҳамма нарсадан узилиб, Аллоҳга берилиб, холис ибодат қилинг.","У Зот машриқу мағрибнинг Парвардигоридир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. У Зотни барча ишларингизда суянадиган вакил-ҳомий қилиб олинг.","Сизни ёлғонга чиқараётган каззобларнинг масхара ва ҳақоратларига сабр қилиб, уларни беозоргина тарк этинг.","Дунё лаззатларига шўнғиб кетган иймонсизларнинг ишларига парво қилманг. Уларни Менга қўйиб беринг. Ажаллари етгунича кутиб туринг.","Охират куни Бизнинг даргоҳимизда улар учун оғир кишанлар ва ловуллаб турган олов бордир.","Аччиқлигидан томоқларга тиқилиб қоладиган таом бордир. Устига-устак аламли азоб ҳам бор.","Ёлғонга чиқарувчилар учун ҳозирланган бу азоб ер ва тоғлар қимирлаб, даҳшатли қўрқувдан тоғлар худди қумга ўхшаб қуйилиб, сочилиб кетган кунда юз беради.","Фиръавнга Мусо алайҳиссаломни юборганимиз каби сизларга ҳам бир пайғамбар юбордик. У Қиёмат куни сизларнинг амалларингизга гувоҳлик беради.","Фиръавн Парвардигор юборган пайғамбарга осийлик қилгач, уни дунё ҳаётида ғарқ бўлиш, охиратда эса дўзах азоби билан жазоладик. Сизлар ҳам пайғамбарингизга итоатсизлик қилманглар. Акс ҳолда, Фиръавннинг бошига тушган бало сизларнинг ҳам бошингизга тушади.","Аллоҳга куфр келтириб, Унинг пайғамбарларини ёлғончига чиқарсангизлар, даҳшатли қўрқуви ва узунлигидан ёш болаларнинг сочлари оқариб кетадиган ваҳимали кунда жонларингизни қандай сақлаб қоласизлар?!","У куннинг даҳшатидан осмон ҳам ёрилгувчидир. Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошиши муқаррардир.","Қиёмат кунининг даҳшати ва ваҳимасини баён қилувчи бу мавъиза мўминлар фойдаланадиган бир эслатмадир. Парвардигорига элтувчи йўлдан юришни хоҳлаган киши шу йўлни тутар.","Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Парвардигорингиз сизнинг ва бир гуруҳ мўминларнинг сиз билан бирга гоҳо кечанинг учдан иккисидан озроғида, гоҳо кечанинг ярмида, гоҳида эса учдан бирида намоз ўқишларингизни билади. Аллоҳ таоло кеча ва кундузни ўлчаб, унинг соатларини ҳисоблаб қўйган. Парвардигор сизларнинг кечаю кундуз соатларини аниқ ўлчай олмаслигингизни ва белгилай олмаслигингизни билади. Сиздан талаб қилинган тунги намоз миқдорини билмасдан, унинг кўпроғида намоз ўқиш сизларга оғир келади. Шунинг учун Аллоҳ таоло сизларга енгиллик берди. Бас, тунда муяссар бўлганича намоз ўқинглар. Эй мўминлар, У Зот сизларнинг орангизда касаллик тинкасини қуритган беморлар, Аллоҳдан ризқ излаб чиққан мусофирлар ва Аллоҳнинг розилиги йўлида Унинг калимасини олий қилиш учун кофирлар билан жанг қилаётган мужоҳидлар борлигини ҳамда уларга тунги намоз оғир келишини билди. Шундай экан, ўзингизни қийнамай, тунда қодир бўлганингизча намоз ўқингиз. Намозларингизни энг мукаммал суратда адо қилингиз, молингиздан закот берингиз, Аллоҳ йўлида мол-давлатингиздан инфоқ-эҳсон қилингиз. Ўзингиз учун қилган яхшиликларингизни янада яхшироқ ва ажр-савоби кўпроқ ҳолда