["Анави мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом юборилганидан кейин ҳам яна қайси нарсалар ҳақида сўраяптилар ўзи?","Бир-бирларидан бир улуғ хабар ҳақида сўраяптилар. Бу улуғ хабар Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилинган ва қайта тирилиш хабарларини ўз ичига олган Қуръондир.","Бу шундай Қуръонки, уни тавсифлашда ихтилоф қилдилар. Ҳали сеҳр десалар, ҳали шеър деб кўрдилар. Уни фол ёки олдингиларнинг афсоналари, деган уйдирмаларни ҳам ўйлаб топдилар.","Ҳолат улар ўйлаганларидек эмас. Бу каззоблар яқинда Қуръонни ёлғонга чиқараётганларининг ёмон оқибатини билажаклар.","Уларга у яқинда янада аниқ бўлади.","Уларга бемалол яшашлари учун ерни текис ва яроқли қилиб қўймадикми?","Тоғларни ер қимирламаслиги учун қозиқ қилиб қўймадикми?!","Эй одамлар, сизларни жуфт-жуфт қилиб, эркак ва аёл қилиб яратдик.","Ором олишингиз учун сизларга уйқу неъматини, ҳаракатдан тўхташ неъматини ато этдик.","Тунни авратларингизни ёпиб турувчи либос каби ўз зулмати билан сизларни бекитиб турувчи парда қилдик.","Кундузни эса тирикчилигингиз учун бир майдон қилиб бердик.","Устингизда мустаҳкам ясалган, пухта қурилган етти осмонни бино қилдик.","Қуёшни ёниб турувчи ёрқин чироқ қилиб қўйдик.","Вақти келганда булутлардан мўл-кўл ёмғирлар ёғдирдик.","Ана шу сув-ёмғир ёрдамида турли хил уруғ ва ўсимликларни чиқариш учун шундай қилдик.","Дарахтлари бир-бирига чирмашиб кетган боғларни барпо қилиш учун ҳам самодан ёмғирлар ёғдирдик.","Албатта, бу кун одамлар орасини ажрим қиладиган кундир. Бу кун ваъда қилинган, вақти тайинланган ва кеч қолмайдиган кундир.","Бу кун фаришта Сур карнайини иккинчи марта чаладиган кундир. Бас, эй одамлар, тўда-тўда бўлиб келурсизлар!","Само очилиб, унда худди очилган эшиклар каби ёриқлар пайдо бўлди.","Тоғлар ўрнидан қўзғатилади. Улар то сочилган чангга айлангунларича кезиб юрадилар ва сароб каби бўлиб қоладилар.","Жаҳаннам пойлаб, кутиб турувчидир.","Жаҳаннам золимларнинг борар жойидир.","У ерда жуда узоқ вақт қолиб кетадилар.","У ерда улар жаҳаннам ҳароратини совутадиган салқин ҳаводан баҳра ололмайдилар ва ором берадиган ичимликдан татиёлмайдилар.","Уларнинг ичимликлари дўзахийлардан оқиб турган йиринг ва қайноқ сувдан бошқа нарса бўлмас.","Мана шу уларнинг куфр ва залолати учун муносиб жазодир.","Улар бу дунёда қайта тирилишга имон келтирмаганлари учун Аллоҳ Таолонинг охиратда ҳисоб сўрашидан қўрқмагандилар. Агар қайта тирилишдан қўрққанларида эди, Аллоҳга имон келтириб, солиҳ амаллар қилган бўлардилар.","Пайғамбаримизга туширилган оятларни бутунлай ёлғонга чиқаргандилар.","Улар қилган амалларнинг ҳар бирини ҳисоблаб қайд қилиб қўйганмиз. Уларнинг қилмишлари амаллар дафтарига битиб қўйилгандир.","Эй золимлар, доимий азобни татиб кўринглар. Энди сизлар учун азоб устига азобни зиёда қилурмиз.","Парвардигорларининг буйруқларини бажарган ва тақиқларидан тийилган тақводорлар учун ғалаба маскани бордир. Бу масканда улар талаб ва истакларига эришиш билан ғалаба қозонадилар. Бу маскан жаннатдир.","Боғлар ва узумзорлар ҳам бор.","Сарвқомат, тенгдош сулувлар ҳам бор.","Шаробга лиқ тўла майкосалар ҳам бор.","Жаннатда беҳуда гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмайдилар, бир-бирларини алдамайдилар.","Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан берилган етарли тортиқ – совғадир.","У Осмонлару ернинг ва улар орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори, дунё ва охират Раҳмонидир. Осмонлару ердагиларнинг ҳеч бири У Зотдан бирон нарса сўрашга журъат эта олмаслар. Фақат Ўзи изн берган кишиларгина бундан мустаснодир.","У шундай кунки, Жаброил ва фаришталар саф тортиб турадилар. Бирон кимсанинг шафоати ҳақида сўз оча олмаслар. Фақатгина Раҳмон шафоат қилишга рухсат берган кишилар бундан мустаснодир. Улар тавҳид калимасидек рўй-рост сўзлайдилар.","Сизларга тавсифи келтирилган ўша кун, шубҳасиз, содир бўлгувчидир. Кимки шу кунда Аллоҳнинг азобидан нажот топишни истаса, Парвардигорини рози қилувчи солиҳ амаллардан иборат бўлган йўлни маҳкам ушласин.","Эй одамлар, сизларни яқинда содир бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У шундай кунки, ҳар бир киши ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларини кўради. Аллоҳнинг азобидан халос бўлишни чин дилдан орзу қилган кофирлар эса: \"Тупроққа айланиб қоладиган ҳайвонлар сингари мен ҳам тупроққа айланиб қолсам қанийди\", деб қолади.","Аллоҳ Таоло кофирларнинг жонларини шиддат ва қаҳр билан суғуриб оладиган фаришталар номига қасам ичди.","Мўминларнинг жонларини осонгина, енгиллик билан тортиб оладиган фаришталар номига қасам ичди.","Аллоҳнинг амри билан осмондан ергача сузиб келадиган фаришталар номига қасам ичди.","Аллоҳнинг буйруғини бажаришда бир-биридан илгарилаб кетадиган фаришталар номига қасам ичди.","Аллоҳнинг тақдир ишларига доир буйруқларини бажарадиган фаришталар номига қасам ичди. Бандаларнинг ишларига масъул фаришталар ана шулар жумласидандир. Аллоҳ шулар номига қасам ичиб, бандаларини ҳисобга тутиш ҳамда қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотларини бериш учун уларни қайта тирилтиришини айтди.","Сур биринчи марта чалиниб, ер титраган кунда.","Сурнинг дастлабки чалиниши ортидан иккинчи чалиниши келганда.","У кунда кофирлар ва фосиқларнинг қалблари қўрқувдан титраб туради.","Уларнинг кўзларида хорлик асари намоён бўлади.","Дейдилар: \"Ўлганимиздан кейин яна ҳаётга қайтариламизми?\".","Суякларимиз чириб йўқ бўлиб кетгандан кейин-а?!","Дейдилар: \"Агар қайта тирилсак, бу қайтиш зиёнли қайтиш бўлади. Қайтадиган одамни мағлуб этадиган ва хафа қиладиган қайтиш\".","Қайта тирилиш иши жудаям осон, яъни, у Сур чалишга масъул фариштанинг бир қичқириғидир, холос.","Ер қаърида ўлик бўлиб ётганлар бирданига ер юзига тирик бўлиб чиқиб қоладилар.","Эй Пайғамбар, сизга Мусонинг Парвардигори билан ва душмани Фиръавн билан бўлган ҳодиса ҳақидаги хабар келдими?","Ўшанда Пок Парвардигори унга Муқаддас Туво водийсида (ҳақиқий) нидо қилган эди.","Унга деди: \"Фиръавннинг олдига бор. Чунки у зулму кибр борасида ҳаддидан ошди\".","Унга: \"Эй Фиръавн, куфр ва маъсиятдан покланишни истайсанми\", деб айт.","Сени яратган ва ризқлантирган Парвардигоринг сари бошласам, бас сен Ундан қўрқсанг, Уни рози қиладиган амалларни қилсанг ва ғазаблантирадиган ишлардан тийилсанг.","Кейин Мусо алайҳиссалом унга ўзининг Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканига далолат қиладиган улкан мўъжиза кўрсатди. Бу қўл ва асо мўъжизаларидир.","Фиръавн эса боягидек бу аломатни ёлғонга чиқариб тураверди ва Мусо алайҳиссалом етказган буйруқларга осийлик қилди.","Кейин Мусо алайҳиссалом олиб келган хабарга иймон келтиришдан юз ўгириб, Аллоҳга исён қилди ва ҳаққа қарши курашди.","Қавмини ва тобеларини йиғиб, Мусо алайҳиссаломдан ғолиб бўлишга уринди ва деди:","\"Мен сизларнинг энг буюк Парвардигорингиздирман, мендан бошқага итоат қилманглар\", деди.","Аллоҳ таоло уни жазолаб, бу дунёда денгизга ғарқ этди, охиратда эса шиддатли азобга гирифтор қилди.","Фиръавнни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазолашимизда Аллоҳдан қўрқувчи кишилар учун ибрат бордир. Насиҳат тақводорларгагина кор қилур.","Эй қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчи каззоблар, Аллоҳ учун сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! Осмонки, уни Аллоҳ бино қилди.","Осмоннинг юқори кўринишини баланд ва мукаммал қилди. Унда на бир туйнук, на бир ковак ва на бир нуқсон бордир.","Қуёш ботганидан кейин тунини қоронғу қилган бўлса, қуёш чиқиши билан уни яна ёруғ айлади.","Осмонни яратгандан кейин ерни ёйиб, текислади ва унинг ичига фойдали нарсаларни жойлади.","Ундан оқувчи булоқлар кўринишида сувларни чиқарди ва ҳайвонлар ўтлаб юрадиган ўсимликларни ўстирди.","Ер қимирлаб кетмаслиги учун унинг устига тоғларни ўрнаштирди.","Эй одамлар, буларнинг ҳаммаси сизлар ва чорва ҳайвонларингиз манфаати учундир. Буларнинг барчасини яратган Аллоҳ уларни янгитдан - яна қайта яратишга ожизлик қилмайди.","Сур иккинчи марта чалинганида ўзининг даҳшати билан ҳамма нарсани қамраб олади ва Қиёмат қоим бўлади.","Ўша кунда инсон олдин қилиб ўтган яхши-ёмон амалларини эслайди.","Жаҳаннам кўриш имкони бор кишиларга очиқ кўрсатилади.","Ўшанда кимки залолатга муккасидан кетган бўлса,","Дунёнинг фоний ҳаётини охиратнинг боқий ҳаётидан устун қўйган бўлса,","Бас, унинг борадиган маскани жаҳаннамдан бошқа нарса бўлмас.","Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир.","Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир.","Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган каззоблар сиздан: \"Қиёмат қачон бўлади?\", деб сўрайдилар.","Сизда маълумот бўлса экан, уларга айтиб берсангиз. Бу сизнинг вазифангиз эмас. Сизнинг вазифангиз охират учун тайёргарлик кўришдир.","Қиёмат илми ёлғиз Парвардигорингизга бориб тақалади.","Сиз Қиёматдан қўрқадиган одамларни огоҳлантирувчисиз, холос. Зеро, огоҳлантириш фақат ўшаларгагина кор қилур.","Улар Қиёматни очиқ-ойдин кўрган кунларида худди ҳаёти дунёда яшамагандек, магар Пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек бўлиб қолурлар!","Пайғамбар алайҳиссалом унга қовоқ солди ва юз ўгирди.","Пайғамбар алайҳиссалом мушрикларнинг зодагонларини зора ҳидоятга кириб қолса, деган умидда даъват қилаётган пайтида кўзи ожиз Абдуллоҳ ибн Умму Мактум у зотнинг олдига келиб, ҳидоятга бошлашини сўради. Зоти муборак унинг халақит қилганини оғир олиб, унга қовоқ солди ва ундан юз ўгирди.","Эй Пайғамбар, сиз қаердан биласиз? Балки мана шу кўр киши гуноҳларидан покланар?","Ёки сиздан эшитган панд-насиҳатлардан сабоқ олиб, ундан фойдаланар?","Бироқ мол-дунёси туфайли ўзини иймондан беҳожат тутган кимсага эса","Сиз унга юзланиб, пешвоз чиқяпсиз.","Агар у Аллоҳга тавба қилиб, гуноҳларидан покланмаса, сизга нима зиён етарди?","Энди олдингизга яхшилик умидида елиб-югуриб келган кишига келсак,","Аллоҳдан қўрқиб.","У одамни қўйиб, мушрикларнинг зодагонлари билан овора бўлмоқдасиз.","Бу ишингиз тўғри эмас. Қуръон оятлари уларни қабул қиладиган кишилар учун панд-насиҳат ва эслатма, холос.","Ким хоҳласа, Аллоҳни зикр қилади ва Қуръон оятларидан сабоқ олади.","Бу Қуръон фаришталар ҳузуридаги азизу мукаррам саҳифалардадир.","Юксак даражага кўтарилган, покиза, булғанмайдиган, кирланмайдиган","Улар элчи фаришталарнинг қўлларидадир.","Улар Парвардигорларининг наздида улуғ, ибодат ва яхшиликларни кўп қилувчи фаришталардир.","Кофирга лаънат бўлсин! Бунчалар Аллоҳга кофирлик қилмаса!","Аллоҳ уни нимадан яратдики, ерда бунчалар кибрланиб, У Зотга куфр келтиради?!","Уни арзимас сувдан яратди ҳамда унинг яралишини кетма-кет босқичларга бўлди.","Мана шу босқичлардан сўнг онасининг қорнидан чиқишини осон қилди.","Дунё ҳаётида белгилаб қўйилган умри тугагач, уни вафот топдирди ва то қайта тирилгунича қабрда қолдирди.","Сўнгра Ўзи хоҳлаган пайтда уни ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилтиради.","Гўёки, зиммасидаги Аллоҳнинг ҳаққини адо қилиб қўйганмиш. Асло! Иш у ўйлаганидек эмас. У Аллоҳ унга фарз қилган вазифаларни бажармади.","Аллоҳга куфр келтираётган инсон тановул қилаётган таоми қандай пайдо бўлганига бир боқсин-чи!","Озуқасининг асли самодан сел бўлиб қуйилаётган ёмғирдандир.","Сўнгра ўсимликлар униб чиқиши учун ерни ёрдик.","Бас, биз унда буғдой, маккажўхори ва бошқа дон-дунларни ўстириб қўйдик.","Унда узум ва ҳайвонларига ем бўлиши учун янги беда – ўт-ўланларни ундирдик.","Яна зайтун ва хурмоларни ўстирдик.","Дарахтлари сероб боғу-бўстонларни ўстирдик.","У ерда мева-чеваларни ўстирдик, ҳайвонларингиз ўтлаб юриши учун ўтлоқларни кўкартирдик.","Ўзларингиз ва ҳайвонларингизга фойдали бўлиши учун.","Бас, қачонки, қулоқларни батанг қилувчи даҳшатли қичқириқ келса, яъни, Сур карнайи иккинчи марта чалинса,","У кунда киши ўзининг ака-укасидан тонади.","Ўзининг ота-онасидан юз ўгиради.","Хотин, бола-чақасидан қочади.","У куннинг шиддатли ғам-алами туфайли ҳар бир кимса ўз дарди билан овора бўлиб, бошқаларга эътибор беролмайди.","У кунда саодатли кишиларнинг юзлари нурафшондир.","Аллоҳ Ўз раҳмати ила уларга тайёрлаб қўйган мукофотдан кулиб, қувнаб кетадилар.","У кунда бадбахтларнинг юзларида чанг-ғубор бўлур - юзи тунд кўринур.","У юзларни зулмат қоплайди ва улар қораяди.","Ана ўшалар куфру фужурни ўзида жамлаган бадбахтлардир.","Қуёшнинг таркибидаги барча моддалар бир жойга тўпланиб, ўзи нурсизланиб қолганида;","Юлдузлар тўкилиб, зиёси ўчиб қолганида;","Тоғлар жойидан силжитилганида;","Арабларнинг энг яхши кўрган, фахрланадиган нарсалари бўлган бўғоз туялар эътиборсиз, бекор ташлаб қўйилганда.","Ваҳший ҳайвонлару одамлар битта жойга йиғилганларида;","Денгизлар ёниб, оловга айланганида;","Жонлар ўз тенгини топиб, ёмон ёмон билан, яхши яхши билан бир бўлганида.","Тириклай кўмилган қизчадан Аллоҳ сўраганида;","Қотил сени қайси жиноятинг учун ўлдирди, деб;","Бандаларнинг номаи аъмоллари очилиб, ҳамма ўз қилмишларини ўқий бошлаганида;","Қўйнинг териси шилиб олинганидек осмон шилиб олинганида;","Дўзах қиздирилганида;","Жаннат тақводорларга яқинлаштирилганида;","Мана шу ишлар содир бўлганида ҳар бир жон шу кун учун нима тайёрлаб келганини билади.","Аллоҳ тунда чиқишидан олдин кундузи беркиниб турувчи юлдузларга қасам ичди.","Худди уясига кириб кетадиган кийиклардек, тонг отгач, кўздан ғойиб бўлади ва самоларда юради.","Аллоҳ келиб-кетувчи кечанинг кириб келаётган ва чиқиб бораётган пайтига қасам ичди.","Нур сочаётган тонгга қасам ичди.","Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган Қуръони Карим, шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг каломидир. Уни Аллоҳ омонат қилиб топширган ишончли фариштаси Жаброил алайҳиссалом олиб келган.","Жаброил алайҳиссалом Арш соҳиби Аллоҳ наздида мартабаси улуғ ва қудратли фариштадир.","Само аҳли унинг амрида бўлиб, унга ваҳийни етказиш вазифаси ишониб топширилгандир.","Муҳаммад алайҳиссалом сизлар ўйлагандек мажнун эмас. Даъвойингиз ғирт бўҳтон. Унинг ақли-ҳуши жойида эканини, ўзи омонатдор ва ростгўй эканини жуда яхши биласизлар.","Дарҳақиқат, соҳибингиз Жаброилни очиқ само уфқида асл суратида кўрди.","Соҳибингиз сизларга етказиши керак бўлган ваҳийни етказишни қизғанадиган бахил эмасдир ва фолбинлар сингари ҳақ ҳам олмайди.","Бу Қуръон Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтоннинг сўзи ҳам эмасдир.","Мана шунча далил-ҳужжатлардан кейин ҳам Қуръони Каримнинг Аллоҳ тарафидан эканини инкор қилиш учун яна қанақа йўлларни ўйлаб топяпсизлар?!","Қуръон инсу жинга панд-насиҳат ва эслатмадан бошқа нарса эмасдир.","Орангиздаги ҳақ йўл узра тўғри юришни хоҳлаганлар