топасиз. Аллоҳ таолодан мағфират тилангиз. Албатта Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир.","Эй кийимларига ўраниб олган зот. (У набий соллаллоҳу алайҳи васалламдир).","Ўрнингиздан қўзғалинг ва Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг.","Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг!","Нафсингизни гуноҳлардан, кийимларингизни эса нажасдан покланг.","Бутларга ибодат қила кўрманг.","Яхши амалларингизни кўп кўриб, Парвардигорингизга миннат қилманг.","Йўлиқаётган азиятларга ёлғиз Аллоҳ учун сабр қилинг.","Сур иккинчи марта чалинган пайтда.","Ўша кун жуда машаққатли кундир.","Аллоҳга ва Унинг элчиларига куфр келтирганларга осон бўлмаган кундир.","Эй Пайғамбар, Мен онасининг қорнида ёлғиз, мол-дунёсиз ва фарзандсиз ҳолда яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг. (У Валид ибн Муғийрадир)","Унга мўл-кўл мол-давлат бердим.","Унга хизматга шай ўғилларни ато қилдим. Улар барча йиғинларда унинг олдида бўладилар. Мол-дунёси кўп бўлгани туфайли уни ташлаб, сафарга чиқиб кетмайдилар.","Унга яшашни осон, тирикчилик эҳтиёжларини кам-кўстсиз ва фарзандларини кўп қилиб бердим.","Ўзи Менга куфр келтиради-ю, яна унга берган нарсаларимни янада зиёда қилишимни тама қилади.","Хомхаёл бўлмасин! Чунки у пайғамбаримизга нозил қилинган оятларимизни ёлғонга чиқариб, тўсқинлик қиларди.","Яқинда Мен уни бардоши етмайдиган оғир азобга дучор қиламан.","Биз шунча неъматлар ато қилган бу кофир Қуръонни қандай қилиб ботилга чиқариш ҳақида ўйлаб, ичида режа тузди.","Лаънатлангур, азобга учрагур, қандай режа тузди-я?!","Яна қайта лаънатлангур, азобга учрагур, қандай режа тузди-я?!","Кейин айтмоқчи бўлганларини шошмасдан қайта-қайта ўйлаб, кўздан кечирди.","Қуръонни айблаш учун бирон нарса топа олмагач, афтини буриштириб, қош-қовоғини осилтириб олди.","Кейин у иймондан юз ўгирди ва Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилишдан ўзини катта олди.","Деди: ”Муҳаммад олиб келган нарса Аллоҳнинг каломи эмас, балки ўзгалардан нақл қилинган бир сеҳрдир”.","”Бу Аллоҳнинг каломи эмас, башарнинг сўзидир”.","Мен бу кофирни яқинда дўзах қатларидан бир қатга киритаман. У куйдирадиган Сақардир.","Эй, Муҳаммад, Сақарнинг нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!","У ўзида азобланаётган кимсадан бирон нарсани қолдирмасдан, ҳаммасини куйдириб кул қилади. Кейин азобланувчининг бадани яна ўз ҳолига қайтади. Сўнг яна куйдириб кул қилади. Шу тариқа давом этаверади.","У териларни қаттиқ куйдириб, бутунлай ўзгартириб юборади.","Унинг устида ўн тўққизта фаришта бор. Улар Сақарнинг посбонларидир.","Дўзахнинг посбонларини фаришталардан қилдик. Уларга инсонларнинг тоқати дош беролмайди. Аллоҳ кофирларни синаш учун азоб фаришталарининг сонини ўн тўққизта қилди. Токи, улар деганини деб, ўзларига ўзлари азобни кучайтириб олсинлар. Токи, Таврот берилган яҳудийлар ва Инжил берилган насронийлар Қуръон уларнинг китобларидаги маълумотни тасдиқлаганини кўриб, аниқ ишонч ҳосил қилсинлар. Аҳли китобларнинг мувофиқлигини кўриб, мўминларнинг ҳам иймонлари зиёда бўлсин. Токи, яҳудий, насроний ва мўминларнинг қалбларида шубҳа қолмасин. Токи, иймон бобида иккиланиб турганлар ва кофирлар: ”Бу ғалати сон билан Аллоҳ нимани хоҳлаяпти ўзи?!”, - деб қолсинлар. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кимсани адаштиради, Ўзи истаган кишини ҳидоятга бошлайди. Мана шу сонни инкор қилувчиларни адаштиргани ва тасдиқ этганларни ҳидоятга бошлагани бунинг яққол мисолидир. Парвардигорингиз лашкарлари шу қадар кўпки, уни Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Жаҳаннам Аллоҳ таолонинг қудратини билиб олишлари учун башариятга бир эслатмадир, холос.","Масала баъзи мушрикларнинг шерикларига: ”Жаҳаннам посбонларини сизлардан узоқлаштираман, сизларни ҳимоя қиламан”, деб даъво қилаётганидек енгил эмас.\tАллоҳ таоло ойга қасам ичди.","Кейин ўтиб кетган тунга қасам ичди.","Кейин ёришиб келаётган тонгга ҳам қасам ичди.","Дарҳақиқат, жаҳаннам олови улкан балолардан биридир.","Инсонларни қўрқитиб, огоҳлантирувчидир.","Эй одамлар, бу сизларнинг орангизда Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амаллар билан олдинда бўлишни хоҳлаётган кишилар учун ҳам, куфру исён билан орқада қолишни истаётган кишилар учун ҳамдир.","Ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган амалларининг гаровига олинади. Амаллари уни ё ҳалок қилади, ё ҳалокатлардан қутқариб қолади.","Лекин мўминлар гуноҳлари туфайли азобга тутилмайдилар. Балки солиҳ амаллари туфайли кечириладилар.","Улар Қиёмат куни жаннатларда бир-бирларидан сўрайдилар.","Қилган гуноҳлари туфайли ўзларини ўзлари ҳалок қилган кофирлар ҳақида.","Улар: ”Нима сабабдан жаҳаннамга кирдингизлар?”, - деб сўрайдилар.","Кофирлар шундай деб жавоб берадилар: ”Бизлар дунё ҳаётида фарз намозларни адо қилувчилардан бўлмадик”.","Аллоҳ бизга ато қилган мол-давлатдан фақирларни таомлантирмадик.","Ботиллар қаерга борса, ўша ерга борардик. Адашган, гумроҳлар билан бирга ҳамтовоқ бўлардик.","Жазо – Қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик.","Ўлим вақти етиб, тавбадан маҳрум қилингунимизга қадар ҳақни тан олмасликда давом этавердик.","Қиёмат куни уларга фаришталар, пайғамбарлар ва солиҳ кишилардан иборат бўлган шафоатчиларнинг ўртага тушиши фойда бермайди. Шафоат қабул бўлишининг шарти шафоат қилинувчидан Аллоҳнинг рози бўлишидир.","Бу мушрикларни Қуръондан юз ўгиришга нима мажбур қилди?","Улар худди ёввойи, ҳуркак эшакка ўхшаб юз ўгирадилар.","Шеърдан қўрқиб қочган эшак каби юз ўгирадилар.","Бу мушрикларларнинг ҳар бири Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканидан хабар берадиган ўзларининг алоҳида очиқ китоблари бўлишини хоҳлаётгандир. Бунинг сабаби далилларнинг озлиги ёки ҳужжатларнинг кучсизлиги эмас, балки уларнинг қайсарлиги ва кибр-ҳавосидир.","Асло ундай эмас. Уларнинг