учун панд-насиҳат ва эслатмадир.","Барча махлуқотларнинг Парвардигори хоҳласагина тўғри йўлда бўлиш ва бошқа нарсаларни хоҳлай олурсизлар.","Фаришталар тушиши учун осмон ёрилганида;","Юлдузлар сочилиб тушганида;","Денгизлар бир-бирига очилиб, аралашиб кетганида;","Қабрлар тўнкарилиб, ичидаги ўликлар чиқарилганида;","Ўша вақтда ҳар бир жон олдин қилиб ўтган амалларини ҳам, пайсалга солиб қилмаган амалларини ҳам билади.","Эй Парвардигорига куфр келтирган инсон, сенга муҳлат бериб, жазони ўз карами билан кечиктирган Парвардигорингнинг амрига қарши чиқишга сени нима мажбур қилди?","У сени йўқдан бор қилди, аъзоларингни мукаммал ва мутаносиб айлади.","У сени қандай яратишни хоҳлаган бўлса, шундай яратди. Эшак, маймун, ит ва ё бошқа жонзот қилиб яратмай мукаррам қилди.","Эй хом хаёллар, иш сизлар ўйлаганларингиздек эмас. Асло! Сизлар ҳисоб-китоб кунини ёлғонга чиқариб, унинг учун амал қилмаяпсизлар, тайёргарлик кўрмаяпсизлар.","Ҳолбуки, устингизда амалларингизни қайд қилиб борадиган фаришталар бордир.","Улар Аллоҳ наздида мартабали, котиб фаришталар бўлиб, амалларингизни ёзиб турадилар.","Сизлар қилаётган ҳар бир ишни билиб, ёзиб қўядилар.","Яхши амаллар ва тоат-ибодатларни кўп қилувчи кишилар Қиёмат куни туганмас неъматлар ичидадирлар.","Фисқу фужур билан умрини ўтказган бадбахтлар эса гуриллаб ёнувчи дўзахдадирлар.","Жазо куни унга кириб, ўтда куядилар.","Бу азоблардан ҳеч қачон қочиб қутулолмаслар. Унда абадий қолурлар.","Эй Пайғамбар, жазо куни нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!","Яна такрор айтаман, жазо куни нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!","У шундай кунки, кимса кимсага асқотмас. У кунда ҳамма иш ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилгай.","Тарозидан уриб қолувчиларга ҳалокат ва зиён бўлсин!","Улар шундай кишиларки, бошқалардан ўлчаб олганларида ҳақларини ҳеч камчиликсиз-мукаммал қилиб оладилар.","Уларга ўлчаб ёки тортиб берганларида эса ўлчов ва тарозидан уриб қоладилар. Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилган пайтларида мадиналикларнинг аҳволи шундай эди.","Бу гуноҳ ишни қилаётганлар қайта тирилиб, Аллоҳнинг олдига боришларига ишонмайдиларми?!","Машаққат ва қўрқинчга тўла бўлган улуғ кундаги ҳисоб-китоб учун қайта тирилтириладилар.","У шундай кунки, ҳамма халойиқлар Парвардигори ҳузурида ҳисоб-китоб учун тик туради.","Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Сизлар ўлгандан кейин тирилиш йўқ, дейсизлар. Ҳали, албатта, фисқу фужур қилувчи кофир ва мунофиқлар зиён кўрадилар. Уларнинг номаи аъмоллари ернинг туб-тубидадир.","Эй Пайғамбар, Сижжийн нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!","Уларнинг китоблари битилгандир. Улар на йўқолади, на кўпайтирилади ва на камайтирилади.","У кунда ўша кунни инкор қилувчиларга ҳалокат ва зиён бўлгай!","Улар Аллоҳ таоло бандаларини дунё ҳаётида қилган амалларига қараб ҳисоб-китоб қиладиган Қиёмат кунини ёлғонга чиқарардилар.","У кунни гуноҳга ботган ва Аллоҳ белгилаб қўйган чегараларни бузганларгина ёлғонга чиқарадилар, холос.","Пайғамбаримизга нозил қилинган оятларимиз уларга тиловат қилинса, булар аввалгиларнинг афсоналаридир, Аллоҳ ҳузуридан эмас, дейдилар.","Асло! Иш анави инкор қилувчилар хаёл қилганларидек эмас. Аксинча, улар қилган гуноҳлари ақлларини қоплаб олиб, ҳақиқатни қалб кўзлари билан кўролмайдиган бўлиб қолганлар.","Шак-шубҳасиз, уларга Қиёмат куни Парвардигорларини кўриш ман қилинади.","Сўнгра улар албатта дўзахга кирадилар ва унинг шиддатли ҳароратини бошдан кечирадилар.","Сўнгра уларга Қиёмат куни дашном берилиб, дунё ҳаётида Пайғамбарингиз хабар берганида сизлар ёлғонга чиқарган азоб мана шудир, дейилади.","Сизлар ҳеч қандай ҳисоб-китоб йўқ, деб ўйладингизлар. Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Албатта итоатгўйларнинг номаи аъмоллари Иллийюндадир.","Эй Пайғамбар, Иллийюн нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!","Уларнинг китоблари битилгандир. Улар на йўқолади, на кўпайтирилади ва на камайтирилади.","Бу китобга ҳар осмондаги муқарраб фаришталар шоҳид бўладилар.","Кўп тоат-ибодат қилувчилар Қиёмат куни, шак-шубҳасиз, доимий неъматлар ичрадир.","Улар безатилган сўриларда Парвардигорларига ва ўзларини хурсанд қиладиган, шодлантирадиган нарсаларга қараб ўтирадилар.","Уларга қарасангиз, юзларида неъматларнинг таъсирини – чирой ва тиниқликни кўрасиз.","Хизматкорлари уларга олдин ҳеч ким очмаган муҳрланган қадаҳлардаги шаробдан қуйиб берадилар.","Шаробнинг сўнгги томчисигача мушкнинг ҳиди уфуриб туради. Беллашадиганлар мана шу улуғ мукофот йўлида беллашсинлар. Беллашув Аллоҳни рози қиладиган амалларни қилиш ва Унинг ғазабини келтирадиган амаллардан тийилиш билан бўлади.","Бу муҳрланган шаробга Тасним булоғидан қўшилган бўлади.","Тасним жаннатнинг энг юқорисидаги бир чашмадир. Унинг зилол сувидан муқарраблар ичадилар. Бошқа мўминлар эса Тасним булоғидан аралаштирилган сувдан ичадилар.","Куфр келтириб, жинояткор бўлганлар иймон келтирган кишиларнинг устидан кулиб, масхара қилар эдилар.","Улар мўминлар олдидан ўтганларида бир-бирларига кўз қисиб, уларни масхаралаб, пичинг қилиб ўтар эдилар.","Улар уйларига қайтганларида ўзларининг кофирлиги ва мўминларни мазах қилишларидан ҳузурланиб қайтар эдилар.","Мусулмонларга йўлиқиб қолсалар, мана булар, шак-шубҳасиз, ота-боболарининг динини тарк қилиб, йўлдан озган кимсалардир, дер эдилар.","Аллоҳ Таоло уларни мўминларнинг амалларига қўриқчи қилиб қўймаган эдики, бу гапларини айтсалар.","Бу дунёда кофирлар мўминлар устидан кулган бўлсалар, Қиёматда мўминлар кофирлар устидан куладилар.","Безатилган сўриларда Аллоҳ уларга тайёрлаб қўйган битмас-туганмас неъматларни томоша қилиб ўтирадилар.","Шак-шубҳасиз, кофирлар дунё ҳаётида қилиб ўтган амаллари туфайли хор қилувчи азобга гирифтор қилинадилар.","Фаришталар иниши учун осмон ёрилганида;","Парвардигорига итоат-ла қулоқ солганида ва шу ишга лойиқ топилганида;","Аллоҳ Таоло ерни худди теридек ёйиб қўйганида;","Ер ўз бағридаги хазиналару ўликларни чиқариб ташлаб, ичини бўшатиб олганида;","Парвардигорига итоат-ла қулоқ солганида ва шу ишга лойиқ топилганида;","Эй инсон, сен хоҳ яхши, хоҳ ёмон амаллар қил, барибир Қиёмат куни ўша амалларингга йўлиқасан ва Аллоҳ таоло шак-шубҳасиз, амалингга яраша ҳисоб-китоб қилади.","Номаи аъмоллари ўнг қўлига бериладиган кишиларга келсак,","Аллоҳ Таоло уларнинг ҳисоб-китобини енгил қилади. Қилмишларини кўрсатса-да, жазоламайди.","У киши аҳлига хурсанд бўлиб қайтади.","Номаи аъмоли орқа томондан чап қўлига бериладиган одамга келсак,","Ўзига ўзи ўлим сўраб илтижо қилиб қолади.","У жаҳаннам оловига киради, унинг оташидан азоб чекади.","Дунё ҳаётида у куфру исёни ила аҳли оиласи орасида шоду хуррам эди.","У ўлганидан кейин яна ҳаётга қайтмайман, қайта тирилмайман, деб ўйлар эди.","Асло! Аллоҳ Таоло уни олдин яратганидек, яна ҳаётга қайтаради. Парвардигори унинг ҳар бир ҳолатини кўриб-билиб туради, У Зотдан бирон нарса махфий қолмайди. Яқинда уларни амалларига қараб ҳисоб-китоб қилади.","Аллоҳ Таоло қуёш ботгач, уфқда пайдо бўладиган шафаққа қасам ичди.","Тунга ва у қоплаб олган нарсаларга қасам ичди.","Йиғилиб, тўла бўлган тўлин ойга қасам ичди.","Эй инсонлар, албатта сизлар бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга: нутфадан алақага, ундан бир тишлам гўштга, кейин ҳаётга, сўнгра ўлимга, ундан кейин эса қайта тирилишга ўтиб борасизлар.","Бу кофирларга нима бўлганки, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаяптилар?!","Уларга Қуръон ўқилганда Парвардигорларига сажда қилмайдилар?!","Билъакс, куфр келтирганлар пайғамбарлари келтирган нарсаларни ёлғонга чиқарадилар!","Аллоҳ Таоло эса уларнинг қалбларига бекитган нарсаларини ҳам билувчи Зотдир. Уларнинг қилмишларидан бирон нарса У Зотдан махфий қолмас.","Эй Пайғамбар, кофирларга уларни аламли азоб кутиб турганини айтиб қўйинг.","Аллоҳга иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган кишилар бундан мустасно. Уларга адоғи йўқ мукофотлар бордир. У жаннатдир.","Аллоҳ таоло қуёш, ой ва бошқаларнинг манзилларини ўз ичига олган осмонга қасам ичди.","Барча халойиқ тўпланиши ваъда қилинган Қиёмат кунига қасам ичди.","Ҳар бир гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилувчига қасам ичди. Пайғамбарлар умматга қарши гувоҳ берувчи бўлса, умматлар пайғамбарларига қарши гувоҳдирлар.","Ерда катта чоҳ кавлаганларга лаънат бўлсин!","Олов ёқиб, унга мўминларни тириклайин улоқтирдилар.","Ўзлари олов тўла чоҳ атрофида ўтирардилар.","Улар мўминларга етказаётган азоб-уқубатларига ўша ерда туриб, ўзлари гувоҳ бўлдилар.","Улар мўминларни битта нарсада - ҳеч ким мағлуб қилолмайдиган қудратли, ҳар бир ишида мақтовга сазовор бўлган Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина айбладилар.","Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ер эгаси ёлғиз Ўзидир. У ҳар бир нарсадан Хабардордир. Бандаларининг бирон иши у Зотдан махфий қолмайди.","Улар мўмин ва мўминаларни ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришларидан тўхтатиш учун олов билан азоблаган нокаслардир. Бу қилмишлари учун Аллоҳга тавба қилмасалар, Қиёмат куни жаҳаннам азобига гирифтор бўладилар. Мўминларни оловда куйдириб азоблаганларига яраша жазо ўлароқ, ўзлари ҳам куйдирадиган олов билан азобланадилар.","Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган кишиларга қасрларию дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтувчи жаннатлар бордир. Мана шу улар учун ҳозирлаб қўйилган тенги йўқ улкан ютуқдир.","Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз золимларни бир муддат ўз ҳолига қўйган бўлса-да, уларга берадиган жазоси қаттиқдир.","У яратишни ҳам, азобни ҳам Ўзи бошлаб беради ва Ўзи қайтаради.","Аллоҳ тавба қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират қилгувчидир. Зеро, У Зот тақводор дўстларини яхши кўради.","У Арш соҳибидир. Буюкдир.","Ўзи хоҳлаганини қилувчидир. Ўзи истаган бандаларининг гуноҳларини кечириб, истаганларини жазолайди. У Зотни ҳеч ким ҳеч нарсага мажбур қилолмайди.","Эй Пайғамбар, сизга ҳақиқатдан тўсиб, унга қарши курашиш учун тўпланган аскарларнинг хабари келдими?","Фиръавн ва Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Самуднинг.","Уларни иймондан тўсган нарса кофир умматларнинг кечинмаларию ҳалок этилганларидан бехабарликлари эмас, балки, ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашиб, пайғамбарлари олиб келган нарсаларни ёлғонга чиқаришларидир.","Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг амалларини билиб тургувчидир. У Зот ҳеч нарсани ўтказиб юбормайди. Яқинда қилган амалларига қараб жазо ёки мукофотини беради.","Ёлғонга чиқарувчилар айтаётганидек, у шеър ҳам, сажъ ҳам эмас, балки у буюк Қуръондир.","Қуръон ҳар қандай ўзгартириш, бузиш, камайтириш ва кўпайтиришдан ҳимоя қилинган Лавҳул Маҳфуздадир.","Аллоҳ таоло осмонга ва тунда чиқадиган юлдузга қасам ичди.","Эй Пайғамбар, сиз бу улкан юлдузнинг аҳамиятини қаердан ҳам билар эдингиз?!","У чарақлаб, қоронғи осмонни ёритиб турувчи юлдуздир.","Бирон киши йўқки, Аллоҳ таоло унга уни қўриқлаб турадиган ҳамда Қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб учун унинг амалларини қайд қилиб борадиган бир фариштани вакил қилмаган бўлса.","Инсон Аллоҳ уни нимадан яратганини тафаккур қилсин. Шунда унга Аллоҳнинг қудрати ва ўзининг ожизлиги намоён бўлади.","Аллоҳ уни бачадонга шиддат билан қуйиладиган сувдан яратди.","У аёлнинг кўкрак қафаси ва эркакнинг умуртқа суягидан чиқади.","Мана шу ҳақир сувдан инсонни яратган Аллоҳ субҳанаҳу у ўлгач, ҳисоб ва жазо учун уни яна қайта тирилтиришга қодирдир.","Сирлар синовдан ўтказиладиган кунда. Қалблардаги яширин ниятлар, эътиқодлар ва бошқа нарсалар фош бўлади. Шу билан яхши ва бузуқ ниятлар бир-биридан ажралиб қолади.","Ўша куни инсонни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган бирон куч ҳам, унга ёрдам берадиган бирор ёрдамчи ҳам бўлмас.","Аллоҳ Таоло ёмғирли осмонга қасам ичди. Чунки такрор-такрор ёғадиган ёмғир осмондан қуйилади.","Бутун наботот, мевалару дарахтлар униб чиқиши билан ёриладиган ерга қасам ичди.","Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган бу Қуръон, шак-шубҳасиз, ботил билан ҳақни, рост билан ёлғонни ажратувчи сўздир.","Қуръон шунчаки ҳазил-мутойиба ёки ёлғон эмас, балки жиддият ва ҳақиқатдир.","Пайғамбарларига келган динни ёлғонга чиқарувчилар унинг даъватини рад қилиб, беҳудага чиқариш учун жуда кўп ҳийла-найранглар қиладилар.","Аллоҳ Таоло айтади: \"Мен эса динни ғолиб қилиш ва ботилни йўққа чиқариш учун ҳийла қиламан\".","Эй Пайғамбар, кофирларга бирозгина муҳлат беринг. Уларга азоб келиб, ҳалок қилинишларига шошилманг.","Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизни эслаб, улуғлар экансиз, номини тилга олиб, Уни ҳар қандай нуқсондан покланг!","У инсонни мукаммал қилиб яратиб, қоматини расо қилган Зотдир.","У бутун мавжудотнинг жинси, тури ва хусусиятларини белгилаб, уларни ўзига мос нарсага, яшаш тарзига йўллаб қўйган Зотдир.","У ҳайвонларингиз ўтлаб юришлари учун ердан ўт-ўланни чиқариб,","кейин навниҳол, яшил бўлган ўт-ўланларни қорамтир қуруқ чўпларга айлантирган Зотдир.","Эй Пайғамбар, илгари Қуръонни унутиб қўйишдан чўчиб, тез ўқиб, Жаброилдан ўтиб кетардингиз. Энди бундай қилманг. Зеро, Биз сизга Қуръонни ўқитиб, қалбингизга жойлаб қўямиз ва сиз уни ҳеч қачон унутмайсиз.","Бир ҳикмат туфайли Аллоҳ унутишингизни хоҳлагани бундан мустасно. Аллоҳ таоло ошкору яширин нарсаларни билади, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.","Сизга Аллоҳ рози бўладиган, яъни, жаннатга олиб борадиган амалларни осон қилиб қўямиз.","Одамларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръон билан насиҳат қилинг. Модомики, эслатмага қулоқ солишар экан, эслатаверинг.","Сизнинг насиҳатларингиздан Аллоҳдан қўрқадиган кишилар сабоқ оладилар. Ана шундай кишиларгина ваъз-насиҳатдан фойдаланадилар.","Насиҳатдан кофир одам ўзини олиб қочади. У одамларнинг энг бадбахти бўлади. Дўзахга киришдан ҳам ортиқроқ бадбахтлик бўлиши мумкинми?!","Ўша бадбахт охиратдаги энг катта оловга киради, унинг иссиғини бошидан ўтказиб, жаҳаннамда абадий қийналади.","Жаҳаннамда абадий қолади. У ерда бошдан кечираётган азобдан на ўлиб қутилади ва на тирик бўлиб, яхши ҳаёт кечира олади.","Ширку маъсиятдан ўзини пок тутган инсон мурод-мақсадига етиб, нажот топади.","Парвардигорини турли хил машруъ зикрлар билан ёдга олганлар ва намозни тўкис адо этганлар нажот топади.","Ораларида катта тафовут бўлишига қарамасдан, сизлар шу дунё ҳаётини охиратдан устун қўйиб, афзал кўряпсизлар.","Охират дунёнинг барча роҳату лаззатларидан кўра афзалроқ ва боқийроқдир. Чунки охиратдаги неъматлар ҳеч қачон узилмайди.","Сизга айтиб ўтган бу буйруқлару хабарлар, Қуръондан олдин туширилган саҳифаларда ҳам мавжуддир.","Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларга туширилган саҳифаларда.","Эй Пайғамбар, сизга одамларни даҳшатлари билан ўраб оладиган Қиёматнинг хабари келдими?","Одамлар Қиёматда ё бахтли, ё бахтсиз бўладилар. Бахтиқароларнинг юзлари ерга қараган, эгилган бўлади.","Судралаётган занжирлар ва бўйниларидаги кишанлар туфайли ҳолдан тойган, қийналган бўладилар.","Бу юзлар қизиган дўзахга кирадилар ва иссиқ ҳарорат азобини бошдан ўтказадилар.","Ўта қайноқ сув билан суғориладилар.","Улар учун жирканч таомлар ва қуриса заҳарга айланадиган шибриқ ўсимлигидан бошқа бирон таом бўлмас.","Бу таом еган одамни семиртирмайди ва оч қорнини тўйдирмайди.","Ўша куни неъматларга боққан бахтиёрларнинг юзларида ҳузур-ҳаловат, қувонч ва шодлик балқиб туради.","Дунё ҳаётида қилган солиҳ амалларидан рози бўладилар. Қилган амалларининг савоби тўпланиб, кўпайтириб қўйилганини кўрадилар.","Ўрни ва даражаси юксак жаннатда бўладилар.","Жаннатда ҳаром сўзни эшитиш у ёқда турсин, беҳуда, фойдасиз сўзни ҳам эшитмайдилар.","Жаннатда оқар булоқлар бор бўлиб, уларни хоҳлаган жойларидан чиқариб, хоҳлаган томонларига буриб оладилар.","У ерда баланд сўрилар бордир.","Ичиш учун муҳайё қилиб, қуйиб қўйилган қадаҳлар бор.","У ерда бир-бирига тақаб, тизиб қўйилган ёстиқлар бор.","Жаннатларда у ер, бу ерларга солинган гиламлар бор.","Одамлар туяга ибрат назари билан қарамайдиларми? Аллоҳ таоло уни қандай яратди ва одам болаларига қандай бўйсундириб қўйди?","Осмонга боқмайдилармики, Аллоҳ уни худди бир шифтдек кўтариб қўйди. Устларига тушиб кетмайдиган қилди.","Аллоҳ таоло тоғларни қандай тиклаб қўйганига қарамайдиларми? Ер силкиниб, одамларни титратиб юбормаслиги учун уни тоғлар ёрдамида мустаҳкам қилиб қўймадими?!","Инсонлар замин устида қарор топишлари учун уни қандай ёйиб, тайёрлаб қўйилганига қарамайдиларми?","Эй Пайғамбар, сиз уларга панд-насиҳат қилинг, Аллоҳнинг азобидан қўрқитинг! Сиз эслатувчисиз, холос. Сиздан эслатишгина талаб қилинади. Уларнинг иймонга келиш ё келмаслиги эса ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.","Уларни иймонга зўрлаш учун сизга эрк-ҳуқуқ берилган эмас.","Бироқ иймондан юз ўгириб, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига куфр келтирганлар бундан мустасно.","Аллоҳ таоло уни абадий жаҳаннамга киргизиб, энг шиддатли азоб билан азоблайди.","Улар ўлганларидан кейин ёлғиз Бизнинг олдимизга қайтадилар.","Сўнгра уларни амалларига кўра ҳисоб-китоб қилиш ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир. Сизнинг ёки бошқа бировнинг зиммасида эмас.","Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тонг номига қасам ичди.","Аллоҳ таоло Зул-ҳижжа ойининг дастлабки ўн кечасига қасам ичди.","Жуфт ва тоқ нарсаларга қасам ичди.","Келиб-кетаётган кечага қасам ичди. Бу қасамларнинг жавоби шуки, сизлар сўзсиз амалларингизга қараб ҳисоб-китоб қилинасизлар!","Юқорида айтиб ўтилган нарсаларда ақлли инсонни қаноатлантирадиган қасам йўқми?!","Эй Пайғамбар, Ҳуд қавми Од ўзларига юборилган пайғамбарни ёлғонга чиқаргач, Аллоҳ таоло уларни нималар қилганини кўрмадингизми?","Од қавми қудратли боболари Иром авлодига мансубдир.","Шундай Од қабиласики, Аллоҳ таоло бошқа шаҳарларда уларга ўхшашини яратмаган.","Аллоҳ таоло Солиҳнинг қавми Самудни нималар қилганини кўрмадингизми? Улар тоғ қояларини ўяр ва бу тошлардан Ҳижр деган ерда уйлар қурар эдилар.","Парвардигорингиз Фиръавнга нималар қилганини кўрмадингизми? Унинг кўп аскарлари бор бўлиб, уларнинг кучи билан одамларни азобламасмиди?","Уларнинг ҳаммаси бераҳмлик ва золимликда ҳаддан ошдилар. Ҳаммаси ўз юртида тажовузкор бўлди.","У юртларда куфр ва маъсиятни ёйиб, бузғунчиликни авж олдириб юборган эдилар.","Аллоҳ таоло уларга шиддатли азоб чектирди ва уларни ер юзидан батамом йўқ қилди.","Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз одамларнинг амалларини текшириб, кузатиб туради. Кейин яхши амал қилганларни жаннат билан мукофотлаб, ёмон амал қилганларни дўзах билан жазолайди.","Бироқ инсоннинг табиати шуки, Парвардигори уни синаш учун мукаррам қилиб, мол, фарзанд ва обрў-эътибор неъматларини ато этса, Аллоҳ ҳузурида ҳурмат-эътиборим борлиги учун шундай бўлди, деб ўйлаб, Аллоҳ мени ҳурматга лойиқлигим учун ҳурмат қиляпти, дейди.","Аммо уни синаб, ризқини торайтирса, Парвардигор ҳузурида ҳақир бўлганим туфайли шундай бўляпти, деб ўйлайди ва, Парвардигорим мени хор қилди, дейди.","Асло! Иш бу инсон ўйлаганидек эмас. Неъматлар Аллоҳ Таолонинг бандасидан розилигига ёки балолар банданинг Аллоҳ ҳузурида хорлигига далил эмас. Аслида сизлар ўзингизга берилган ризқдан етимни сийламайсизлар.","Бир-бирларингизни егулик тополмаётган мискинларни таомлантиришга чорламайсизлар.","Ожиза аёллар ва ночор етимларнинг ҳақларини ҳалол-ҳаромлигини суриштирмасдан, очкўзларча еяверасизлар.","Мол-дунёни қаттиқ яхши кўрасизлар, унга ҳарислигингиз туфайли Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанасизлар.","Асло! Бундай қилиш ярашмайди. Ер қаттиқ силкитилиб, ларзага келтириладиган онни тасаввур қилинг.","Эй Пайғамбар, ана шунда Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб, одамлар орасини ажрим қилиш учун келадилар.","Ўша куни жаҳаннам олиб келинади. Унинг етмиш минг тизгини бўлиб, ҳар бир тизгинини етмиш мингта фаришта тортиб келади. Ана шу куни инсон Аллоҳ таолонинг ҳуқуқларига нақадар бепарво бўлганини эслайди. Лекин бу эслашидан нима фойда? Ахир у кун амал қилиш куни эмас, ҳисоб-китоб куни-ку.","Инсон қаттиқ надомат қилиб, қанийди, асл ҳаётим – охиратим учун яхши амалларни тақдим қилолганимда, дейди.","У кунда ҳеч ким Аллоҳнинг азобичалик азоб бера олмайди. Чунки Аллоҳнинг азоби қаттиқроқ ва боқийроқдир.","Аллоҳ таоло кофирларни занжирбанд қилганидек, ҳеч ким бировни занжирбанд қилолмайди.","Аммо мўмин жонга келсак, унга жони чиқаётган пайтда ҳам, Қиёмат кунида ҳам, эй иймон ва солиҳ амаллар билан қалби хотиржам бўлган жон, дейилади.","Парвардигорингга Унинг ҳузуридаги чексиз савоблардан рози бўлиб, солиҳ амалларинг билан Унинг розилигига эришиб қайт!","Солиҳ бандаларим қаторига киргин.","Ҳозирлаб қўйган жаннатимга улар билан бирга киргин.","Аллоҳ таоло муқаддас шаҳар – Маккаи мукаррама номига қасам ичди.","Эй Пайғамбар, Маккада қилаётган ишларингиз – қатл қилинишга лойиқ кишиларни қатл қилишингизу асир олинишга лойиқ кишиларни асир олишингиз сиз учун ҳалолдир.","Аллоҳ таоло башариятнинг отаси ва унинг насли, зурриётлари номига қасам ичди.","Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик. Дунёда унинг бошига тушадиган қийинчиликлар ана шу меҳнат-машаққатнинг кўринишларидир.","Инсон, гуноҳ қилсам ҳам менга ҳеч кимнинг кучи етмайди ва ҳеч ким мени жазолай олмайди, деб ўйлайдими? Ҳатто яратган Парвардигори ҳам-а?!","Бир-бирининг устига уюлиб кетган жуда кўп мол-дунёни совурдим, дейди.","Бу мақтанчоқ, исроф қилганимни Аллоҳ кўрмаяпти, мол-дунёмни ва уни қайси йўл билан топганимни ҳисоб-китоб қилмайди, деб ўйлаяптими?","Унга кўриш учун иккита кўзни бермадикми?","Гапириши учун бир тил ва икки лаб ато қилмадикми?","Унга яхшилик ва ёмонлик йўлини