залолатда туриб олишларига сабаб шуки, улар охиратдаги азобга ишонмайдилар. Шунинг учун кофирлигида қолиб кетганлар.","Огоҳ бўлингизким, албатта бу Қуръон эслатма ва насиҳатдир.","Ким Қуръон ўқиб, ундан насиҳат олишни истаса, уни ўқийди ва насиҳат олади.","Аллоҳ панд-насиҳат олишини хоҳлаганларгина панд-насиҳат оладилар. Буйруқлари бажарилиб, тақиқларидан тийилиб, тақво қилиниши лозим бўлган Зот Аллоҳ таолодир. Агар бандалари тавба қилсалар, уларнинг гуноҳларини кечирувчи бўлган зот ҳам Аллоҳ Таолодир.","Аллоҳ таоло Қиёмат кунига қасам ичди. Қиёмат куни одамлар Парвардигори олдида турадиган кундир.","Аллоҳ таоло покиза нафсга қасам ичди. У шундай покиза нафски, соҳибини солиҳ амалларига бепарволиги ва ёмон амаллар қилиб қўяётгани учун маломат қилади. Аллоҳ таоло одамларни ҳисоб ва жазо учун албатта қайта тирилтиришига шу икки нарса номи билан қасам ичди.","Инсон ўлганидан кейин уни қайта тирилтириш учун суякларини тўплашимизга шубҳа қиладими?","Йўқ, аксинча, биз унинг суякларини тўплаб, ҳатто, бармоқларининг учларигача олдин қандай бўлса, ўшандай мукаммал тарзда қайта яратишга Қодирмиз.","Балки инсон қайта тирилишни инкор қилиб, келгусида ҳам ўзининг фисқу фужурларини қаршиликларсиз давом эттираверишни хоҳлар.","Қиёмат бўлишини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблаб: ”Қиёмат қачон содир бўлади ўзи?” – деб сўрайди.","Инсон ўзи ёлғонга чиқариб юрган нарсасини кўриб, кўзлари даҳшатдан ҳайратга тушганда.","Ойнинг нури йўқолганда.","Қуёш ва ой жисмлари бирлаштирилганда.","Ана ўша куни фожир инсон: ”Қаёққа қочсам экан”, - деб қолади.","Ўша куни фожир учун на қочишга жой, на паноҳ топадиган бошпана ва на ҳимоя қиладиган ҳимоячи бордир.","Эй Пайғамбар, ўша куни ҳисоб ва жазо учун қайтиб бориш ёлғиз Парвардигорингизгадир.","Ўша куни инсонга қилиб ўтган ишлари ҳақида ҳам, қолдириб кетган ишлари ҳақида ҳам хабар берилади.","Инсон ўзига қарши ўзи шоҳиддир. Қилиб ўтган гуноҳ ишларига тана аъзолари гувоҳлик беради.","У узр-баҳоналар келтириб, ”ҳеч ёмонлик қилмаганман” деб, ўзини ҳар қанча ҳимоя қилишга уринмасин, фойда бермайди.","Эй, Муҳаммад, Қуръон ёдимдан кўтарилиб қолмасин, деб шошилиб тилингизни у билан қимирлатманг.","Қуръонни сизнинг қалбингизга жамлаш ҳам, тилингизга қироатини жойлаш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.","Сизга элчимиз Жаброил уни ўқиб берган пайтида унинг қироатига диққат билан қулоқ солинг.","Сўнгра уни сизга тафсир қилиб, тушунтириб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.","Эй мушриклар, қайта тирилиш сизлар айтаётгандек амримаҳол иш эмас. Сизларни олдин яратишга қодир бўлган Зот ўлганингиздан кейин ҳам ҳаёт беришга қодирлигини биласизлар. Балки сизларнинг қайта тирилишни инкор қилишингиз бир зумда ўтиб кетадиган дунё ҳаётига бўлган муҳаббатингиздандир.","Охират ҳаётини эса ташлаб қўйишингиздандир. Охират ҳаётининг йўли Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат қилишингиз ва тақиқлаган ҳаром ишлардан тийилишингиздир.","Ўша куни иймон келтирган бахтиёр кишиларнинг юзларидан нур балқиб туради.","Парвардигорига боқиб, яйраб туради.","У кунда кофир бахтиқароларнинг юзлари тиришиб-буришиб туради.","Ўзларига буюк жазо ва аламли азоб берилишини аниқ биладилар.","Масала мушриклар ўзларича, ўлганимиздан кейин азобланмаймиз, деб хомтама бўлганларидек эмас. Улардан бирининг жони халқумига етганда.","Айрим одамлар: ”Бунга дам солиб қўядиган бирон кимса борми, зора шифо топсам\", деб қолганида.","Одам жони узилаётган пайтда ўлим уни дунё ҳаётидан ажратаётганига амин бўлганида.","Дунё ҳаёти ниҳояси ва охират ҳаёти бошланишидаги қийинчиликлар тўпланганда.","Юқоридаги ҳолатлар юз берганда маййит Парвардигори ҳузурига ҳайдаб борилур.","Кофир кимса на пайғамбари олиб келган динни тасдиқ этди ва на Парвардигори учун намоз ўқиди.","Аксинча, Пайғамбари олиб келган динни ёлғонга чиқарди ва ундан юз ўгирди.","Кейин бу кофир кеккайиб юрганича аҳли томон кетди.","Аллоҳ таоло унинг ўлими яқинлашиб қолгани билан таҳдид қилди.","Кейин ”Сенга ўлим бўлсин, ўлим” жумласини таъкид учун яна бир бор такрорлади.","Инсон Аллоҳ таоло уни шариатга буюрмасдан эътиборсиз ташлаб қўйган, деб ўйлайдими?","Ахир бу инсон бачадонга тўкиладиган манийдан бир ҳақир нутфа эмасмиди?!","Сўнгра Аллоҳ уни бир парча қотган қонга айлантирди ва хилқатини мукаммал қилиб яратди.","Унинг жинсидан икки хил нав: эркак ва аёлни яратди.","Нутфадан, сўнг лахта қондан инсонни яратишга Қодир бўлган Зот ҳисоб ва жазо учун уни ўлганидан кейин яна янгитдан яратишга Қодир эмасми?! Албатта Қодир!","Дарҳақиқат, инсон ҳаётга келишидан олдин у ҳатто тилга ҳам олинмайдиган узоқ бир вақт ўтган.","Дарҳақиқат, Биз инсонни шариат таклифлари билан имтиҳон қилиш учун эр ва аёл сувларидан аралаш бўлган нутфадан яратдик. Бас, Биз юклаган шаръий вазифаларни бажара олиши учун уни эшитадиган, кўрадиган қилиб қўйдик.","Биз инсонга пайғамбарлар орқали ҳидоят йўлини очиқ-равшан баён қилдик. Шу билан залолат йўли ҳам аниқ бўлди. Бундан буёғига инсон ё тўғри йўлга ҳидоятланиб, Аллоҳга шукр қилгувчи мўмин бандага ва ё ундан юз ўгириб, Аллоҳнинг оятларига қарши чиқувчи кофир бандага айланади.","Биз Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига куфр келтирганлар учун уларни дўзах сари судраб борадиган занжирларни, қўлларини бўйинларига қўшиб боғлайдиган кишанларни ва ловуллаб ёнаётган оловни тайёрлаб қўйганмиз.","Аллоҳга итоат қилган мўминлар Қиёмат куни ширин ҳидли кофур аралаштирилган қадаҳлар тўла шаробдан ичадилар.","Тоат аҳли учун ҳозирлаб қўйилган бу шароб етиш осон ва мўл-кўлдир, ҳеч қачон қуриб қолмас. Аллоҳнинг бандалари у билан чанқоғини қондирадилар. Уни қаерга хоҳласалар, ўша ерга оқизиб, ўша ерга юргизадилар.","Шаробдан ичадиган бандалар зиммаларига олган тоатларга вафо қиладилар ва ёмон экани очиқ-ойдин, кенг тарқалган Қиёмат кунидан