танитиб қўймадикми?","У жаннатдан ажратиб турган довондан ошиб ўтиши керак эди. Ўтмади.","Эй Пайғамбар, сиз жаннатга кириш учун кесиб ўтилиши керак бўлган довоннинг нималигини қаердан ҳам билар эдингиз?","У бир эркак ёки аёл қулни озод қилишдир.","Ёки озиқ-овқат танқис бўлган очарчилик кунида таом беришдир.","Отасидан ажралган қариндош етим болага.","Ёки ҳеч нарсаси йўқ мискин фақирга.","Кейин Аллоҳга иймон келтирган, тоат-ибодат, гуноҳлардан тийилиш ва мусибатлар борасида бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия қилган ҳамда бир-бирларига Аллоҳнинг бандаларига раҳм-шафқатли бўлишни маслаҳат берган кишилар бўлса,","Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.","Биз юборган пайғамбарга нозил қилинган оятларга куфр келтирган кишилар эса чап томон эгаларидир.","Қиёмат куни улар устларидан қулфланган жаҳаннам – олов ичида азобланадилар.","Аллоҳ таоло қуёшга ва унинг машриқдан чиқиб, кўтарилган пайтига қасам ичди.","Кун ботгач, унинг изидан эргашиб чиққан ойга қасам ичди.","Зиёси билан ер юзидаги нарсаларни ошкор қилган кундузга қасам ичди.","Ер юзини қоплаб, зулматга айлантирган кечага қасам ичди.","Осмонга ва унинг моҳирона қурилишига қасам ичди.","Ерга ва одамлар яшашлари учун уни ёйиб, тўшаб қўйган Зот номига қасам ичди.","Ҳар бир жонга ва уни расо қилиб яратганига қасам ичди.","Инсонга тийилсин деб, ёмонлик нималигини, амалга оширсин деб, яхшилик нималигини таълимсиз англатган Зотга қасам.","Нафсини фазилатлар билан безаб, разилликлардан поклаган одам мурод-мақсадига етади.","Нафсини гуноҳу маъсиятларга кўмиб-бекитган кимсанинг муроди ҳосил бўлмади. У ноумидликка учради.","Самуд қавми гуноҳу маъсиятда ҳаддан ошганлари натижасида ўз пайғамбарлари Солиҳни ёлғончига чиқардилар.","Қавми ваколат берганидан кейин уларнинг энг бадбахти ўрнидан турган пайтда.","Аллоҳнинг пайғамбари Солиҳ алайҳиссалом уларга деди: ”Аллоҳнинг туясини ўз ҳолига қўйинглар ва унинг куни - навбати келганда ичишига қўйиб беринглар, унга қаршилик қилманглар”.","Туя хусусидаги пайғамбарларининг сўзини ёлғонга чиқардилар. Энг бадбахт кимса туяни ўлдирди. Қолганлари уни қўллаб-қувватладилар ва гуноҳга шерик бўлдилар. Аллоҳ таоло уларни азоби билан ўраб олди. Гуноҳлари туфайли уларни бир қичқириқ билан ҳалок қилди. Бу қирғинни уларнинг барчасига баробар қилди.","Аллоҳ субҳонаҳу бу қирғиннинг масъулиятидан асло қўрқмас.","Аллоҳ таоло еру осмон орасини ўз зулмати билан қуршаб олаётган кечага қасам ичди.","Очиқ-ойдин кўринган кундузга қасам ичди.","Икки жинс – аёл ва эркакни яратганига қасам ичди.","Эй одамлар, сизларнинг амалларингиз ҳар-хилдир. Улар жаннатга олиб борувчи яхшиликлар ва дўзахга етакловчи ёмонликлардан иборатдир.","Кимки бериши керак бўлган закот, нафақа ва бошқа садақотларни берса ва Аллоҳнинг тақиқларидан тийилса;","Аллоҳ таоло ваъда қилган эвазни, мукофотни тасдиқласа;","Биз унга солиҳ амалларни ва Аллоҳ йўлида саховат кўрсатишни осон қилиб қўямиз.","Кимки сарфлаши зарур бўлган ўринларда бахиллик қилса, мол-дунёси туфайли ўзини Аллоҳдан беҳожат тутса, Аллоҳнинг фазлидан ҳеч нарса сўрамаса;","Аллоҳ йўлидаги сарфланган мол-дунё учун бериладиган савоблар ва Аллоҳ таоло ваъда қилган эвазни, жаннатни ёлғонга чиқарса;","Биз унга ёмон амалларни осонлаштириб, яхши ишларни қийинлаштирамиз.","У ҳалок бўлиб, дўзахга кирганида сарфлашга кўзи қиймаган, қизғанган мол-дунёси унга фойда бермайди.","Ботилдан ҳақиқат йўлини ажратиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.","Охират ҳаёти ҳам, дунё ҳаёти ҳам Бизникидир. Уларни ёлғиз Ўзимиз хоҳлагандай тасарруф қиламиз.","Эй одамлар, сизларни ёниб турган оловдан огоҳлантирдим. Аллоҳга осийлик қилсангизлар, унда ёнасизлар.","Энг бахтсиз кимсалар, яъни кофирларгина бу жаҳаннам оташига дучор бўладилар.","Бу кимсалар Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган динни ёлғонга чиқариб, Аллоҳнинг амрини бажаришдан юз ўгирганлардир.","Одамларнинг энг тақводори Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг жаҳаннамдан узоқлаштирилиши муқаррардир.","У гуноҳлардан покланиш мақсадида мол-дунёсини турли хил яхшиликларга сарфлаган эди.","У аямай бераётган мол-дунёсини кимнингдир яхшилигини қайтариш учунгина бермасди, яъни беминнат берарди.","У мол-дунёсини Ўз мавжудотларидан жудаям олий бўлган Парвардигорининг Юзини истабгина сарфларди.","Бу инсон яқинда, охиратда Аллоҳ таоло унга ато этадиган улуғ мукофотдан рози бўлади.","Аллоҳ таоло кундузнинг аввалги қисмига қасам ичди.","Зулмат босиб, одамлар ҳаракатдан тўхтаб қолган кечага қасам ичди.","Эй Пайғамбар, ваҳий тўхтаб қолган пайтда Парвардигорингиз сизни на тарк қилди ва на ёмон кўриб қолди. Мушрикларнинг гапига парво қилманг.","Сиз учун, албатта, охират диёри дунёдан афзалроқдир. Чунки у ерда битмас-туганмас бахт-саодат бордир.","Яқинда Аллоҳ таоло сизга ва умматингизга жуда кўп мукофотлар ато этади. Сиз ўзингизгаю умматингизга берилган бу марҳаматлардан рози бўласиз.","Отангиз вафот этиб, Парвардигорингиз сизни етим ҳолда топгач, сизга бошпана берди. Ўшанда аввал бобонгиз Абдулмутталиб, сўнгра амакингиз Абу Толиб сизга меҳрибон, ғамхўр бўлди.","Сизни на китоб ва на иймон нималигини билмаган ҳолингизда топди ва билмаган нарсаларингизни ўргатди.","Сизни фақир ҳолда топиб, бой қилди.","Гўдаклигида отасидан ажралган етимга қўпол муомала қилманг, уни хорламанг.","Муҳтож бўлиб сўраб келган одамни жеркиманг.","Аллоҳ сизга ато этган неъматларга шукр қилинг ва улар ҳақида гапиринг.","Қалбингизни кенг қилиб қўйдик. Ваҳийни қабул қилиб олишни ёқимли кўрсатдик.","Ўтган гуноҳларингизни кечирдик, жоҳилият давридаги юкни соқит қилдик.","Шундай гуноҳки, сизни қийнаб, елкангизни синдираёзганди.","Сизнинг зикрингизни юксалтирдик. Азонда, иқоматда ва яна бошқа ўринларда сизнинг номингиз тилга олина бошлади.","Машаққат ва танглик билан бирга енгиллик ва кенглик ҳам бор.","Модомики, машаққат ва танглик билан бирга енгиллик ва кенглик ҳам бор экан, қавмингизнинг озорлари сизни Аллоҳга даъват этишдан чалғитиб юбормасин.","Ишларингизни тугатиб бўлгач, ғайрат билан Парвардигорингизга ибодат қилинг.","Хоҳиш-истагингиз ва мақсадингиз ёлғиз Аллоҳ бўлсин!","Аллоҳ таоло анжирга ва зайтунга, анжир ва зайтун кўп етиштириладиган Фаластин ерларига қасам ичди. Фаластинга Исо алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган эди.","Сийно тоғига қасам ичди. У ерда Аллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссалом билан гаплашган эди.","Аллоҳ таоло Маккаи мукаррамага қасам ичди. Бу шаҳарга кирган одам хавф-хатардан холи, хотиржам бўлар эди. Муҳаммад алайҳиссалом мана шу шаҳарга пайғамбар қилиб юборилган эди.","Дарҳақиқат, биз инсонни расо қилиб, энг гўзал суратда яратдик.","Кейин уни шу дунёнинг ўзида мияси айниб қолган чолга айлантирдик. Энди у баданидан фойдалана олмайди. Покиза табиатини булғагани учун дўзахга тушиб, охиратда ҳам ундан фойдалана олмайди.","Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган кишиларга эса кексайиб қолсалар ҳам туганмас яхшиликлар бордир. Бу яхшилик – жаннатдир. Чунки улар фитратларини тарбиялаб, покиза тутган эдилар.","Эй инсон, Аллоҳ таоло қудратининг шунча аломатларини кўра била туриб, Қиёмат кунини ёлғон дейишга сени нима мажбур қилади?","Ахир Аллоҳ таоло эмасми, Қиёмат куни жазо ёки мукофот бериб, энг одил ҳукм чиқарувчи?! Аллоҳ таолонинг бандалари орасида ҳукм қилмасдан - яхшиларни яхшилик билан сийламасдан, ёмонларни ёмонлик билан жазоламасдан шунчаки ташлаб қўйиши ақлга сиғадими?","Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло сизга юборган ваҳийни бутун махлуқотларни яратган Парвардигорингиз номи билан билан ўқинг.","Инсонни қотиб қолган қоннинг бир бўлагидан яратди. У қотишидан олдин бир нутфа эди.","Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга юборган ваҳийни ўқинг. Аллоҳ шу қадар карамли Зотки, ҳеч бир сахийнинг саховати У Зотнинг карамига яқинлашолмайди.","У қалам билан ёзиш-чизишни ўргатган Зотдир.","Инсонга билмаган нарсаларини ўргатди.","Ҳақиқатан ҳам Абужаҳлга ўхшаган фожир инсон Аллоҳнинг ҳадларини бузиб, ҳаддидан ошади.","Бунга мол-дунё ва обрўси туфайли ўзини беҳожат деб ўйлаши сабаб бўлди.","Эй инсон, албатта қайтишинг Парвардигоринггадир. Қиёмат куни ҳар бир инсонни амалига яраша ҳисоб-китоб қилинади.","Абужаҳл қилмишидан кўра ҳам ажабланарлироқ бир ишни кўрганмисиз?","У бандамиз Муҳаммад алайҳиссаломни Каъба олдида намоз ўқишга қўймаган эди.","Айтинг-чи, қайтарилаётган киши Аллоҳ томонидан ҳидоят ва очиқ ҳужжатда бўлса ҳам-а?!","Ёки у одамларни Аллоҳдан қўрқишга, У Зотнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилишга ундаётган бўлса-чи! Шундай ишларни қилаётган инсонга қаршилик қилинадими?","Бу ман қилаётган кимсанинг Пайғамбар олиб келган ваҳийни ёлғонга чиқариб, ундан юз ўгиришига қаранг-а! Э, воҳ, у Аллоҳдан қўрқмайдими?!","Бу бандани намоздан тўсаётган кимса Аллоҳ таоло унинг қилмишларини кўриб тураётганини, У Зотдан бирон нарса махфий қолмаслигини билмайдими?!","Ҳолат бу жоҳил ўйлаганидек эмас! Агар бандамизга озор бериш ва уни ёлғончига чиқаришдан тийилмаса, уни пешонасидан қаттиқ судраб жаҳаннамга улоқтирамиз.","Бу пешона эгасининг сўзи ёлғон, қилмиши гуноҳдир.","Уни пешонасидан тортиб дўзахга улоқтирганимизда азобдан қутқариб қолишлари учун дўстларини ва жамоасини ёрдамга чақираверсин.","Биз ҳам Аллоҳнинг буйруқларига қарши чиқмайдиган, буюрганини бажарадиган, қаттиққўл жаҳаннам посбонлари бўлган фаришталарни чақирамиз. Кўрсин-чи, бу иккала гуруҳдан қайси бири кучлироқ ва қодирроқ экан.","Ҳолат бу золим сизга бир ёмонлик еткизаман, деб тасаввур қилганидек эмас. Унинг буйруқларию тақиқларига итоат қилманг. Аллоҳга сажда қилинг, тоат-ибодатлар ила У Зотга яқинлашинг. Зеро, тоат-ибодатлар сизни У Зотга янада яқинлаштиради.","Рамазон ойининг Қадр кечасида дунё осмонига Қуръонни бирданига мукаммал ҳолда нозил қилиш билан биргаликда Пайғамбар алайҳиссаломга дунё осмонидан уни бўлиб-бўлиб туширишни бошладик.","Эй Пайғамбар, Қадр кечасида нақадар яхшилик ва барака борлигини биласизми?!","Бу кеча ўзида улкан яхшиликларни мужассам қилган кечадир. Бу кеча иймон ва ажр умидида ибодат-ла бедор турган киши учун минг ойдан яхшироқдир.","Бу кечада фаришталар ва Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ субҳанаҳунинг изни ила бир йил давомидаги ризқ, туғилиш, ўлим ва бошқа тақдир қилинган барча ишларни самодан заминга олиб тушадилар.","Бу муборак кеча бошидан то охиригача, яъни тонг отгунича яхшиликдир.","Яҳудий, насоро ва мушрик-кофирлар куфр устидаги иттифоқларидан то очиқ-ойдин далил-ҳужжат келмагунича воз кечмадилар.","Бу очиқ-ойдин далил-ҳужжат Аллоҳ Ўз ҳузуридан юборган элчидир. У пок кишиларгина тегина оладиган покиза саҳифаларни ўқийди.","Бу саҳифаларда рост хабарлар ва адолатли ҳукмлар бор. Одамларни рушду ҳидоятга ва фойдали ишларга йўллайди.","Таврот берилган яҳудийлар ва Инжил берилган насоролар то Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини юбормагунича бир-бирига ихтилоф қилмадилар. Кейин эса улардан баъзилари мусулмон бўлдилар, баъзилари пайғамбарнинг ростлигини била туриб, ўз куфрида қаттиқ туриб олдилар.","Яҳудий ва насороларнинг журму исёнлари ошкор бўлди. Ҳолбуки, улар Қуръонда ўзларининг китобларида буюрилганидек, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, ширкдан тийилиш, намозни тўкис адо этиш ва закот беришга буюрилган эдилар. Бу дин қинғир-қийшиқ бўлмаган тўғри диндир.","Яҳудий ва насоролар ҳамда мушрикларлардан иборат кофирлар Қиёмат куни жаҳаннамга кирадилар ва унда абадий қолиб кетадилар. Улар Аллоҳга куфр келтирганлари ва пайғамбарларини ёлғонга чиқарганлари туфайли одамларнинг энг ёмони бўлдилар.","Аллоҳга иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар энг яхши инсонлардир.","Уларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузуридаги савоблари дарахтлари ва қасрлари остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлардир. Унда абадий қоладилар. Улар Аллоҳга итоат қилиб, иймон келтиргач, Аллоҳ таоло улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳнинг раҳматига эришганлари туфайли Ундан рози бўлдилар. Бу раҳматга фақатгина Аллоҳдан қўрққан, Унинг буйруқларини адо этган ва тақиқларидан тийилган кишиларгина эришадилар.","Қачонки, ерни даҳшатли қимирлатилса. Бундай қимирлатиш фақатгина Қиёмат кунида содир бўлади.","Ер ўз бағридаги ўликлар ва бошқа ҳамма нарсаларни чиқариб ташласа.","Инсон ҳайратланиб, ерга нима бўлди ўзи, бу қадар қўзғалиб, ларзага келяпти, деб қолса.","Ана ўша улуғ кунда ер ўз устида содир бўлган яхши ва ёмон ишлар ҳақида гапириб беради.","Чунки Аллоҳ таоло ерга бу ишларни билдирган ва шундай қилишга буюрган.","Ер ларзага тушадиган ўша улуғ кунда одамлар ҳисоб-китоб майдонидан турли фирқаларга ажралиб, дунёда қилиб ўтган амалларига йўлиқадилар.","Кимки миттигина чумоли вазничалик эзгу бир амал қилган бўлса, ўшани кўради.","Ким бир қумурсқа вазнича ёмонлик қилса, ўшани ҳам кўради.","Аллоҳ таоло қаттиқ югургани сабабли нафасидан овоз чиқиб кетадиган отлар номига қасам ичди.","Аллоҳ таоло тошларга зарб билан урилганда туёқларидан ўт чақнатадиган отларга қасам ичди.","Тонг пайтида душман устига қўққисдан бостириб борадиган отларга қасам ичди.","Чопганида чанг-тўзон кўтарадиган отлар.","Чавандозларини душман тўдаларининг ўртасига олиб кирадиган отлар.","Албатта инсон Парвардигори ундан талаб қиладиган яхшиликдан бош тортгувчидир.","Иннсон яхшиликдан бош тортганига ўзи гувоҳдир. У шу қадар очиқ-ойдинки, инкор қилишга қурби етмайди.","Мол-дунё муҳаббатига муккасидан кетгани боис уни қизғанади.","Дунё ҳаётига алданган инсон билмайдимики, Аллоҳ таоло қабрлардаги ўликларни қайта тирилтириб, ҳисоб ва жазо учун ер остидан чиқарганида ҳолат у ўйлагандай бўлмайди-ку!","Қалблардаги ният, эътиқод ва бошқалар ошкор қилинганида.","Аллоҳ таоло ана ўша кунда ҳамма нарсани билади, банданинг бирон иши У Зотдан махфий қолмайди. Ўшанда Аллоҳ таоло уларни амалларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилади-ку!","Даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоқадиган кун.","Даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоққувчи кун нимадир?!","Эй Пайғамбар, даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоққувчи кун нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! Дарҳақиқат, у Қиёмат кунидир.","Қалблар ларзага келадиган бу кунда одамлар худди у ер бу ерларда сочилиб, тўзғиб ётган парвоналар каби бўлурлар.","Тоғлар худди титилган жун каби енгил ҳаракатланади.","Яхши амаллари ёмон амалларидан оғир келган кимса","Бас, у жаннатда, ўзи ёқтирган ҳаётда