қўрқадилар.","Ўзлари муҳтож бўлиб, яхши кўриб-хоҳлаб турган таомни емасдан, зарурати бор бўлган камбағаллар, етимлар ва асирларга едирадилар.","Улар муҳтожларни ёлғиз Аллоҳ учун таомлантиришларини ва берган таомлари эвазига улардан бирон яхшилик ё миннатдорчилик кутмасликларини дилларидан ўтказадилар.","Албатта биз Парвардигоримиз томонидан бўладиган, даҳшати ва шиддатидан бахтиқароларнинг юзлари бужмайиб кетадиган кундан қўрқамиз.","Аллоҳ таоло уларни Ўзининг фазли билан бу улкан куннинг ёмонлигидан сақлади. Иззат-икром қилиб, қалбларига сурур бахш этиб, юзларига гўзаллик ва нур ато этди.","Улар тоатларга, Аллоҳ таолонинг тақдирига, гуноҳлардан тийилишга сабр қилганлари эвазига Парвардигор уларни ҳузур-ҳаловатда яшаш учун жаннат ва кийишлари учун ипак либослар билан мукофотлади.","Улар безатилган сўриларда ястаниб ўтирадилар. Бу жаннатда шуъласи билан озор берадиган қуёшни ҳам, қаттиқ совуқни ҳам кўрмайдилар. Балки улар ҳар доим совуқ ҳам, жазирама иссиқ ҳам етмайдиган соя-салқин жойларда бўладилар.","Уларга жаннат соялари жуда яқин. Олишлари осон бўлиши учун мевалари ҳам эгиб қўйилган. Ётиб ҳам, ўтириб ҳам, тик туриб ҳам еяверадилар.","Кўнгиллари шароб тусаса, хизматкорлар ранги тиниқ биллур қадаҳлар ва кумуш идишларни айлантириб турадилар.","Қадаҳлар кумушдан бўлишига қарамасдан, худди биллурдек ранги тиниқ бўлади. У хоҳловчилар учун ўлчаб қўйилган. Ортиқ ҳам, кам ҳам эмас.","Бу мукаррам зотларга занжабил аралаштириб қўйилган қадаҳ тўла майлар тортиқ қилинади.","Жаннатдаги Салсабил номли булоқдан ичадилар.","Жаннатилар хизматида ҳеч қачон қаримайдиган мангу ёш, навниҳол йигитчалар айланиб турадилар. Уларнинг кўплиги, юзларининг чиройи, рангларининг тиниқлиги ҳамда ҳамма жойда тарқалиб юришганига кўзингиз тушган пайтда: ”Булар сочилган марваридларми?” деб қоласиз.","Жаннатдаги нарсаларга назар ташласангиз, васфи имконсиз бўлган неъматларни ҳамда бирор мулк тенглаша олмайдиган улкан мулкни кўрасиз.","Уларнинг эгниларида нафис ҳарир ва қалин шойи ипаклардан бебаҳо яшил либослар бор ҳамда уларга кумуш билакузуклар тақиб қўйилади. Аллоҳ таоло уларни ҳар қандай нохушликлардан холи бўлган шароб билан сийлайди.","Уларга эҳтиром ила шундай дейилади: \"Бу неъматлар солиҳ амалларингиз эвазига ато этилди. Амалларингиз Аллоҳ ҳузурида қабул қилинди\".","Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Биз сизга Қуръонни яхлит ҳолда эмас, бўлиб-бўлиб нозил қилдик.","Аллоҳ таоло тақдирда битган ёки шариатда буюрган ҳукмларига бўйсуниб сабр қилинг. Гуноҳга чақираётган гуноҳкорга, куфрга чақираётган кофирга эргашманг.","Парвардигорингизни кун бошланишидаги бомдод намозида ҳам, кун сўнгидаги пешин ва аср намозларида ҳам ёд этинг.","Тунги икки намоз: Шом ва Хуфтон намозларида ҳам, улардан кейинги таҳажжуд намозларида ҳам Аллоҳ таолони ёд этинг!","Дарҳақиқат, анави мушриклар дунё ҳаётини севиб, унга ҳирс қўядилар-да, Қиёмат кунини орқага ташлайдилар. Ҳолбуки, қиёмат куни аянчли қийинчиликлар ва мусибатларга тўла бўлган оғир кундир.","Биз уларни яратдик ва тана аъзоларини, мускулларини кучли, бақувват қилдик.