бўлур.","Ёмон амаллари яхши амалларидан оғир келган кимса","Бас, Қиёмат куни унинг борар жойи, қароргоҳи жаҳаннамдир.","Эй Пайғамбар, унинг нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?","У ҳарорати жуда кучли дўзахдир.","Эй одамлар, мол-дунё ва фарзандларингиз билан мақтанишингиз, кимўзар ўйнашингиз сизларни Аллоҳ таолога итоат қилишдан чалғитиб қўйди.","То ўлиб қабрингизга киргунларингизча шу ҳол давом этди.","Мақтанишингиз сизларни Аллоҳ таолога итоат қилишдан чалғитиб қўймаслиги керак эди. Муккасидан кетишлик оқибатини яқинда билиб оласизлар.","Унинг оқибатини яқинда аниқ билиб оласизлар.","Дарҳақиқат, сизлар Аллоҳ таолога қайтишингиз ва амалларингизга кўра ҳисоб-китоб қилинишингизни аниқ билганларингизда эди, мол-дунё ва болалар билан мақтанишга бу қадар берилиб кетмаган бўлар эдингиз.","Аллоҳга қасамки, қиёмат куни дўзахни аниқ кўрасизлар.","Шак-шубҳасиз, уни аниқ кўрасизлар.","Ўша куни Аллоҳ таоло Ўзи ато этган соғлик, бойлик ва бошқа неъматлари хусусида шак-шубҳасиз, сизлардан сўрайди.","Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аср вақтига қасам ичди.","Ҳар бир инсон, шубҳасиз, зарар ва ҳалокатдадир.","Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган ҳамда бир-бирларини ҳаққа ва ҳақ йўлида сабр қилишга чақирган кишиларгина бундан мустаснодир. Улар дунёю охиратда нажот топгувчилардир.","Одамларни айблаб, кўп ғийбат қиладиган кишига ҳалокат ва қаттиқ азоб бўлсин.","Унинг мол-дунё тўплаш ва уни ҳисоб-китоб қилишдан бошқа ғами йўқ.","Тўплаган мол-дунёси гўёки, уни ўлимдан қутқарадию, шу билан дунёда мангу қоламан, деб ўйлайди.","Асло! Иш бу нодон ўйлаганидек эмас! У албатта шиддатидан ҳар бир улоқтирилган нарсани чилпарчин қилиб юборадиган жаҳаннамга ташланади.","Эй Пайғамбар, сиз ҳар бир улоқтирилган нарсани чилпарчин қилиб юборадиган бу жаҳаннам нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?!","У Аллоҳнинг қаттиқ қиздирилган оловидир.","У одамларнинг баданларидан ўтиб, юракларигача етиб боради.","У ерда азобланувчилар қулфлангандирлар.","Чиқиб кетмасликлари учун жудаям узун устунлар билан танбалаб қўйилгандирлар.","Эй Пайғамбар, Абраҳа ва унинг шериклари бўлмиш фил эгалари Каъбани яксон қилмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло уларни нима қилганини билмадингизми?!","Аллоҳ таоло уларнинг Каъбани бузиб ташлаш режасини йўққа чиқарди. Уларнинг мақсадлари одамларни Каъбадан чалғитиш эди. Бу ниятларига эришолмадилар.","Аллоҳ таоло уларнинг устига қушларни юборди. Бу қушлар гала-гала бўлиб, кетма-кет келдилар.","Бу қушлар уларни тошга айланган лой билан тошбўрон қилдилар.","Аллоҳ таоло уларни жониворлар еб, эзиб, пайҳон қилиб ташлаган ўсимлик баргларидай қилиб юборди.","Қурайш қабиласи одатланиб, ўрганиб қолгани учун","Қишда Яманга, ёзда эса Шомга бемалол, хавф-хатарсиз сафар қилганлари учун","Уларга шу сафарларини осон қилиб қўйган муқаддас байт Парвардигорига ибодат қилсинлар ва У Зотга ҳеч кимни шерик қилмасинлар.","Аллоҳ таоло араблар қалбига Ҳарам ва унинг аҳолисига нисбатан таъзим ва ҳурматни жо қилиш орқали Қурайшнинг оч қорнини тўйдирди ҳамда уларни хавфу хатардан омон қилди.","Қиёмат кунидаги ҳисоб-китобни ёлғонга чиқарувчиларни танидингизми?","Ана ўша кимса етим-есирни ҳаққини бермай, қўполлик билан ҳайдаб солади.","Ўзини ҳам, ўзгани ҳам фақирларга таом беришга ундамайди.","Намозига бепарво бўлиб, вақти чиқиб кетгунига қадар ҳам унга эътибор бермайдиган намозхонларнинг ҳалокатга, азобга юз тутиши.","Намозига бепарво бўлиб, вақти чиқиб кетгунига қадар ҳам унга эътибор бермайдиган намозхонларнинг ҳалокатга, азобга юз тутиши.","Улар намоз ва амалларини хўжакўрсинга қиладилар, амални Аллоҳ учун холис қилмайдилар.","Ёрдам беришнинг ҳеч қандай зарари бўлмаса ҳам ўзгаларга ёрдам бермайдилар.","Эй Пайғамбар, биз сизга жуда кўп яхшиликлар ато этдик. Улардан бири жаннатдаги Кавсар дарёсидир.","Шундай экан, сиз бу неъмат учун Аллоҳга шукр қилинг! Жонлиқ сўйиб, бутларига қурбонлик қилаётган мушрикларнинг акси ўлароқ, сиз ёлғиз Аллоҳ учун намоз ўқиш, қурбонлик қилиш ила шукрингизни адо этинг!","Сизни ёмон кўрган кимса барча яхшиликлардан кесилган ва унутилгандир. Эсланса ҳам ёмонлик билан эсга олинади.","Эй Пайғамбар, айтинг: - Эй Аллоҳга куфр келтирганлар,","Мен на ҳозир ва на кейин сизлар ибодат қилаётган бут-санамларга ибодат қилмасман.","Ва сизлар ҳам мен ибодат қилаётган якка-ягона Аллоҳга ибодат қилмассизлар.","Мен сизлар ибодат қилаётган бут-санамларга ибодат қилмасман.","Ва сизлар ҳам мен ибодат қилаётган якка-ягона Аллоҳга ибодат қилмассизлар.","Ўзингиз ўйлаб топган динингиз сизларники, Аллоҳ менга ваҳий қилган диним эса меникидир.","Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг нусрати келиб, Макка фатҳ этилиб, У Зот динингизни азиз, ғолиб қилганда","Одамларнинг Ислом динига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кираётганларини кўрганингизда","Билингки, Сиз махсус вазифа билан юборилгансиз ва булар ўша вазифангиз ниҳоясига етаётганининг белгисидир. Шундай экан, нусрат ва фатҳ неъматларига шукр қилиб, Парвардигорингизга ҳамд айтинг, Ундан мағфират сўранг. Зеро, У бандаларнинг тавбаларини қабул қилувчи ва кечирувчи Зотдир.","Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси Абу Лаҳаб ибн Абдулмутталибнинг қўллари қурисин, ҳаракатлари пучга чиқсин! Чунки у Пайғамбар алайҳиссаломга озорлар берарди.","Мол-дунёси ёки болалари унга асқотдими? Бу нарсалар уни на азобдан қутқариб қола олди ва на унга Аллоҳнинг раҳматини олиб кела олди.","Қиёмат куни у гуриллаб ёнаётган оловга киради ва унинг иссиқлигидан қаттиқ азият чекади.","Унинг хотини Умму Жамил ҳам дўзахга киради. У Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлларига тиканларни ташлаб озор етказарди.","Унинг бўйнига пишиқ толадан эшилган арқонни боғлаб, дўзахга судраб борилади.","Эй Пайғамбар, айтинг: ”Аллоҳ илоҳликда ягонадир, Ундан ўзга илоҳ йўқдир”.","Аллоҳ таоло камол ва жамол сифатларида мутлақ ягона Ҳожадир. Барча халойиқ У Зотга муҳтож. У Зотгина уларнинг ҳожатларини раво қила олади.","Унинг фарзанди йўқ ва У ҳеч кимдан туғилмаган. Унинг боласи ҳам, отаси ҳам йўқ. У Зот бундай нарсалардир Покдир.","Яратганлари орасида Унинг тенги, ўхшаши йўқдир.","Эй Пайғамбар, айтинг: ”Тонг Парвардигоридан паноҳ тилайман ва ҳимоя сўрайман.","Озор берадиган махлуқотларнинг ёмонлигидан","Аллоҳ таолодан зим-зиё тунда пайдо бўладиган жониворлар ва ўғри-қароқчи кабиларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўрайман.","Тугунларга дам урадиган сеҳргарларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини Аллоҳдан сўрайман.","Ҳасадгўйнинг ҳасад турткиси билан қиладиган ёмонликларидан паноҳ беришини Аллоҳдан сўрайман.","Эй Пайғамбар, айтинг: ”Одамларнинг Парвардигоридан паноҳ ва ҳимоя сўрайман.","Одамларнинг Подшоҳидан паноҳ сўрайман. У Зот махлуқотларни Ўзи хоҳлагандай тасарруф қилади. Улар учун Ундан Ўзга подшоҳ йўқ.","Аллоҳ таоло уларнинг ҳақиқий маъбудидир. Улар учун Ундан ўзга ҳақиқий маъбуд йўқдир.","Шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. У шайтон инсон Аллоҳ таолони эслашдан ғофил қолган бандани васваса қилади, Аллоҳни эслаганда эса қочади.","Шайтонки, одамларнинг қалбларига васваса солади.","Бундай шайтонлар жинлардан бўлгани каби инсонлардан ҳам бўлади."]