\tАгар уларни ҳалок қилиб, ўзларига ўхшаганларга алмаштиришни истасак, уларни ҳалок қиламиз ва алмаштирамиз.","Албатта бу сура бир панд-насиҳат ва эслатмадир. Ким хоҳласа, Аллоҳ ризосига олиб борадиган йўлни тутиб бораверади.","Аллоҳ розилиги томон юришни хоҳлаганлар Парвардигор хоҳласагина бунга муяссар бўладилар. Ишларнинг барчаси Аллоҳ измидадир. Аллоҳ таоло бандалари учун нима яроқли ва нима яроқсизлигини билувчи ҳамда яратишда ҳам, тақдир қилишда ҳам, шариат тузишда ҳам Ҳаким бўлган Зотдир.","Парвардигор бандалари орасидан Ўзи хоҳлаган кишиларнигина раҳматига киритади. Уларни иймон ва солиҳ амалларга муваффақ қилади. Гуноҳлар ва куфр билан ўзига ўзи зулм қилган золимларга эса аламли азобни тайёрлаб қўйган. У дўзах азобидир.","Аллоҳ таоло от ёлидек пайдар-пай эсадиган шамоллар номига қасам ичди.","Кучли эсувчи бўрон номига ҳам қасам ичди.","Ёмғирни тарқатиб юборадиган шамоллар номига қасам ичди.","Ҳақ ва ботилни ажратувчи оятларни етказган фаришталар номига қасам ичди.","Ваҳийни олиб тушадиган фаришталар номига қасам ичди.","У фаришталар Аллоҳ тарафидан одамларга узр-баҳона қолдирмаслик ҳамда Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириш учун ваҳийни олиб тушади.","Дарҳақиқат, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб ва жазо ҳақидаги ваъдалар шак-шубҳасиз, аниқ амалга ошади.","Юлдузларнинг нури сўниб, зиёси ўчиб қолганида.","Фаришталар тушиши учун осмон ёрилганида.","Тоғлар ўрнидан қўзғатилиб, майдаланиб, тўзонга айланиб кетганида.","Вақти-соати келиб, пайғамбарлар жамланганида.","Пайғамбарларнинг ўз қавми устидан берадиган гувоҳлиги улуғ кунга кечиктирилганида.","Бу кун бандалар орасини ажратиш кунидир. Ким ҳақли ва ким ҳақсиз, ким бахтли ва ким бахтсиз экани аниқ бўладиган кун.","Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ажрим куни нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!","Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Биз аввалги умматларни Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарларини ёлғонга чиқарганларида ҳалок қилмадикми?!","Сўнгра улардан кейинги ёлғонга чиқарувчиларни ҳам аввалгиларни ҳалок қилганимиз каби ҳалок қилурмиз.","Ўша умматни ҳалок қилганимиз каби Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга келган рисолатни ёлғонга чиқарувчи жиноятчи кимсаларни ҳам ҳалок қилурмиз.","Аллоҳ таолонинг жиноятчиларга уқубат таҳдидларини ёлғонга чиқарувчиларга ўша кунда ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Эй одамлар, ахир Биз сизларни бир томчи ҳақир сувдан-нутфадан яратмадикми?!","Сўнгра ўша ҳақир сувни мустаҳкам ҳимояланган қароргоҳга – онанинг бачадонига жойладик.","Онанинг қорнида маълум бир муддат, яъни, ҳомила муддати тугагунча қолдирдик.","Туғилажак боланинг кўриниши, ранги ва бошқа сифатларини белгилаб қўйдик. Биз шу ишларнинг ҳаммасини қила олган буюк қудрат эгасимиз!","У кунда Аллоҳнинг қудратини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Ахир биз ерни одамларнинг барчасини бағрига олувчи-тўпловчи қилиб қўймадикми?","Одамларнинг тирикларини юзасида яшатиб, яшнатиб ўз бағрига олса, ўликларини дафн қилиб бағрига олади.","Ерни қимирламасдан маҳкам туриши учун унда баланд ва мустаҳкам тоғларни барпо қилдик.\tЭй одамлар, сизларни ширин-чучук сув билан таъминладик. Шуларни яратган Зот сизларни қайта тирилтиришдан ожиз қолиши асло мумкин эмас.","У кунда Аллоҳнинг неъматларини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга: ”Эй, ёлғонга чиқарувчилар, мана энди ўзларингиз ёлғон деган азоб сари бораверинглар”, - дейилади.","”Дўзах тутунидан ҳосил бўлган уч бўлакли ”соя” сари бораверинглар ”.","Бу соянинг ҳеч қандай салқини йўқ. У ”соя” сизларга дўзахнинг алангаси ва ҳарорати етиб келишини тўса олмайди.","Дўзах учқунларни отиб туради. Ҳар бир учқуннинг катталиги бир қасрдек бўлади.","Дўзах отаётган учқунларнинг ранги ва катталиги қорамтир сарғиш туялар кабидир.","Аллоҳнинг азобини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","У кун улар бирон нима деёлмайдиган кундир.","Қилган ёмонликлари ва куфри учун Аллоҳ таолодан узр сўрашларига изн берилмайди.","Ўша куни бу куннинг ҳодисаларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Бу кун халқлар орасини ажрим қиладиган кундир. У кун сизларни ҳам, аввал ўтганларни ҳам кенг майдонга тўпладик.","Агар сизларда Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон ҳийла-найранг бўлса, Менга ўшани қўлланглар-чи?!","Ажрим кунини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсуниб, тақиқларидан тийилган тақводорлар эса жаннатдаги қуюқ баргли дарахтлар сояларида ва оқиб турган чучук сувли чашмалардадирлар.","Кўнгиллари тусаган мевалардадирлар.","Уларга айтилур: ”Дунё ҳаётида қилиб ўтган солиҳ амалларингиз туфайли ҳеч қандай таъбингиз бузилмасдан жаннатнинг покиза меваларидан, ёқимли ичимликларидан маза қилиб еб-ичиб юринглар”.","Албатта Биз чиройли амал қилувчиларни сизларни мукофотлаганимиз каби мукофотлаймиз.","У кунда Аллоҳ таоло тақводорлар учун ҳозирлаб қўйган неъматларни ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Ёлғон деювчиларга айтилур: ”Майли, сизлар дунё ҳаётида озгина вақт еб-ичиб, ҳаёт лаззатларидан фойдаланиб қолинглар. Аммо сизлар Аллоҳга кофир бўлганингиз, Унинг пайғамбарларини ёлғончи қилганингиз учун аниқ жиноятчисизлар.","У кунда охират куни оладиган жазоларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Ёлғон деювчиларга: ”Аллоҳ учун намоз ўқинглар”, дейилса, намоз ўқимаслар.","Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!","Аллоҳ томонидан нозил қилинган мана шу Қуръонга иймон келтирмасалар, ундан бошқа қайси сўзга – китобга иймон келтирадилар?!"]